Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 06.06.2023 й. 24-2023/Б-сон "Соғлиқни сақлаш муассасалари ва корхоналарининг ошхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.06.2023 й. 1940-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.06.2023 й.
N 1940-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ
06.06.2023 й.
N 24-2023/Б
БУЙРУҒИ
Соғлиқни сақлаш муассасалари ва корхоналарининг
ошхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
қоидаларининг 2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 16 мартдаги 13/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1940, 2009 йил 16 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 205-модда) билан тасдиқланган Соғлиқни сақлаш муассасалари ва корхоналарининг ошхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандидаги "давлат стандартлари" деган сўзлар "миллий стандартлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
Вазир Б.А. Мусаев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 15 июнь