Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2024 й. ПФ-1-сон "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.01.2024 й.

N ПФ-1



СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА

ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ

ТИЗИМИНИ  ИСЛОҲ  ЭТИШ  ВА  СОҲАНИ

РАҚАМЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

          

[Кўчирма]


Сўнгги йилларда мамлакатимизда жамият ва давлат ҳаётини кенг кўламли ислоҳ қилиш, шунингдек, амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш соҳасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, дунёнинг илғор демократик давлатларида суд ҳужжатларини ижро этиш соҳасида шаклланган тажриба ва амалиёт таҳлили соҳада узоқ муддатли тизимли ислоҳотлар амалга ошириш эҳтиёжи мавжудлигини кўрсатди.

Мажбурий ижро бюросининг тузилма ва вазифалари мажбурий ижро тизими ривожланишининг замонавий талаблари ва жаҳон тенденцияларига тўлиқ жавоб бермайди.

Суд ҳужжатларини ижро этишдан ҳар қандай бўйин товлашнинг олдини олишга, шунингдек, фуқароларнинг минимал турмуш даражасини таъминлаш учун зарур бўлган пул маблағлари дахлсизлигини кафолатлашга қаратилган суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини тизимлаштириш ва янада такомиллаштириш зарур.

"Ўзбекистон - 2030" Стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, фуқаролар, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш орқали одил судлов самарадорлигини таъминлаш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 майдан бошлаб:

а) суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилсин. Бунда:

иқтисодий ишлар бўйича суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини фақат электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилади (Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ижро этилиши лозим бўлган ижро ҳужжатлари бундан мустасно);

фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ва маъмурий суднинг ҳужжатлари асосида бериладиган ижро ҳужжатлари, қоида тариқасида, электрон шаклда, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ижро этилиши лозим бўлган тақдирда ёки тарафларнинг илтимосномасига кўра эса - суднинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда қоғоз шаклда берилиши (юборилиши, тақдим этилиши) мумкин;

суд ҳужжатлари асосида бериладиган ижро ҳужжатлари QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланган ҳолда электрон рақамли имзо билан расмийлаштирилади;

юридик шахслар томонидан суд ҳужжатлари асосида берилган ижро ҳужжатлари ва ижро иши юритиши доирасида қабул қилинган қарорлар ва бошқа ҳужжатлар уларнинг солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали олинади ва тақдим этилади;

жисмоний шахслар учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки интерактив хизматларни кўрсатадиган терминаллар орқали суд ҳужжатлари асосида берилган ижро ҳужжатларини ва ижро иши юритиши доирасида қабул қилинган қарорлар ва бошқа ҳужжатларни олиш ва тақдим этиш имконияти яратилади;

б) фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгилансин. Бунда:

даромадларнинг кафолатланган энг кам миқдори фуқароларнинг қарздорликлари бўйича пул маблағларини ундиришда қўлланилади ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмига мос келади;

фуқаронинг банк ҳисобварақларидан, жумладан банк карталаридан ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорлик бўйича пул маблағларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидаги маблағлар ҳисобидан ушлаб қолиш (ҳисобдан чиқариш) тақиқланади;

в) ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби почта харажатлари бўйича қарздорликни ундиришга ҳам татбиқ этилсин.


2. Белгилансинки, 2024 йил 1 декабрдан бошлаб суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминловчи "Мажбуриятлар реестри" (кейинги ўринларда - Реестр) институти жорий этилади. Бунда:

Реестр Мажбурий ижро бюроси томонидан юритилади;

қарздор мол-мулки йўқлиги сабабли ундирув амалга ошириш имконияти бўлмаганда, у ҳақидаги маълумотлар мажбурий тартибда Реестрга киритилади;

қарздор ҳақида маълумот Реестрга киритилгандан кейин унга нисбатан ижро иши доирасида қўлланилган барча чекловлар сақлаб қолинади;

Реестрга киритилган қарздорнинг мол-мулки ва пул маблағлари аниқланганда мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилади;

қарздор ижро ҳужжати бўйича мажбуриятини бажарганда, у вафот этганда, ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганда ёхуд ижро ҳужжати бўлган ҳужжат бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда, қарздорнинг 10 йил давомида мол-мулки ёки пул маблағлари ҳақида маълумот аниқланмаганда ёки қарздор банкрот деб топилганда, ундирувчининг аризасига кўра, у ҳақидаги маълумотлар Реестрдан чиқарилади.

Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2024 йил 1 августга қадар "Мажбуриятлар реестри" институтини амалиётга жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин.


3. Белгилансинки, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб:

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш фақатгина мол-мулкни қабул қилишдан уни сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий қилган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш бўйича савдо дўконларини танлаб олишда мол-мулкни Интернет-дўконлар орқали сотишни амалга оширувчи савдо ташкилотларига устунлик берилади.

Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев) 2024 йил 1 мартга қадар ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни шартнома-воситачилик шартлари асосида реализация қилиш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


4. Мажбурий ижро бюросига юклатилган вазифаларнинг самарали ижро этилишини таъминлаш мақсадида:

а) Мажбурий ижро бюросига асосий фаолияти вояга етмаганлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасидан молиялаштириладиган қўшимча 230 та давлат ижрочиси штат бирлиги ажратилсин;

б) марказий аппаратнинг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси таркибида мавжуд штат бирликлари доирасида Мониторинг маркази ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Мажбурий ижро бюросининг дастурий таъминот ва ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси ҳолати билан боғлиқ вазиятни онлайн таҳлил қилиш;

ахборот-коммуникация ва рақамли технологиялар асосида ундирилган пул маблағлари ҳисобини ва бошқа ҳисоботларни юритиш;

ижро иши юритишнинг процессуал тартиби ва муддатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

маълумотларни таҳлил қилиш орқали вужудга келиши мумкин бўлган ҳолатларни баҳолаш ва прогноз қилиш ҳамда уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;

в) марказий аппаратда Активларнинг ҳисобини юритиш ва бошқариш бўлими, Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларида Активларнинг ҳисобини юритиш ва бошқариш шўъбаси мавжуд штат бирликлари доирасида ташкил этилсин.


5. Мажбурий ижро бюроси директори М.Э. Эгамбердиев:

давлат ижрочиси лавозимига олий маълумотга эга бўлган шахсларни қабул қилинишига алоҳида эътибор қаратсин;

амалдаги ўрта махсус маълумотга эга давлат ижрочиларини Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида босқичма-босқич ўқитиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин.


6. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т. Йўлдошев, масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши учун шахсан масъул этиб белгилансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Бош прокуратура Адлия вазирлиги, Олий суд ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


9. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т. Йўлдошев белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 3 январдаги

ПФ-1-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини

ижро этиш тизимини янада ривожлантириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

          

Т/р

Устувор йўналишлар мақсад

ва вазифалар

      

Амалга ошириш механизми

     

Амалга ошириш

шакли

       

Ижро

муддати

     

Масъул ижрочилар


1.

Суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш, юбориш ва тақдим этиш тартибини жорий этиш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:


Қонун лойиҳаси

2024 йил

март

Бош прокуратура

(Н.Йўлдошев),


иқтисодий ишлар бўйича суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини фақат электрон шаклда бериш, юбориш ва тақдим этиш тартиби (Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ижро этилиши лозим бўлган ижро ҳужжатлари бундан мустасно);


Олий суд

(Б.Исламов),


фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ва маъмурий суднинг ҳужжатлари асосида бериладиган ижро ҳужжатларини, қоида тариқасида, электрон шаклда бериш, юбориш ва тақдим этиш тартиби (Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ижро этилиши лозим бўлган ижро ҳужжатлари ва тарафларнинг илтимосномаси мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно).


манфаатдор вазирлик

ва идоралар

2.

Соддалаштирилган ижро иши юритиш институти татбиқ этиладиган ижро ҳужжатлари тоифаларини кенгайтириш.


1. Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибини почта харажатлари бўйича қарздорликни ундиришга ҳам татбиқ этиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Қонун лойиҳаси


2024 йил

февраль


Бош прокуратура

(Н.Йўлдошев),


2. Илғор хорижий тажриба ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таҳлили асосида мажбурий ижро тизими самарадорлигини ошириш мақсадида соддалаштирилган ижро иши юритиш институти татбиқ этиладиган ижро ҳужжатлари тоифаларини янада кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш.


