Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.04.2023 й. ПҚ-113-сон "2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
05.04.2023 й.
N ПҚ-113
2023 ЙИЛДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ
МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ,
ҚАЙТА ИШЛАШНИ КЕНГАЙТИРИШ ВА
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2023 йилда амалга ошириш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, ички бозорда аҳоли талабини таъминлаш ва нархлар барқарорлигини сақлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни иқтисодий ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Республикада 2023 йил ҳосили учун асосий майдонларнинг 3,2 млн гектар, такрорий майдонларнинг 783 минг гектар, боғ-ток қатор ораларининг 140 минг гектар, дала четларининг 34,6 минг гектар, лалми ерларнинг 373 минг гектар майдонига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг 2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисидаги таклифи 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
2. 2023 йил 15 апрелдан бошлаб эксперимент тариқасида халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузуридаги "Агросервис оператор" ДУК орқали ташаббускорлар лойиҳаларини молиялаштиришнинг қуйидаги янги тизими жорий этилсин, унга кўра:
а) ташаббускорлар томонидан ишлаб чиқилган мева-сабзавотларни сақлаш, қайта ишлаш, логистика қувватларини яратиш, шунингдек, етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш ҳамда махсус техникаларни, жумладан озиқ-овқат саноатидаги технологияларни харид қилиш йўналишидаги лойиҳалар Агентликнинг тумандаги лойиҳа офисларига тақдим этилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) ягона электрон ахборот платформаси орқали "Агросервис оператор" ДУКка етказилади. Бунда:
Агентлик "Агросервис оператор" ДУК билан биргаликда белгиланган тартибда лойиҳаларни шакллантиради ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро марказига тақдим этади;
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази белгиланган тартибда лойиҳаларни молиялаштиришни ташкил этади;
б) "Агросервис оператор" ДУК мазкур маблағлар ҳисобидан интенсив боғ ва токзорлар, агрологистика объектларини ҳамда технологик линияларни (замонавий иссиқхоналар, лабораториялар, кичик агрологистика марказлари, қайта ишлаш қувватлари), озиқ-овқат саноатидаги линияларни қуриб, тайёр ҳолда ташаббускорларга лизинг асосида топширади. Бунда лизинг тўлови 10 фоизи олдиндан тўлаш, 10 фоизи ташаббускорлар улуши, 80 фоизи 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан амалга оширилади.
Белгилансинки, мазкур тартиб доирасида ажратиладиган маблағлар:
миллий валютада 14 фоиз ставкада ажратилади. Бунда АҚШ долларига нисбатан ўзбек сўмининг валюта курси тебранишлари туфайли юзага келадиган харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қопланади;
хорижий валютада жалб қилинган фоиз ставкасига бир фоизлик пункт қўшилган ҳолда тақдим этилади.
Вазирлик мазкур бандда назарда тутилаётган чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида халқаро молия институтларидан жалб қилинган 130 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни йўналтирсин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
а) Вазирликнинг Геоахборот тизимида 8 та асосий турдаги қишлоқ хўжалиги (пахта, ғалла, шоли, пиёз, сабзи, картошка, маккажўхори ҳамда мойли экинлар) маҳсулотларининг экилишини, вегетация даврини мониторинг ва таҳлил қилиш амалиёти жорий этилади. Бунда, "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграцион платформаси тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан "Электрон ҳукумат" тизимининг тегишли платформалари орқали ўзаро интеграция қилинади.
Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Божхона қўмитаси бир ой муддатда ўзининг тегишли платформалари Вазирликнинг ягона интеграцион платформасига интеграция қилинишини таъминласин;
б) 2023 йил 1 июнга қадар пахта, ғалла, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш жараёнлари рақамлаштирилади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга шаффофлик тамойилида хизмат кўрсатиш учун "Агроплатформа" ахборот тизими жорий этилади.
Бунда, тижорат банклари имтиёзли кредит ажратиши учун уларга "Агроплатформа" ахборот тизими орқали идоралараро электрон маълумот алмашинуви ёрдамида тақдим этилган ер ижара шартномалари ёки кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Давлат реестри кўчирмаларидан фойдаланиш имконияти яратилади.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
2024 йил 1 январдан бошлаб "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган жисмоний шахслар 2-иловадаги рўйхатга мувофиқ товарларнинг чакана савдо объектларида харидини амалга оширганда ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказганда, уларнинг банк карталарига ҳар ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи миқдоридаги тўлов ўрнига, харид суммасида тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси республика бюджетидан қайтарилади. Бунда қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача бўлган харидлар суммаси доирасида амалга оширилади;
мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган тўловлар республика бюджетининг даромадлар қисмида қўшилган қиймат солиғини қайтаришга режалаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
2023 йил 1 июндан бошлаб қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча субсидиялар Вазирликнинг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш" ахборот тизими орқали амалга оширилади.
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-225-сон қарори доирасида Агентликнинг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 12 ой муддатга, шу жумладан 11 ойлик имтиёзли давр билан, 2023 йилда 400 миллиард сўм (биринчи ярим йилликда 200 млрд сўм) бюджет ссудасини йиллик 10 фоиз ставкада ажратсин.
