Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 14.06.2023 й. 46-2023/Б-сон "Сигирлар ва насл буқаларни парвариш қилишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.06.2023 й. 1977-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.06.2023 й.
N 1977-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ
14.06.2023 й.
N 46-2023/Б
БУЙРУҒИ
Сигирлар ва насл буқаларни парвариш қилишда
меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг
2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 2 июндаги 24/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1977, 2009 йил 1 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 27-сон, 319-модда) билан тасдиқланган Сигирлар ва насл буқаларни парвариш қилишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандидаги "давлат стандартлари" деган сўзлар "миллий стандартлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
Вазир Б.А. Мусаев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 17 июнь