Таҳлилий маълумот

2024 йил

декабрь


манфаатдор вазирлик

ва идоралар,

Мажбурий ижро бюроси

(М.Эгамбердиев)


3.

Давлат органлари мансабдор шахсларининг ижро ҳужжатлари ижросини таъминламаганлик учун маъмурий жавобгарлигини кучайтириш.


Давлат органлари мансабдор шахслари томонидан ижро ҳужжатлари ижросини таъминламаганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-2-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Қонун лойиҳаси

2024 йил

май

Бош прокуратура

(Н.Йўлдошев),


Олий суд

(Б.Исламов),


манфаатдор вазирлик

ва идоралар

4.

Давлат бюджетига қарздорликни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулки мавжуд қарздорларга ижро ҳужжатини ихтиёрий ижро этиши учун молиявий рағбатларни жорий этиш.


Қарздорнинг хатланган мол-мулкини бошланғич нархдан 30 фоизлик чегирма билан Давлат бюджетига ундиришни назарда тутувчи тартибни ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулкка нисбатан ҳам татбиқ этиш (мол-мулкни давлат даромадига ўтказишга оид ижро ҳужжатлари бундан мустасно).


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

февраль

Бош прокуратура

(Н.Йўлдошев),


манфаатдор вазирлик

ва идоралар

5.

Суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг давлат харидларида харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси сифатида иштирок этишини тақиқлаш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг харид тартиб-таомилларида иштирокчи сифатида давлат харидларида иштирок этишини тақиқлаш механизми;

харид комиссияси ёки электрон давлат харидлари тизимининг оператори томонидан Мажбурий ижро бюросининг маълумотлар базалари орқали онлайн режимда иштирокчининг суд қарорлари бўйича бажарилмаган мажбуриятлари мавжудлигини мажбурий текшириш тартибини жорий этиш, агар бундай мажбуриятлар аниқланганда, иштирокчини харид қилишда иштирок этишдан четлаштириш тартиби.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

июнь

Бош прокуратура

(Н.Йўлдошев),








манфаатдор вазирлик

ва идоралар

6.

Ижро ҳужжатлари бўйича контрагентлар ёки бюджет олдидаги ўз молиявий мажбуриятларини бажармайдиган инсофсиз ёки тўловга қобилиятсиз юридик шахсларнинг оммавий маълумотлар базасини яратиш.


Қуйидаги ташкилий-техник амалий чораларни амалга ошириш:

контрагентлар олдидаги ёки ижро ҳужжатлари бўйича бюджет олдидаги ўз молиявий мажбуриятларини бажармайдиган инсофсиз ёки тўловга қобилиятсиз юридик шахсларнинг очиқ электрон маълумотлар базасини шакллантириш;

Мажбурий ижро бюросининг расмий веб-сайтида "Инсофсиз ёки тўловга қобилиятсиз юридик шахслар рўйхати"ни манфаатдор шахсларга юридик шахсларнинг молиявий мажбуриятлари бўйича тўлов қобилиятини онлайн тарзда текшириш ҳамда ушбу юридик шахслар тўғрисидаги, шу жумладан, таъсисчилари, раҳбарлари ва таркиби тўғрисидаги ҳамма учун очиқ маълумотларни олиш имкониятини тақдим этиш билан жойлаштириш орқали интерактив давлат хизмати кўрсатиш.


Амалий чоралар

2024 йил

апрель

Мажбурий ижро бюроси

(М.Эгамбердиев),


Адлия вазирлиги

(А.Ташкулов)

7.

Фойдасига суд қарори қабул қилинган шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳамда суд қарорларининг сўзсиз ижросини таъминлаш мақсадида суд қарорларини ижро этиш босқичига даъвони таъминлаш институтини жорий этиш.

Бунда мулкий характердаги суд ҳужжати бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини мажбурий ижро органи депозит ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан таъминлаш, яъни ижро бўйича кафолат маблағларини киритиш институтини ижро иш юритувига жорий этиш.