6. Вазирлик:
а) 2023 йил 1 ноябрга қадар халқаро молия институтларининг 2 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, Марҳамат, Тошлоқ, Мингбулоқ, Нукус, Элликқалъа, Урганч, Бухоро, Хатирчи, Булунғур, Жомбой, Қамаши, Яккабоғ, Шеробод, Денов, Шароф Рашидов, Боёвут, Оҳангарон ва Чиноз туманларида хусусий секторни жалб қилган ҳолда мева-сабзавот, картошка, полиз экинларини интенсив усулда етиштириш бўйича кўргазмали дала майдонларини ташкил қилиш чораларини кўрсин;
б) 2025 йил март ойига қадар халқаро молия институтларининг 3 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти ҳамда Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ҳузурида халқаро аккредитациядан ўтган озиқ-овқат ва мева-сабзавотчилик йўналишидаги лабораторияни ташкил этсин;
в) ҳар ойда битта ҳудудда халқаро молия институтларининг грант маблағлари ҳисобидан Билим ва инновациялар миллий маркази, тегишли илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа илмий муассасаларни жалб қилган ҳолда хорижий ва маҳаллий малакали мутахассислар иштирокида мева-сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва мойли экинлар, доривор ўсимликлар етиштириш, уларни қайта ишлаш, экспорт қилиш бўйича семинар-тренинглар ўтказиб борсин;
г) 2023 йил 1 ноябрга қадар Билим ва инновациялар миллий маркази ҳузурида Юқори Чирчиқ туманида, аграр бизнес соҳасидаги мутахассислар, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан агрокластерлар, фермерлар, деҳқон хўжаликларининг билимларини ошириш, уларда янги замонавий технологияларни қўллаш бўйича кўникмаларни шакллантириш, шунингдек, бизнес лойиҳаларини тайёрлаш бўйича аграр соҳада бизнес мактаб ташкил қилсин.
Бунда, ушбу мактаб "Агробанк" АТБнинг жойлардаги агромарказлари, маъмурий бўйсунувидан қатъи назар, аграр соҳадаги агромаслаҳат ва тавсияларни бериш фаолиятини олиб бораётган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли тузилмалари ва илмий муассасалар билан ўзаро мувофиқлашган ҳолда ташкил этилади;
д) республика ҳудудларидаги озиқ-овқат бозорлари ва савдо комплексларида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсиши юзасидан мониторинг олиб борсин ҳамда ушбу маълумотларни Вазирлик сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилиб борсин.
Бунда, Вазирлик ҳузурида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини таҳлил қилиш маркази (юридик шахс мақомига эга бўлмаган) ташкил этилади.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Cув хўжалиги вазирлиги, Вазирлик 2023 йилда 3-иловада келтирилган прогноз кўрсаткичларига мувофиқ 100,4 минг гектар ер майдонларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилишини таъминласин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳамда туманлар ҳокимликлари, Вазирлик, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бир ой муддатда маҳсулот етиштирувчилар билан тайёрлов, таъминотчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи, савдо-харид ташкилотлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари ўртасида 2023 йил ҳосили учун маҳсулот етказиб бериш ва харид қилиш бўйича шартномалар тузилишига ва уларнинг ўз вақтида бажарилишига масъул этиб белгилансин.
9. Агентлик:
импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат импорт маҳсулотларини, шу жумладан 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини республикада ишлаб чиқариш ва кўпайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашсин ва хизмат кўрсатсин;
Академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда 2023 йилда мевали боғ ва узумзорлар барпо этадиган фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари талабидан келиб чиққан ҳолда мувофиқлик сертификатига эга мевали боғ ва узум кўчатлари етказиб беришни ташкил этсин;
ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, 2023 йил баҳор ва куз ойларида ҳар бир вилоятда ўртача 250-300 гектардан намунавий боғ-токзорлар барпо этсин;
уч ой муддатда боғдорчилик ва узумчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўлиқ рақамлаштирган ҳолда уларнинг паспортлари яратилишини таъминласин.
10. Cув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда суғориш мавсумида тасдиқланган сув олиш лимитлари доирасида қишлоқ хўжалиги экинларини сувга бўлган талабдан келиб чиқиб, суғориш жадваллари асосида ўз вақтида сув билан таъминласин.
11. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикасида чорвага озуқа етиштириш учун аҳолига деҳқон хўжалиги юритиш мақсадида бериладиган ерларнинг майдони 2 гектардан 5 гектарга оширилади.
12. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2023 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
14. Вазирлик икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
15. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Вазирлик билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2023 йил 5 апрелдаги
ПҚ-113-сон қарорига
1-ИЛОВА
Республикада 2023 йил ҳосили учун барча
тоифа хўжаликлари томонидан етиштириладиган
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг
ПРОГНОЗ ҲАЖМЛАРИ
(тонна)
Т/р |
Ҳудуд номи |
Жами |
шундан қишлоқ хўжалиги экинлари:
|
|||||||||
Сабзавот
|
Полиз |
Картошка |
Дуккакли
|
Мойли |
Шоли |
Озуқабоп |
Мева |
Узум |
Бошқалар
|
|||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
3 469 476 |
331 421 |
185 826 |
144 240 |
16 590 |
56 815 |
147 250 |
2 490 732 |
67918 |
12741 |
15943 |
2. |
Андижон вилояти |
4 823 850 |
1 853 649 |
214 711 |
418 312 |
25 454 |
36 740 |
36 918 |
1 414 493 |
725556 |
93295 |
4721 |
3. |
Бухоро вилояти |
3 613 110 |
927 000 |
208 000 |
249 218 |
10 453 |
26 090 |
13 065 |
1 601 615 |
302000 |
228000 |
47669 |
4. |
Жиззах вилояти |
3 494 610 |
479 989 |
287 896 |
144 807 |
114 648 |
48 123 |
2 400 |
2 275 490 |
98146 |
33927 |
9183 |
5. |
Қашқадарё вилояти |
4 349 528 |
560 266 |
189 575 |
214 007 |
58 797 |
22 518 |
400 |
3 010 856 |
172438 |
111687 |
8984 |
6. |
Навоий вилояти |
1 686 398 |
338 246 |
106 074 |
85 735 |
15 561 |
13 161 |
6 000 |
897 371 |
115371 |
94504 |
14376 |
7. |
Наманган вилояти |
3 596 830 |
1 001 548 |
136 836 |
528 932 |
85 325 |
28 027 |
17 317 |
1 298 414 |
346066 |
154033 |
332 |
8. |
Самарқанд вилояти |
4 686 926 |
1 941 443 |
174 007 |
930 252 |
65 801 |
15 100 |
377 249 |
390618 |
709653 |
82804 |
|
9. |
Сурхондарё вилояти |
3 319 965 |
1 193 118 |
345 264 |
350 518 |
70 464 |
12 467 |
11 458 |
1 009 822 |
188377 |
119796 |
18680 |
10. |
Сирдарё вилояти |
1 904 289 |
355 287 |
299 805 |
74 702 |
51 693 |
12 337 |
59 040 |
936 208 |
44043 |
15320 |
55856 |
11. |
Тошкент вилояти |
4 202 803 |
1 183 375 |
67 761 |
473 474 |
58 273 |
24 793 |
40 100 |
2 115 256 |
120596 |
118680 |
495 |
12. |
Фарғона вилояти |
3 770 121 |
1 328 192 |
163 457 |
361 466 |
32 632 |
31 370 |
48 722 |
1 181 404 |
406363 |
204333 |
12182 |
13 |
Хоразм вилояти |
3 055 243 |
680 099 |
165 452 |
144 093 |
8 849 |
11 231 |
144 650 |
1 680 329 |
167625 |
52432 |
483 |
14. |
Тошкент шаҳри |
33 272 |
18 622 |
5 354 |
1 086 |
920 |
3 611 |
3679 |
||||
Жами: |
46 006 422 |
12 192 255 |
2 544 665 |
4 125 109 |
615 625 |
338 774 |
528 240 |
20 292 848 |
3 145 117 |
1 948 400 |
275 388 |
Президентининг
2023 йил 5 апрелдаги
ПҚ-113-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га
киритилган жисмоний шахслар томонидан
сотиб олинганда қўшилган қиймат солиғи
суммаси қайтариб бериладиган айрим
турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари
РЎЙХАТИ*
1. Қўй гўшти.
