Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 09.06.2023 й. 30-2023/Б-сон "Йиғма темирбетон ва бетон конструкциялар ва буюмлар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 3-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.06.2023 й. 1967-3-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.06.2023 й.
N 1967-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ
09.06.2023 й.
N 30-2023/Б
БУЙРУҒИ
Йиғма темирбетон ва бетон конструкциялар
ва буюмлар ишлаб чиқариш ходимлари учун
меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг
3-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 8 майдаги 19/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1967, 2009 йил 11 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 280-модда) билан тасдиқланган Йиғма темирбетон ва бетон конструкциялар ва буюмлар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 3-бандидаги "давлат стандартлари" деган сўзлар "миллий стандартлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
Вазир Б.А. Мусаев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 17 июнь