Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Транспорт вазирининг 06.09.2023 й. 24-сон "Ички сузиш кемалари томонидан ифлослантиришнинг олдини олиш қоидаларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.09.2023 й. 966-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.09.2023 й.

N 966-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

06.09.2023 й.

N 24


БУЙРУҒИ



Ички сузиш кемалари томонидан ифлослантиришнинг

олдини олиш қоидаларини ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 апрелдаги 167-сон "Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи томонидан 2000 йил 18 августда 01/716-сон билан тасдиқланган Ички сузиш кемалари томонидан ифлослантиришнинг олдини олиш қоидалари (рўйхат рақами 966, 2000 йил 8 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 17-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Транспорт вазири                                                 И.Р. Махкамов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 сентябрь