Ижро бўйича кафолат маблағларини киритиш институтини жорий этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қуйидагиларни белгилаш:


1) ушбу чора қуйидаги асосларга кўра ижро ишини юритишни тўхтатиш учун шарт ҳисобланади:

қарздор ижро ҳужжати юзасидан суд тартибида низолашганда ёки ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати устидан шикоят ёки протест киритилиши муносабати билан ушбу суд ҳужжати қайта кўриб чиқилаётганда;

давлат ижрочисининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят берилганда;


2) мажбурий ижро органини депозит ҳисоб рақамига ўтказилган ижро бўйича кафолат маблағлари ижро иши юритишни тўхтатиш учун қонунда белгиланган муддат давомида сақланади;


3) ижро бўйича кафолат маблағларининг киритилиши қарздор ва унинг мол-мулкига нисбатан қўлланилган чекловларни бекор қилишга асос бўлади;


4) ижро бўйича кафолат маблағлари ижро иши юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганида, агар ижро ҳужжати ёки ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати бекор бўлса, қарздорга қайтарилади, суд ҳужжати бекор қилиниб, янгитдан кўриб чиқиш учун қуйи инстанцияга юборилиши ҳолатлари бундан мустасно. Бошқа ҳолларда, ушбу пул маблағлари ижро ҳужжати талабларини қондириш, шунингдек, ижро йиғими ва ижро харажатлари бўйича қарздорликни қоплашга йўналтирилади.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

сентябрь

Бош прокуратура

(Н.Йўлдошев),


Олий суд

(Б.Исламов),


манфаатдор вазирлик

ва идоралар

8.

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан ижро ишини юритиш тизимини рақамлаштириш ва қарор қабул қилишда инсон омилини камайтириш механизмларини жорий этиш.


Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда мажбурий ижро тизими тезкорлиги ва самарадорлигини таъминлаш. Бунда:

ижро ишлари бўйича иш юритувни электрон шаклда юритишни жорий қилиш;

ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қўлланиладиган процессуал ҳужжатларнинг ягона электрон шаклини ишлаб чиқиш;

давлат ижрочиларини планшет воситалари билан таъминлаш;

ижро ҳаракатларини амалга ошириш вақтида ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларнинг барча ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграция қилиш;

ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳисобини юритишни автоматлаштириш.


Амалий чора-

тадбирлар

Доимий

Бош прокурор

(Н.Йулдошев)

9.

"Мажбуриятлар реестри" институтини амалиётга жорий этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда идоралараро маълумотлар алмашинувини такомиллаштириш.


"Мажбуриятлар реестри"ни Мажбурий ижро бюроси томонидан юритишда тегишли идоралар маълумотлар базаси билан интеграциясини таъминлаш ва қарздорлар тўғрисида маълумотларни "Мажбуриятлар реестри"га жамлаш, сақлаш, ундан чиқариб ташлаш ҳамда уни назорат қилиб бориш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


Технологик

йўриқнома


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

июль


2024 йил

август

Бош прокуратура

(Н.Йўлдошев),


манфаатдор вазирлик

ва идоралар

10.

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатларини амалга оширишда давлат ижрочиларининг мобиль видеокамералардан (боди камера) фойдаланишини жорий қилиш.


Давлат ижрочиси хизмат вазифаларини ошкора олиб бориши, ижро ҳаракатларини видео тасвирга олиши, фаолиятига ноқонуний аралашиш ва қаршилик қилинишини олдини олиш, шахсий ҳаёти ва соғлиғини таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда ижро ҳаракатлари қонунийлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги ташкилий-техник амалий чораларни амалга ошириш:

Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани ва Навоий шаҳри Мажбурий ижро бюроси бўлимларида тажриба сифатида давлат ижрочилари томонидан мобиль видеокамералардан (боди камера) фойдаланиш тартибини йўлга қўйиш;

тажриба якунлари бўйича Мажбурий ижро бюроси тизимидаги барча давлат ижрочилари томонидан мобиль видеокамералардан (боди камера) фойдаланиш тартибини жорий этиш;

мобиль видеокамераларнинг дастурий таъминотларга интеграциясини таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

декабрь

Мажбурий ижро бюроси

(М.Эгамбердиев)

11.

Мобиль видеокамерадан мажбурий фойдаланиш тартибини жорий этиш.


Давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мобиль видеокамерадан фойдаланиш мажбурийлигини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

сентябрь

Мажбурий ижро бюроси

(М.Эгамбердиев)


12.