2. Парранда гўшти.
3. Мол гўшти.
4. Тухум.
5. Ўсимлик ёғи.
8. Дори воситалари ва тиббий хизматлар.
*) Изоҳ: маҳсулотлар (товарлар ва хизматларнинг) идентификация кодлари (МХИК) асосида аниқланади ва ушбу кодлар Солиқ қўмитаси томонидан мустақил белгиланади.
Президентининг
2023 йил 5 апрелдаги
ПҚ-113-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда
2023 йилда қайта фойдаланишга киритиладиган
ва ўзлаштириладиган ер майдонларининг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
2023 йилда фойдаланишга киритиладиган майдон (гектар)
|
шу жумладан:
|
|
суғориладиган майдонлар ҳисобидан
|
лалми-яйлов майдонларни ўзлаштириш ҳисобидан
|
|||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
13 175 |
13 175 |
|
2. |
Андижон вилояти |
1 440 |
1 440 |
|
3. |
Бухоро вилояти |
15 000 |
5 000 |
10 000 |
4. |
Жиззах вилояти |
10 661 |
2 042 |
8 620 |
5. |
Қашқадарё вилояти |
14 000 |
4 539 |
9 461 |
6. |
Навоий вилояти |
5 048 |
198 |
4 850 |
7. |
Наманган вилояти |
2 151 |
2 151 |
|
8. |
Самарқанд вилояти |
6 420 |
6 420 |
|
9. |
Сурхондарё вилояти |
2 925 |
1 567 |
1 358 |
10. |
Сирдарё вилояти |
3 501 |
3 501 |
|
11. |
Тошкент вилояти |
22 115 |
2 115 |
20 000 |
12. |
Фарғона вилояти |
2 578 |
2 578 |
|
13. |
Хоразм вилояти |
1 400 |
1 400 |
|
Жами |
*100 414 |
37 128 |
63 287 |
*) Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-27-сон Фармонида 2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жами 100 минг гектар ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилиши белгиланган.
Президентининг
2023 йил 5 апрелдаги
ПҚ-113-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини
ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган
стратегиясида белгиланган вазифаларни
2023 йилда амалга ошириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Т/р
|
Тадбирлар номи
|
Амалга ошириш механизми
|
Молиялаштириш манбалари
|
Ижро муддати
|
Ижро учун масъуллар
|
ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
|
|||||
1. |
"Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Қонун лойиҳасида қуйидагиларни назарда тутиш: озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш, ер ва сув ресурслари, экологик ва молиявий бошқарув тизимларини такомиллаштириш; самарали бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги, шу жумладан стратегик маҳсулотлар захирасини яратиш; юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни бошқаришда олдиндан огоҳлантириш ва мониторинг платформасини яратиш; ижтимоий ҳимоянинг миллий тизимларини такомиллаштириш ва барқарорлигини таъминлаш; озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги даражасини яхшилаш учун соғлом овқатланиш тамойилларини ҳамда хавфсизликни таъминлаш амалиётлари ва кўрсаткич меъёрларини тарғиб қилишни кўзда тутиш. Лойиҳани манфаатдор вазирлик идоралар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
Маблағ талаб этилмайди |
2023 йил декабрь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги |
2. |
Бошоқли дон ҳосилдорлигини ўртача 68 центнерга етказиш. |
1. Ҳудудларнинг об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, азотли минерал ўғитлар билан табақалаштирилган ҳолда озиқлантиришни ташкил этиш. 2. Бегона ўт, занг ва бошқа касалликлар ҳамда зараркунанда ҳашаротларга қарши тизимли чора-тадбирлар кўриш. 3. 100 минг га ғалла майдонларини лазерли ер текислаш, 184 минг га ғаллани замонавий сеялкада экишни ташкил этиш. 4. Янги эртапишар, дон сифат кўрсаткичлари ва ҳосилдорлиги юқори бўлган навлар майдонини 585 минг гектарга кенгайтириш.
