Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 14.06.2023 й. 44-2023/Б-сон "Гидромеханизация ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.06.2023 й. 1987-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
20.06.2023 й.
N 1987-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ
14.06.2023 й.
N 44-2023/Б
БУЙРУҒИ
Гидромеханизация ишларида меҳнатни муҳофаза
қилиш қоидаларининг 2-бандига ўзгартириш
киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 24 июндаги 33/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1987, 2009 йил 29 июль) ( Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 352-модда) билан тасдиқланган Гидромеханизация ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандидаги "Давлат стандартларининг" деган сўзлар "миллий стандартларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
Вазир Б.А. Мусаев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 21 июнь