Юриспруденция мутахассислиги бўйича кадрларни тайёрловчи олий таълим муассасалари ўқув режаларининг "Танлов фанлар" блокига "Ижро иши юритиш" фанини киритиш.


1. Юриспруденция бакалавриат таълим йўналишларининг ўқув режаларининг "Танлов фанлар" блокига "Ижро иши юритиш" фанини киритиш.


Ўқув режа ва ўқув

дастури

2024 йил

июнь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И.Абдурахмонов),


Адлия вазирлиги

(А.Ташкулов),


2. "Ижро иши юритиш" фани ўқув дастурини ишлаб чиқиш.


Мажбурий ижро бюроси (М.Эгамбердиев)


13.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишни таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида қарздордан ундирилган ижро йиғимининг бир қисмини давлат ижрочиларига ажратма сифатида қолдириш орқали моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш.


Ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида давлат ижрочиларининг ижро ҳужжатлари бўйича амалда ундирган пул суммасига нисбатан Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартибини жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

февраль

Бош прокуратура

(Н.Йулдошев)

          

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 3 январдаги

ПФ-1-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги "Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида"ги ПФ-5019-сон Фармонида:


а) 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "4 886" ва "1 031" рақамлари тегишинча "4 986" ва "1 131" рақамлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

          






Бошлиқ ёрдамчиси



Бошлиқ



Матбуот котиби


































































































Бошлиқнинг

биринчи ўринбосари


Бошлиқ ўринбосари



     

Бошлиқ ўринбосари -

Жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга

ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш

бошқармаси

бошлиғи

    


Ташкилий-

назорат бўлими

3



Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий

ахборот бўлими

2


































Ижтимоий соҳада коррупция ва иқтисодий жиноятларга

қарши курашиш бошқармаси

10




Иқтисодий соҳада коррупция ва иқтисодий жиноятларга

қарши курашиш бошқармаси

10




Кадрлар бўлими

4



























Шахсий хавфсизлик бўлими

3








Жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга

ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш

бошқармаси

25

















Тезкор-қидирув фаолияти ҳисоби бўлими

4






























Халқаро алоқалар бўлими

3



Тизимли таҳлил бўлими

5




Тафтиш бошқармаси

10





















































Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўлими

11


Махсус бўлим

1












Рақамлаштириш

ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш

бўлими

2




Криминалистика лабораторияси

1







Суриштирув бўлими

4
































































Терроризмни молиялаштиришга  қарши курашиш

бўлими

4











Навбатчилик қисми



Молия-хўжалик бўлими

5




Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

2





























































Хавфларни баҳолаш маркази

10




































Ҳудудий бошқармалар

ва бўлимлар








































































         

Департамент бошқарув ходимларининг умумий сони - 1 131 штат бирлиги,

шундан марказий аппаратда - 99 штат бирлиги.

Бунда 100 штат бирлиги Департаментнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги "Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5438-сон Фармонида:


а) 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"олий таълим ҳамда олий таълимдан кейинги таълим дастурлари бўйича ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш талаблари Академияга нисбатан татбиқ этилмайди. Академияга ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш талаблари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5446-сон Фармонида:


а) 3-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ва Айдар-Арнасой кўллари тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими негизида Ижтимоий соҳада коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Иқтисодий соҳада коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси";

учинчи хатбошидаги "Ахборот-таҳлил бўлими" сўзлари "Тизимли таҳлил бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


19-банднинг тўртинчи хатбошиси ўзбек тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"адлия катта маслаҳатчиси - Департаментнинг марказий аппарати бошқарма бошлиқлари, бошқарма бошлиқларининг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, махсус бўлим катта инспектори, катта криминалисти, Департаментнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларига";


49-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Департамент органларининг шахсий таркиб бўйича инспекцияси" сўзлари "Шахсий хавфсизлик бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илова рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"РАЗРЯДЫ

по оплате труда по единой тарифной сетке

сотрудников центрального аппарата Департамента

по борьбе с экономическими преступлениями при

Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан

           

N

Наименование должностей

             

Разряды

1.

Начальник Департамента


19

2.

Начальник управления


18

3.

