Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 06.10.2023 й. 75/2023-сон "Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламентни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.10.2023 й. 3472-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.10.2023 й.

N 3472




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ

06.10.2023 й.

N 75/2023


БУЙРУҒИ



Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга

ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон

давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги

регламентни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон "Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон "Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламент иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган.


3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          Б.А. Мусаев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 ноябрь