Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 06.06.2023 й. 21-2023/Б-сон "Вино ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.06.2023 й. 1754-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.06.2023 й.

N 1754-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ

06.06.2023 й.

N 21-2023/Б


БУЙРУҒИ



Вино ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси

қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-44-сон буйруғи (рўйхат рақами 1754, 2007 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 545-модда) билан тасдиқланган Вино ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                       Б.А. Мусаев






Буйруққа

ИЛОВА



Вино ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси

қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3 ва 5-бандлардаги "давлат стандартлари" деган сўзлар "миллий стандартлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 4-банддаги "Давлат стандартларининг" деган сўзлар "миллий стандартларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 июнь