Начальник отдела, старший инспектор специального отдела, старший криминалист


17

4.

Главные: дознаватель, ревизор, инспектор; помощник начальника Департамента


15

5.

Старшие: дознаватель, ревизор, инспектор


14

6.

Главный специалист


12

7.

Ведущий специалист


11

             

Примечания:

разряд первого заместителя и заместителей начальника Департамента на 3 процента ниже тарифной ставки начальника Департамента;

разряд заместителей начальников управления и отдела на 5 процентов ниже тарифной ставки начальников управления и отдела".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги "Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5566-сон Фармонида:


а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти муаммоларини илмий-амалий тадқиқ этиш марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) асосий вазифалари этиб, қуйидагилар белгилансин:

жиноятлар содир этилишининг сабаб ва шароитларини ўрганиш ҳамда диагностика қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, шу жумладан, алоҳида турдаги жиноятларнинг олдини олиш ҳолатини таҳлил қилиш;

жиноятчилик аҳволи ўзгаришларини криминологик прогноз қилиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини методологик ва консультатив таъминлаш;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ижро этилишини мониторинг қилиб бориш;

жиноят турлари, жиноятчи ва жабрланувчиларнинг шахси бўйича илмий-амалий изланишлар олиб бориш";


б) 2-илованинг 3-банди "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6118-сон Фармони 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Бош прокуратура Академиясида" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-6252-сон Фармонида:


а) 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Бош прокуратура Академиясида" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


27-позиция "Чора-тадбирларнинг номланиши" устунидаги "Бош прокуратура Академияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


28-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Бош прокуратура Академияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3016-сон қарорида:


а) 1-3а-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

               















































Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

2



Директор



Директор

ёрдамчиси



















































































































































Директорнинг биринчи ўринбосари - Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи


     

Директор ўринбосари - Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бошқармаси бошлиғи

      









Кадрлар бошқармаси

5



Суриштирув ва маъмурий амалиёт

бўлими

2




























































Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бошқармаси

26


















Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси

11






Ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси

5



Ҳуқуқий таъминлаш ва халқаро-ҳуқуқий алоқалар

бўлими

6












































Жиноят ишлари бўйича ва маъмурий судлар ҳужжатларини ижро

этиш бўлими

3
















Назоратни ташкиллаштириш, статистика ва таҳлил бўлими

4

















































Биринчи бўлим

1



Ишлар бошқармаси

6

































Мониторинг маркази

3





Иқтисодий судлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими

4

































Молия-режалаштириш бўлими

4
























































Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

4





Фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими

7















































































Тафтиш бўлими

2





Ички ишлар, солиқ ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими

3





Ҳудудий бошқармалар















































Туман (шаҳар) бўлимлари




Тезкор-қидирув фаолияти ҳисоби шўъбаси

1





























Активларни ҳисобини юритиш ва бошқариш бўлими

3





























































Туманлараро бўлимлари




Навбатчи қисм

3






























































Ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш маркази

17





Алоҳида муҳим ижро ишларни ижро этиш

бўлими

3
















































































































































Қидирув бўлими

3


























































           

Бошқарув ходимларининг умумий сони - 95 бирлик,

*) техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.

      

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

2-ИЛОВА



Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

          









































Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектор



Бошқарма бошлиғи



Ички хавфсизликни таъминлаш шуъбаси

1-3






































































































Бошқарма бошлиғи ўринбосари -

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар

ҳужжатларини ижро этиш бўлими







Кадрлар шўъбаси

2



Биринчи бўлим

1


































































Суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси

2-3



Молия-хўжалик бўлими


3-4





Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими

4-6
















































































Ташкилий назорат

ва таҳлил шўъбаси

2



Мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси

3





Активларни ҳисобини юритиш

ва бошқариш шўъбаси

1-3
















































































Тафтишчи

1



Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш шўъбаси

1





Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси

2




















































































Туман (шаҳар)

бўлимлари









Қидирув шўъбаси

2-8
































































































































Депозит ҳисобварақлари билан

ишлаш гуруҳи (шўъбаси)

1


















































































































































Туманлараро ихтисослаштирилган ижро бўлимлари

















































































































           

Бошқарув ходимларининг умумий сони - 29-43 бирлик.

*) Техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.