|
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳсулот етиштирувчи субъектлар маблағлари, банк кредитлари |
2023 йил давомида |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
3. |
Юқори авлодли уруғлик картошка етиштиришни йўлга қўйиш. |
1. Супер ва супер элита уруғлик картошка етиштиришни йўлга қўйиш учун бошланғич материал сифатида юқори ҳосилдорликка эга, сифат кўрсаткичлари яхши, касалликка чидамли, давлат реестрига киритилган картошка навларини танлаш. |
Ташаббускорлар маблағлари, банк кредитлари, ХМИ маблағлари |
2023 йил апрель-май |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Уруғчиликни ривожлантириш маркази, вилоятлар ҳокимликлари |
2. Мавжуд 5 та "in-vitro" лабораториялари томонидан етиштирилган картошка ўсимлигидан махсус иссиқхоналарда ва очиқ жойларда йил якунига қадар 23 млн дона супер ва супер элита уруғлик етиштиришни йўлга қўйиш. |
2023 йил октябрь- ноябрь |
||||
3. Супер ва супер элита уруғлик картошка етиштириш бўйича жойларда кўргазмали семинарлар ўтказиш ва доимий равишда назорат ўрнатиш. |
доимий |
||||
4. Уруғлик картошка экилган майдонларда агротехник тадбирлар олиб борилиши юзасидан доимий мониторинг юритиш. |
мавсум давомида |
||||
4. |
Республикадаги мавжуд "in-vitro" лабораторияларида мева ва узумнинг сифатли кўчатларини кўпайтириш. |
1. Республикада мавжуд мева-узум кўчатчилигига ихтисослашган 9 та "in-vitro" лабораторияларида вирусдан ҳоли бўлган 8 млн дона кўчатлар, пайвандтаглар ва ўсимликлар тайёрлаш. 2. Кўчатчиликка ихтисослашган хўжаликларнинг очиқ ва ёпиқ махсус дала майдонларида лабораторияда етиштирилган ўсимликларни экиш ва парваришлаш ишларини ташкил этиш. 3. Халқаро молия институтларининг кредит маблағларини жалб этиш. |
Ташаббускорлар маблағлари, банк кредитлари, ХМИ маблағлари |
2023 йил давомида |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
5. |
Мева (данакли, ёнғоқ мевали, анор) ва узум етиштиришни кўпайтириш учун янги мевали боғ ва узумзорлар барпо этиш. |
1. Ҳудудларда 25 минг гектар боғлар ва 35 минг гектар узумзорлар барпо этиш. 2. Талаб этиладиган кўчатлар ва бошқа моддий ресурсларни етказиб бериш чораларини кўриш. 3. Иқтисодий самара бермаётган 8 минг гектар яроқсиз боғ ва 3,5 минг гектар яроқсиз узумзорларни реконструкция қилиш. 4. Ерости сувларининг захираси ва таркибини ўрганиш, барпо этиладиган интенсив боғлар учун суғориш тизимини (тик қудуқлар бурғилаш) жорий қилиш. 5. Томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилинган субъектларга амалий ёрдам бериш. |
Ташаббускорлар маблағлари, банк кредитлари, ХМИ маблағлари |
2023 йил декабрь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, "Агросервис оператор" ДУК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
6. |
Асосий майдонларда чорва озуқаси экинлари улушини 12 фоизга етказиш. |
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказига қарашли 200 гектар ҳамда Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтига тегишли 12,5 гектар майдонларда озуқабоп экинлардан маккажўхори, лавлаги ва оралиқ экинларнинг элита ва супер элита уруғларини етиштиришни йўлга қўйиш. 2. Етиштирилган уруғларни чорвачилик субъектларига етказиб бериш. 3. Чорва озуқа майдонини 430 минг гектарга етказиш. Бунда, баҳор ва куз мавсумида 206 минг гектар пахта ва ғалла майдонларида алмашлаб (беда ва бошқа озуқабоп) экишни 10 фоизга етказиш. Мазкур майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 300 центнер ҳосил олиш ва 12,5 млн тонна озуқабоп маҳсулотлар етиштириш. 4. Асосий майдонларга экилган баҳорги маккажўхоридан бўшаган майдонларнинг 102,2 минг гектарига оралиқ экинлар экиш. |
Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари, шу жумладан банк кредитлари |
2023 йил давомида |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
7. |
Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини 3,8 фоизга ошириш. |
Чорва моллари бош сонини кўпайтириш ва маҳсулдорлигини ошириш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш. Бунда: 1. 1 900 та чорвачилик лойиҳаларини ишга тушириш ҳамда 250 та чорвачилик субъектларини "Наслчилик тоифаси"га ўтказиш. 2. Сунъий уруғлантиришга жалб этилган 3 минг нафар техник осеминаторлардан (уруғлантирувчилар) 15 фоизининг босқичма-босқич малакасини ошириш. 3. Йирик шохли қорамол бош сонини 14,7 млн бошга, қўй-эчкиларни 24,3 млн бошга, парранда бош сонини 100,1 млн бошга етказиш. |
Халқаро молия институтлари ва тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар маблағлари |
2023 йил давомида |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
8. |
Аҳоли жон бошига гўшт (тирик вазнда) ишлаб чиқариш 48 кг, сут ишлаб чиқариш 340 л, тухум ишлаб чиқариш 230 дона ва балиқ ишлаб чиқаришни 9 кгга етказиш чораларини кўриш. |
1. Аҳоли жон бошига зарур бўладиган гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича (Қорамолчилик, қўйчилик, паррандачилик, йилқичилик, туячилик, балиқчилик) янги лойиҳалар ишга туширилишини таъминлаш. 2. Барча тоифа хўжаликлари томонидан чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликда наслни яхшилаш, тўла қийматли озиқлантиришни қўллаш ва сақлаш шароитларини яхшилаш орқали гўшт ишлаб чиқаришни 2,8 млн тоннага, сут ишлаб чиқаришни 12,3 млн тоннага, тухум ишлаб чиқаришни 8,7 млрдга ҳамда балиқ етиштиришни 400 минг тоннага етказиш. |
Халқаро молия институтлари ва тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар маблағлари |
2023 йил давомида |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, "Паррандасаноат" уюшмаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, республика тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
9. |
Пиллачиликда йиллик ўсиш суръатларини камида 6 фоизга етказиш ҳамда ипак қурти озуқа базасини мустаҳкамлаш. |
