Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2023 й. ПҚ-47-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.2023 й.

N ПҚ-47



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИНГ МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ

ХИЗМАТГА НАВБАТДАГИ ЧАҚИРУВИ ҲАМДА

БЕЛГИЛАНГАН ХИЗМАТ МУДДАТИНИ

ЎТАБ БЎЛГАН МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ

ХИЗМАТЧИЛАРНИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР

РЕЗЕРВИГА БЎШАТИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ:


1. Чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2023 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилсин.

Ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан, чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резерви хизматига олинсин.


2. Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2023 йилнинг март-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқароларини ҳарбий хизматга чақирувини ўтказишда, шу жумладан, уларни ўз вақтида мудофаа ишлари органларига етиб келишларини таъминлашда мудофаа ишлари органларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатсин;

муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилган фуқароларни ҳарбий қисмларга тантанали равишда кузатиш, резервга бўшатилган фуқароларни яшаш жойларида тантанали кутиб олиш тадбирларини юқори савияда ташкил этсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 8 февраль