Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 06.06.2023 й. 22-2023/Б-сон "Фармацевтика ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.06.2023 й. 1887-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.06.2023 й.
N 1887-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ
06.06.2023 й.
N 22-2023/Б
БУЙРУҒИ
Фармацевтика ишлаб чиқариши ходимлари учун
меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг
2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 17 декабрдаги 76-сон буйруғи (рўйхат рақами 1887, 2009 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 4-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Фармацевтика ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандидаги "Давлат стандартларининг" деган сўзлар "миллий стандартларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
Вазир Б.А. Мусаев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 15 июнь