Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 14.06.2023 й. 45-2023/Б-сон "Пахта тозалаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.06.2023 й. 1983-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.06.2023 й.

N 1983-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ

14.06.2023 й.

N 45-2023/Б


БУЙРУҒИ



Пахта тозалаш ишлаб чиқариши ходимлари

учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 10 июндаги 29/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1983, 2009 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 29-сон, 341-модда) билан тасдиқланган Пахта тозалаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                      Б.А. Мусаев






Буйруққа

ИЛОВА



Пахта тозалаш ишлаб чиқариши ходимлари

учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банддаги "Давлат стандартларининг" деган сўзлар "миллий стандартларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 123-банддаги "давлат стандартлари" деган сўзлар "миллий стандартлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 200-банддаги "Давлат стандартларида" деган сўзлар "миллий стандартларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 июнь