Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2023 й. 450-сон "Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2023 й.

N 450




АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ЭҲТИЁЖМАНД

АЙРИМ ТОИФАЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ВА УЛАРНИНГ БАНДЛИГИГА КЎМАКЛАШИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга жойлаштиришни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав (фонди) капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир шахс учун уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир марталик субсидия ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсни ишга қабул қилган иш берувчилар томонидан субсидия олиш учун мурожаат қилиш ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини назарда тутувчи Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси икки ой муддатда 2025 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг назоратда бўлган (пробация) даврида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасидан кейин қайтариб бериш тизимини жорий этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш;

"Ишга марҳамат" мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ташкилотлардаги мавжуд бўш (вакант) ҳамда захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш тизимини йўлга қўйсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олий таълим муассасаларида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга масофавий таълим шаклида хорижий тилларни ўргатиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Бунда ҳудудий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олинган ишсиз ва иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри шартномага асосан бепул амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базасини "Бандлик хизмати" ахборот тизимига интеграция қилиш орқали таълим муассасалари битирувчилари ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг бандлик ҳолатини доимий мониторинг қилиб бориш тизимини жорий этсин.

Бунда битирувчилар ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг бандлик ҳолатини реал вақт режимида аниқлаш имкониятини яратиш назарда тутилсин.


7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлигига мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти кенг ёритилишини ва аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминлаш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев ҳамда ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 5 сентябрдаги

450-сон қарорига

2-ИЛОВА



Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим

тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг

бандлигини таъминлаш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

        

Т/р

  

Чора-тадбир номи

   

Амалга ошириш механизми

  

Амалга

ошириш

шакли

  

Молиялаш-

тириш манбаи

  

Ижро

муддати

   

Масъул вазирлик

ва идоралар

    

1.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мослаштириш ва уларни фаол ҳаётга жалб этиш.

1. Маҳаллалардаги "бешлик" томонидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг оилавий шароитини, турмуш даражасини ўрганиш.


2. Маҳаллаларда давра суҳбатлари, учрашувлар ва бошқа тарғибот тадбирлари ўтказиш орқали уларнинг онгига фаол, соғлом турмуш тарзини сингдириш бўйича профилактика тадбирларини ташкил этиш.

      

Амалий

чора-

тадбирлар

-

Доимий

Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари

     

2.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва уларнинг бандлиги таъминланиши юзасидан мониторинг олиб бориш.


1. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг ижтимоий мослаштирилганлиги ва бандлик ҳолатини маҳаллалардаги участка профилактика нозирлари ҳоким ёрдамчилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда мониторинг қилиб бориш.


2. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг ижтимоий мослаштирилганлиги ва бандлиги таъминланиши юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда умумлаштириб бориш.


3. Умумлаштириш натижасида аниқланган жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ижтимоий мослашмаган ва бандлиги таъминланмаган шахслар билан алоҳида манзилли ишлаш. Бунда зарур ҳолатларда психологларни жалб қилиш.

        

Амалий

чора-

тадбирлар

-

Ҳар чоракда

Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари


3.

Ҳар йили туман (шаҳар) ҳокимларининг аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича қарорларини қабул қилиш.

1. Кейинги йил учун захира қилинадиган иш ўринлари бўйича корхона ва ташкилотларнинг таклифларини Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан умумлаштириш ҳамда тегишли қарор қабул қилиш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига киритиш.


2. Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

           

туман

(шаҳар)

ҳокимлик

қарорлари


-

Ҳар йили

1 ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман, шаҳар ҳокимликлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


4.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни доимий ва вақтинча иш ўринларига ишга жойлаштириш чораларини кўриш.


1. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга мавжуд бўш (вакант) ва захирага қўйилган иш ўринларини таклиф этиш ва уларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш.


2. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни вақтинча ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этишга таклиф қилиш ва ишлаш истагини билдирганларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш чораларини кўриш.

        

Амалий

чора-

тадбирлар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари

Доимий

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


5.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини ташкил этиш.


1. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни йўлланма билан касб-ҳунарга тайёрлаш ўқув курсларига юбориш.


2. "Ишга марҳамат" мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касб-ҳунарга ўқитиш ишларини амалга ошириш.

            

Амалий

чора-

тадбирлар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари

Доимий

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


6.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олий таълим муассасаларида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга масофавий таълим шаклида хорижий тилларни ўргатиш.


1. Профилактика инспекторлари билан узвий ҳамкорликда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга масофавий таълим шаклида хорижий тиллар ўқув курсларига юбориш.


2. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олий таълим муассасаларида масофавий таълим шаклида хорижий тилларни ўргатишни ташкил этиш.

              

Амалий

чора-

тадбирлар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари


Доимий

Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари


7.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга субсидиялар бериш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.


1. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ажратиш.


2. Ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини мониторинг қилиб бориш.


3. Тадбиркорлик фаолиятига қизиқиши бўлган шахсларни ҳоким ёрдамчиси, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлимлари, шунингдек тижорат банклари билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашиш.

            

Амалий

чора-

тадбирлар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мақсадли жамғармалари ҳамда тижорат банклари маблағлари


Доимий

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари

        

        

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 6 сентябрь