1. Пиллачилик мавсумларида 443,5 минг қути ипак қурти парваришлаш ҳамда 25,7 минг тонна пилла ишлаб чиқариш. 2. Озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида жами 123,8 млн туп тут кўчатлари экиш ишларини ташкил этиш. 3. 3,1 трлн сўмлик ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш, йиллик прогноз ўсишни таъминлаш. |
Халқаро молия институтлари ва тижорат банклари кредитлари ва ташаббускорлар маблағлари |
2023 йил давомида |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
10. |
Чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилигини ривожлантириш. |
1. Бирламчи уруғчилик етиштириш учун ер майдонларини танлаш. 2. 3,6 минг гектар яйлов майдонларига чўл-яйлов озуқабоп ўсимликларининг бирламчи уруғчилигини ташкил қилиш. 3. Мавжуд чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғчилик майдонлари ҳисобидан 15 турдаги 42 тн чўл яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғи захирасини яратиш. |
Тижорат банклари кредитлари ва ташаббускорлар маблағлари |
2023 йил давомида |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
11. |
Паррандачилик йўналишида наслчиликни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш. |
Паррандачилик йўналишидаги 281 та лойиҳани амалга ошириш. Бунда, паррандачилик йўналишида наслчилик хўжаликлари сонини 52 тага етказиш; инкубацион тухум ишлаб чиқаришни 290 млн донага етказиш. |
Халқаро молия институтлари ва тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар маблағлари |
2023 йил давомида |
"Паррандасаноат" уюшмаси, республика тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
12. |
Балиқчиликни ривожлантириш ва балиқ етиштириш ҳажмини кўпайтириш. |
Балиқчиликни ривожлантириш ва балиқ етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш. Бунда, ҳудудлардаги ҳосилдорлиги паст бўлган сунъий сув ҳавзаларини босқичма-босқич интенсивлаштириш ва балиқ етиштириш ҳосилдорлигини 4-5 баробарга ошириш; 3 та оқсилга бой омухта ем ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш; ишлаб чиқаришга мўлжалланган 7 та балиқ личинкаларини ишлаб чиқарувчи замонавий инкубация цехлари ва репродуктор ҳавзалар барпо этиш. |
Халқаро молия институтлари ва тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар маблағи |
2023 йил давомида |
"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Сув хўжалиги вазирлиги, республика тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
13. |
Асаларичиликни ривожлантириш ва асал етиштиришни кўпайтириш. |
1. 2023 йилда асалари оилалари сонини 1,4 млн донага етказиш ва 31 минг тонна асал етиштириш. 2. Асалари пакетлари экспортини 350 минг донага етказиш. |
Банк кредитлари ва ташаббускорлар маблағлари |
2023 йил давомида |
Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
II. ҚУЛАЙ АГРОБИЗНЕС МУҲИТИНИ ВА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ ЗАНЖИРИНИ ЯРАТИШ
|
|||||
14. |
"Қишлоқ хўжалиги кооперативи" тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилиш. |
1. "Қишлоқ хўжалиги кооперативи" тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 3. Қонуннинг қабул қилинишини таъминлаш. |
Маблағ талаб этилмайди |
2023 йил сентябрь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши |
15. |
Озиқ-овқат тармоғида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш мақсадида импорт ўрнини босувчи 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш чораларини кўриш. |
1. Озиқ-овқат саноати учун хомашё базасини босқичма-босқич кенгайтириш. Бунда, қайта ишлаш қувватларини мева-сабзавотда 3,2 млн тоннага, сутда 3 млн тоннага ва гўштда 450 минг тоннага етказиш; қайта ишлаш даражасини мева-сабзавотда 18 фоизга, гўштда 22 фоизга, сутда 28 фоизга етказиш чораларини кўриш. 2. Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги томонидан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат импорт маҳсулотларини республикада ишлаб чиқариш ва кўпайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш. |
Ҳисоб-китоблар асосида |
2023 йил декабрь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
16. |
Ҳудудларда 10 та агрологистика марказлари ва 41 та совиткичли сиғимларни ташкил этиш. |
1. Республика ҳудудларида ташкил этиладиган агрологистика марказлари ва сақлаш корхоналарининг манзилли рўйхатини шакллантириш. |
Ташаббускорлар ўз маблағлари, хорижий инвестициялар ва банк кредитлари |
2023 йил апрель |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
2. Амалга ошириладиган лойиҳаларда инвестиция маблағларининг ўзлаштирилиши ҳамда амалга оширилаётган ишлар бўйича ойлик мониторинг ўрнатиш. 3. Лойиҳаларни ишга тушириш жараёнида юзага келадиган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриб бориш. |
2023 йил давомида |
||||
17. |
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини 1,6 млрд долларга етказиш. |
1. Хориждаги дипломатик ваколатхоналар томонидан йирик савдо тармоқлари рўйхатини ва буюртмалар портфелини шакллантириш. 2. Асосий турдаги мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорлардаги нарх-наво конъюнктурасини таҳлил қилиш. 3. 2,5 млн тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга йўналтириш. 4. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати корхоналарига халқаро стандартлар (Organic, Global G.A.P. ва бошқалар) талабларини жорий қилиш. 5. GSP+ доирасида маҳсулотлар экспорти ҳажмини 2 баробарга ошириш. 6. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва ишлаб чиқарувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш ва экспорт географиясини ошириш. |
Давлат бюджети ва ташаббускорлар маблағлари |
2023 йил давомида |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
18. |
Умумий озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорт ҳажмида қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улушини 30 фоиздан 37 фоизга етказиш чораларини кўриш. |
