Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2005 й. 40-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.2005 й.

N 40




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ РАҲБАРИЯТИ

ТАРКИБИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси лавозими тугатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси лавозими киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири лавозими тугатилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ташқи ишлар вазири лавозими киритилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов