Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 12.06.2023 й. 32-2023/Б-сон "Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.06.2023 й. 1755-4-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.06.2023 й.
N 1755-4
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ
12.06.2023 й.
N 32-2023/Б
БУЙРУҒИ
Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари
учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-45-сон буйруғи (рўйхат рақами 1755, 2007 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 546-модда) билан тасдиқланган Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
Вазир Б.А. Мусаев
ИЛОВА
Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари
учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3 ва 5-бандлардаги "давлат стандартлари" деган сўзлар "миллий стандартлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 4-банддаги "Давлат стандартларининг" деган сўзлар "миллий стандартларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 17 июнь