1. Хориждаги дипломатик ваколатхоналар (Европа ва Яқин Шарқ давлатлари, Қозоғистон, Россия, Беларусь, Украина, Латвия, Корея, БАА, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Хитой ва бошқалар) томонидан йирик савдо тармоқлари рўйхатини ва буюртмалар портфелини шакллантириш. 2. Озиқ-овқат маҳсулотларининг ташқи бозорлардаги нарх-наво конъюнктурасини таҳлил қилиб бориш. 3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш. |
Давлат бюджети ва ташаббускорлар маблағлари |
2023 йил давомида |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
19. |
Қишлоқ хўжалигида ҳар гектар суғориладиган ердан олинадиган ўртача даромадни 4,8 минг АҚШ долларига етказиш. |
1. Инновацион технологияларни қўллаш орқали пахта, ғалла, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш ва даромадни ошириш. 2. Мева-узумчиликда "in-vitro" лаборатория-ларида 8 млн дона сертификатланган кўчатларни кўпайтириш учун 4 гектар иссиқхоналар ташкил этиш. 3. Сабзавотчиликда 28,2 минг гектарда интенсив усулда маҳсулот етиштиришни ташкил этиш. 4. Ғалладан бўшаган 783 минг гектар экин майдонларида такрорий экинларни экиш асосида қўшимча даромад олишни таъминлаш. |
Давлат бюджети ва ташаббускорлар маблағлари |
2023 йил давомида |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
20. |
2023 йилда халқаро ва маҳаллий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда мева-сабзавотчилик йўналишидаги кластер ва кооперативларнинг ҳар бирига алоҳида ёндашган ҳолда уларнинг бизнес режалари ва ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш. |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази орқали жалб қилинган 1,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағларидан самарали фойдаланиш чораларини кўриш. |
Халқаро молия институтлари маблағлари |
2023 йил давомида |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
III. СОҲА БОШҚАРУВИДА ДАВЛАТ ИШТИРОКИНИ КАМАЙТИРИШ ВА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ЖОЗИБАДОРЛИКНИ ОШИРИШ
|
|||||
21. |
Маҳсулот етиштирувчи тадбиркорлик субъектларига ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити, сув билан таъминланганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича тавсия бериш, ички ва ташқи бозорлардаги жорий ҳамда прогноз нархлари тўғрисида хабардор қилиш тизимини йўлга қўйиш механизмини ишлаб чиқиш. |
1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектларига ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити, сув билан таъминланганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича тавсия бериш. 2. Ички ва ташқи бозорлардаги жорий ҳамда прогноз нархлар тўғрисида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни хабардор қилиш тизимини йўлга қўйиш. |
Маблағ талаб этилмайди |
2023 йил июль |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
22. |
Ҳудудлардаги деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида "Карантин хизмати - деҳқонга кўмакчи" тизимини жорий этиш. |
1. Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига "Карантин хизмати - деҳқонга кўмакчи" шиори остида зарарли организмлардан ҳимоя қилишда уйғунлашган қарши кураш бўйича инспекторлар томонидан кўргазмали семинар ва тақдимотлар ўтказиш. 2. Уйғунлашган қарши кураш (IPM) бўйича ихчам ва оммабоп флаерларни (5 млн дона) жойларга етказиш. 3. Инновацион "Agroko`makchi" мобил иловасидан фойдаланиш усулларини кенг оммага етказиш. 4. Агросаноат мажмуи таркибидаги идоралар ходимларини уйғунлашган қарши кураш бўйича ўқитиб, тренер сифатида тайёрлаш. 5. Маҳсулот етиштирувчи субъектларнинг ўсимликларни ҳимоя қилиш, маҳсулотларни экспортга тайёрлаш соҳасидаги билим ва савияларини доимий равишда ошириб бориш. |
Маблағ талаб этилмайди |
2023 йил давомида |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари |
23. |
Аграр ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 млрд доллардан ортиқ маблағларни йўналтириш. |
1. Халқаро молия институтлари билан биргаликда жалб қилинадиган лойиҳаларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва келишиш. Бунда, аграр ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 386,2 млн доллар имтиёзли кредит маблағларини жалб қилиш. 2. Давлат ва ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида шакллантирилган 711 млн долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш. 3. Лойиҳаларни ишга тушириш ва уларнинг бажарилиши устидан мониторинг юритиш. |
Халқаро молия институтлари маблағлари, тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар ўз маблағлари |
2023 йил давомида |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
24. |
Ҳудудларда фитосанитар лабораториялар фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш. |
1. Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Навоий, Жиззах, Наманган вилоятларида фитосанитар лабораторияларни зарур ускуналар билан жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш. 2. Ҳудудий лабораториялар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш. 3. Лабораториялар ходимларини хорижда ёки хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ўқитиш ва малакасини ошириб бориш. 4. Хорижий давлатларнинг фитосанитар лабораториялари билан ўзаро таққослама лаборатория таҳлилларини ўтказиш. |
Халқаро молия институтлари ва давлат бюджети маблағлари |
2023 йил давомида |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё, Навоий, Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари |
IV. ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ВА АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИНИ ТАЪМИНЛАШ
|
|||||
Ерларнинг шўрланиш даражасини пасайтириш тадбирларини амалга ошириш. |
Ерларнинг шўрланиш даражасини пасайтириш. Бунда: 14,3 минг км коллектор-дренаж тармоқларини таъмирлаш; 2,1 минг дона мелиоратив қудуқларга ерости сувлари минераллашувини онлайн назорат қилувчи қурилмаларни ўрнатиш; Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича шўрланган майдонлар харитасини ишлаб чиқиш.