Мажбурий ижро бюроси Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ходимларининг умумий сони - 508 бирлик.

           

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

3-ИЛОВА



Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

           













Бўлим бошлиғи


























































































































Бошлиқ ўринбосари

0-1






















































Давлат ижрочиси

1-49






Депозит бўйича мутахассис

0,5-1





































           

Умумий штат бирликлари сони 2,5-52 бирлик, шундан давлат ижрочилари - 2-51 бирлик.

*) Техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади, бунда ҳар бир туман (шаҳар) бўлимида камида 1 нафар иш юритувчи назарда тутилади.

Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг умумий чекланган сони 2 870 бирлик, шундан давлат ижрочилари - 2 757 бирлик.

          

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

3а-ИЛОВА



Мажбурий ижро бюроси туманлараро ихтисослаштирилган ижро бўлимлари

НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

          

Бўлим бошлиғи

Давлат ижрочиси

8-33 

          

Бошқарув ходимлари умумий штат бирликлари сони 9 - 34 бирлик. Мажбурий ижро бюроси туманлараро бўлимларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 252 бирлик.

*) Техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади, бунда ҳар бир туманлараро бўлимида камида 1 нафар иш юритувчи назарда тутилади.

**) Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда биттадан туманлараро бўлим, Тошкент шаҳрида 2 туманлараро бўлим фаолият юритади.

***) Туманлараро бўлимлар ташкилий-назорат ва материал-техник таъминоти Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади. Туманлараро бўлимлар ходимлар сони ва сақлашга харажатлар Мажбурий ижро бюросининг тегишли ҳудудий бошқармалари штатлар жадвали ва харажатлар сметасида акс этади";


б) 5-иловада:


13-1-банддаги "Бош прокуратураси Академиясида" сўзлари "Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-бандда:

биринчи хатбошидаги "Бош прокурор" сўзлари "Бюро директори" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш марказини ташкил қилиш тўғрисида"ги ПҚ-3070-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "15" рақами "20" рақами билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш марказининг

ТУЗИЛМАСИ

        




Директор



































Директор ўринбосари


Ахборот хавфсизлиги шўъбаси

1























Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини

ишлаб чиқиш ва жорий этиш шўъбаси

11




Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини юритиш шўъбаси

3


































Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш шўъбаси

3*
































         

Марказ ходимларининг умумий сони - 20 бирлик, шундан 17 нафари бошқарув ходимлари.

*) Шундан барча 3 нафари техник ходимлар";


в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш маркази ходимларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

           

Лавозимлар номи

          

Разрядлар

         

Директор


18

Директор ўринбосари*



Дастурчи


15

Маълумотлар базаси администратори


13

Корпоратив тармоқ администратори


12

Техник ҳужжатлаштириш бўйича муҳандис


12

Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис


12

Техник мутахассис


8

        

*) Директор лавозимига меҳнат ҳақи тўлашдан 5% кам";


г) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш маркази ходимларининг

ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

         

Лавозимлар номи

    

Бирликлар

сони

       

Директор


1

Директор ўринбосари


1

Ахборот хавфсизлиги шуъбаси

    

Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис


1

Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини

ишлаб чиқиш ва жорий этиш шуъбаси

      

Дастурчи


8

Техник ҳужжатлаштириш бўйича муҳандис


3

Ахборот тизимлари ва маълумотлар

базаларини юритиш шуъбаси

      

Маълумотлар базаси администратори


2

Корпоратив тармоқ администратори


1

Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш шуъбаси


Техник мутахассис


3

Жами:

           

20

".

           

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги "Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4996-сон қарорига 6-илованинг 14-бандидаги "Бош прокуратура академияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ходимлар томонидан хизматни ўташ тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5089-сон қарорида:


а) 4-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

"Миллий гвардия ходимларини Миллий гвардия ўқув марказларида белгиланган тартибда махсус касбий (бошланғич) тайёргарликдан ўтказиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин";


б) 1-илованинг 63-банди биринчи хатбошисидаги ва 66-банди иккинчи хатбошисидаги "Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги "Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5177-сон қарори 11-бандининг биринчи хатбошисидаги "Бош прокуратура Академияси" сўзлари "Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси" сўзлари билан алмаштирилсин.

           

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 4 январь