Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 14.06.2023 й. 41-2023/Б-сон "Тайёрлаш-қолиплаш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 165-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.06.2023 й. 2010-3-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
20.06.2023 й.
N 2010-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ
14.06.2023 й.
N 41-2023/Б
БУЙРУҒИ
Тайёрлаш-қолиплаш ишларида меҳнатни
муҳофаза қилиш қоидаларининг 165-бандига
ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 27 августдаги 54-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2010, 2009 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 40-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Тайёрлаш-қолиплаш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 165-бандидаги "давлат стандартларига" деган сўзлар "миллий стандартларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
Вазир Б.А. Мусаев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 21 июнь