|
Ҳисоб-китоблар асосида Давлат бюджети ва тадбиркорлар маблағлари |
2023 йил давомида |
Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
|
26. |
Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда сувни тежайдиган инновацион суғориш технологиялари жорий этиладиган экин майдонларини кенгайтириш орқали 7 млрд метр куб сувни иқтисод қилиш. |
1. 300 минг гектар майдонда сув тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳамда 200 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларини лазерли текислагич ёрдамида текислаш ишларини амалга ошириш. 2. Ирригация (428 км канал, 39 км лоток тармоқлари) объектларини қуриш ва реконструкция қилиш. 3. 411 км коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳисобига тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш. 4. Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 13057 та объектга рақамли технологияларни жорий қилиш. |
Республика ва маҳаллий бюджет ҳамда ташаббускорлар маблағлари |
2023 йил давомида |
Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
27. |
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "E-IJARA" ахборот тизими орқали аҳолига 92,6 минг гектар ер майдонини деҳқон хўжалигини ташкил этиш мақсадида очиқ электрон танлов орқали ажратиш. |
1. Деҳқон хўжалигини ташкил этиш мақсадлари учун захирадаги ер майдонларини лотлар асосидаги ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиққан ҳолда очиқ электрон танловларга чиқариш. |
Маблағ талаб этилмайди |
2023 йил май |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун аҳолига, жумладан ижтимоий эҳтиёжманд оилаларга ер майдонларини очиқ электрон танлов орқали ажратиш ишларини самарали ташкил этиш. |
2023 йил давомида |
||||
28. |
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жами 100 минг гектар (37,1 минг га фойдаланишдан чиққан суғориладиган ер ҳисобидан, 63,3 минг га лалми-яйловлар ҳисобидан) ер майдонларини фойдаланишга киритиш. |
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан шакллантирилган манзилли рўйхатга мувофиқ, фойдаланишга киритиладиган ер майдонларида 1745 км ирригация тармоқларини ва 1844 км мелиоратив тармоқларини таъмирлаш-тиклаш, 995 дона суғориш қудуқларини қазиш, 111 дона насос агрегатларини қуриш, 306 дона трансформаторлар ўрнатиш ва 463 км электр тармоқларини тортиш тадбирларини амалга ошириш. 2. Қайта фойдаланишга киритилган ва ўзлаштирилган ер майдонларда экинларнинг жойлаштирилиши юзасидан мониторинг юритиш. |
Давлат бюджети ва ташаббускорлар маблағлари |
2023 йил давомида |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
29. |
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни тартибга солиш тизимини такомиллаштириш. |
1. "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда, амалдаги қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг ихтисослигини ўзгартириш; суғориладиган экин ерларда боғдорчилик, узумчилик ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этиш тартибини белгилаш; ердан фойдаланувчиларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер турлари ҳудудида енгил конструкцияли инфратузилма объектларини (кўчма объектлар, контейнерлардан ташкил топадиган дала шийпони, маҳсулот сақланадиган кичик омборлар, қайта ишлаш ва қадоқлаш цехлари) қуриш учун ер участкаларини ажратиш тартибини белгилаш назарда тутилади. Ушбу тартиблари жорий этиш бўйича мезонлар ва талаблар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади ва унинг хулосалари асосида амалга оширилади. 2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Маблағ талаб этилмайди |
2023 йил сентябрь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
30. |
Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида сув ресурсларини бошқариш жараёнини автоматлаштириш лойиҳасини амалга ошириш. |
ХМИ маблағларини жалб қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида Австралиянинг "Рубикон" компанияси тажрибаси асосида сув ресурсларини бошқариш жараёнини автоматлаштириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. |
Халқаро молия институтларининг кредит ва грант маблағлари |
2023 йил декабрь |
Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги |
V. ТАРМОҚНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ДАВЛАТ ХАРАЖАТЛАРИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ДИВЕРСИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ
|
|||||
31. |
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низомни қабул қилиш. |
1. Субсидиялашнинг устувор йўналишлари ва сиёсий мақсадларини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳни ташкил этиш. 2. Қишлоқ хўжалигига ажратилаётган субсидиялар мониторингини юритиш ва баҳолаш мақсадида вазирлик тизимида бўлим ташкил этиш. 3. Ушбу бўлимга давлат идоралари томонидан секторга тақсимланган барча субсидиялар тўғрисидаги маълумотларни жамлаш, таҳлил қилиш ва уларнинг таъсирини баҳолаш вазифасини юклаш. 4. Субсидия ажратишда талаб этиладиган ҳужжатларни қисқартириш. 5. Соҳага янги субсидияларни жорий этишда тарифлар, муддатлар, тартиблар ва жавобгарликларни аниқ белгилаш. |
Маблағ талаб этилмайди |
2023 йил май |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши |
Қишлоқ хўжалигида суғурта хизматларини такомиллаштириш. |
1. Қишлоқ хўжалигида Туркия ва Испания давлатларининг қишлоқ хўжалиги суғуртаси бўйича амалий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ҳосилни суғурталашни жорий этиш. |
Халқаро молия институти маблағлари |
2024 йил II чорак
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, "Ўзагросуғурта" АЖ |
|
2. Германиянинг "InsuResilience Solutions Fund" фондидан 2,5 млн евро грант маблағлари ажратиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш. |
2023 йил апрель- июнь |
||||
3. Фарғона водийсида гилос, узум, ўрик ҳосилини Германиянинг "KFW" банки билан биргаликда иқлимнинг ноқулай таъсиридан суғурталашни йўлга қўйиш. Бунда, суғурта қилдирувчиларнинг табиий географик жойлашуви, етиштириладиган маҳсулот турини инобатга олиб суғурта хизмати нархларини белгилаш. |
2024 йил II чорак
|
||||
33. |
Қишлоқ хўжалиги техникалари паркининг янгиланиш даражасини 10 фоизга ошириш. |
1. Мавжуд 267,8 мингта қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари ҳолатини таҳлил қилиш. |
Тижорат банклари кредит маблағлари, лизинг ташкилотлари ресурслари ва ташаббускорлар маблағлари |
