Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 09.06.2023 й. 28-2023/Б-сон "Чой ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.06.2023 й. 1957-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.06.2023 й.
N 1957-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ
09.06.2023 й.
N 28-2023/Б
БУЙРУҒИ
Чой ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни
муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандига
ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 17 апрелдаги 13-4/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1957, 2009 йил 14 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 19-20-сон, 247-модда) билан тасдиқланган Чой ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандидаги "Давлат стандартлари" деган сўзлар "миллий стандартлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
Вазир Б.А. Мусаев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 17 июнь