2023 йил апрель |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзагролизинг" АЖ, тижорат банклари |
2. Ташаббускор кластерлар, кооперациялар, фермерлар ва машина-трактор парклари рўйхатини шакллантириш. |
2023 йил май |
||||
3. Ташаббускорларга қиймати 2,6 млрд сўмлик 11 мингта қишлоқ хўжалиги техникаларини банк кредити ва лизинг асосида етказиб бериш чораларини кўриш. |
2023 йил давомида |
||||
34. |
Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш ҳуқуқларини кафолатлаш, уни бозор активига айлантириш ва ликвидликни таъминлаш. |
Ер участкасининг узоқ муддатли ижара ҳуқуқини реализация қилиш бозорини шакллантириш бўйича амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. |
Маблағ талаб этилмайди |
2023 йил 1 сентябрь |
Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
35. |
Мевали боғларда бўлғуси ҳосилни кредит таъминоти сифатида фойдаланиш ҳамда суғурта қилиш бўйича Фарғона водийсида пилот лойиҳани ишга тушириш. |
Мевали боғларда бўлғуси ҳосилни кредит таъминоти сифатида фойдаланиш ҳамда суғурта қилиш бўйича Фарғона водийсида пилот лойиҳани ишга тушириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. |
Маблағ талаб этилмайди |
Бир ой муддатда |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
VI. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИЛМ-ФАН, ТАЪЛИМ, АХБОРОТ ВА МАСЛАҲАТ ХИЗМАТЛАРИ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
|
|||||
Илм-фан ва инновацияга асосланган илмий-тадқиқотни такомиллаштириш. |
1. Барча ҳудудларда ва 33 та туманда (АКИС) агрохизматлар марказлари фаолиятини йўлга қўйиш. Ҳар бир ҳудудий агрохизматлар марказларига 12 нафардан (8 та йўналишда - ўсимликлар ҳимояси ва карантини, зоотехния, механизация, агрокимё-тупроқшунослик, агрономия, ветеринария, иқтисодиёт, ирригация) жами 156 нафар ходимни жалб этиш. 2. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари фаолиятини хизмат кўрсатишга ихтисослаштириш. Босқичма-босқич туман қишлоқ хўжалиги бўлимларини АКИС марказлари билан трансформация қилиш. Илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини тижоратлаштириш. Бунда 2 та илмий-тадқиқот институти фаолияти тижоратлаштирилади, 12 та илмий-тадқиқот институтида тажрибали хорижий экспертларнинг маъруза билан иштирок этиши таъминланади. |
Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари грантлари ва институтларнинг бюджетдан ташқари маблағлари |
2024 йил сентябрь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази |
Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар маркази (center of excellense) фаолиятини йўлга қўйиш. |
1. Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар марказини ташкил қилиш юзасидан хорижий ҳамкорлар билан келишувларга эришиш. 2. Марказ концепциясини ишлаб чиқиш. 3. Марказ биносининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уни қуриш билан боғлиқ тегишли тадбирларни амалга ошириш. 4. Марказда юқори технологияли замонавий лабораториялар, ўсимликлар флораси миллий генбанки, стратегик таҳлил марказларини ташкил этиш. 5. Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ҳар йили 25 нафар маҳаллий ёш кадрларни тайёрлаш. |
Халқаро молия институтлари маблағлари, Илмий фаолиятига оид давлат дастурлари грантлари ва бюджетдан ташқари маблағлар |
2023-2024 йиллар давомида |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
Президентининг
2023 йил 5 апрелдаги
ПҚ-113-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 майдаги "Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4709-сон қарорининг 3-банди "в" кичик бандининг учинчи хатбошисидаги "Қорамозор ҳудудидан 20 гектар" сўзлари "Қизилмозор" ҳудудидан 25 гектар" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4803-сон қарорининг 5-банди олтинчи хатбошисидаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бошқармаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-20-сон қарори 1-бандининг "а" кичик бандидаги "196 655" рақами "92 655" рақами билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-225-сон қарорида:
а) 1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "100 миллиард" сўзлари "400 миллиард" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-бандда:
иккинчи хатбоши "доривор ўсимликлар" сўзларидан кейин "тут, пилла" сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Бунда, олинган қарз маблағларини ўз вақтида қайтарган, ижобий кредит тарихига эга, қўшилган қиймат занжирини яратган тадбиркорлик субъектларига қарз маблағлари фоиз ставкасини бир фоиз бандга туширган ҳолда 13 фоиз миқдорида тақдим этилади".
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги "Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-373-сон қарорида:
а) 2-банднинг биринчи хатбошиси, 4-банд "а" кичик бандининг биринчи хатбошиси ва 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "95 169" рақами "92 655" рақами билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада:
"Жами ер майдони, гектар" устунидаги "18 470" рақами "14 470" рақами билан алмаштирилсин;
"2023 йилда" устунидаги "10 052" рақами "6 052" рақами билан алмаштирилсин;
"Жами ер майдони, гектар" устунидаги "196 655" рақами "192 655" рақами билан алмаштирилсин;
"2023 йилда" устунидаги "96 655" рақами "92 655" рақами билан алмаштирилсин;
в) 1.2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Андижон вилояти туманларида фермер хўжаликлари
ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан
қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин
ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан
фуқароларга очиқ электрон танлов орқали
ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин
майдонларининг ҳажмлари
Т/р
|
Туман (шаҳар)лар номи
|
Жами ер майдони, гектар
|
шундан, 2022-2023 йилларда
|
|
2022 йилда
|
2023 йилда
|
|||
1. |
Андижон |
973 |
631 |
342 |
2. |
Асака |
899 |
660 |
239 |
3. |
Балиқчи |
1 436 |
845 |
591 |
4. |
Бўстон |
608 |
396 |
212 |
5. |
Булоқбоши |
662 |
243 |
419 |
6. |
Жалақудуқ |
1 303 |
785 |
518 |
7. |
Избоскан |
1 282 |
822 |
460 |
8. |
Марҳамат |
981 |
612 |
369 |
9. |
Олтинкўл |
810 |
463 |
347 |
10. |
Пахтаобод |
1 185 |
761 |
424 |
11. |
Улуғнор |
1 260 |
410 |
850 |
12. |
Хўжаобод |
393 |
247 |
146 |
13. |
Шаҳрихон |
1 277 |
835 |
442 |
14. |
Қўрғонтепа |
1 361 |
668 |
693 |
15. |
Хонобод ш. |
41 |
41 |
|
Жами |
14 470 |
8 418 |
6052 |
".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 6 апрель