Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2024 й. 19-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ижтимоий соҳа ходимларининг ҳар ойлик иш ҳақига қўшимча устамалар белгиланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатларини янада кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2024 й.

N 19




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ИЖТИМОИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИНИНГ ҲАР

ОЙЛИК ИШ ҲАҚИГА ҚЎШИМЧА УСТАМАЛАР

БЕЛГИЛАНАДИГАН ОЛИС ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР

РЎЙХАТЛАРИНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШГА

ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда мамлакатимизда ижтимоий соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш, ҳуқуқий мақомини белгилаш ва обрўсини ошириш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Республикамизнинг олис ва чекка ҳудудларида фаолият юритаётган ижтимоий соҳа ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш учун устамалар бериш тизими жорий қилинган ҳудудлар рўйхатларини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхатига Фарғона туманининг "Ҳосилот" ҳамда Риштон туманининг "Чўнғара" маҳалла фуқаролар йиғинларини ва Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманидаги айрим ҳудудларни киритиш;

бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатига Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманидаги айрим ҳудудларни киритиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йил 1 июнга қадар умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхатларини қайта кўриб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 10 январдаги

19-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида" 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарорида:


1) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Халқ таълими вазирлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


2) 1-иловада:


а) 4. "Қашқадарё вилояти" графаси:

"Чироқчи тумани" позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

Чироқчи тумани

"Лангар" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)




"Тарағай" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)




"Қуруқсой" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)




"Янгиҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)




"Қўшанҳор" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)




"Пахталисой" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)




"Шўрқудуқ" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)




"Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)




"Галабек" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)


";

қуйидаги мазмундаги "Кўкдала тумани" позицияси билан тўлдирилсин:

"

Кўкдала тумани

"Талоқтепа" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)




"Умакай" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)




"Айритом" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)




"Эски Анҳор" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)




"Ҳардури" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)




"Қаноатли" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)




"Чорвадор" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)




"Тошли" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)




"Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)




"Шўрбозор" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)




"Хушали" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)


";

б) "11. Фарғона вилояти" графаси:

"Махсус устама белгиланаётган ҳудуд" устунидаги "Қўрғонтепа" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) позициясидан сўнг қуйидаги мазмундаги позиция билан тўлдирилсин:

"

"Ҳосилот" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)


";

қуйидаги мазмундаги позиция билан тўлдирилсин:

"

Риштон тумани

"Чўнғара" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)


";

в) изоҳ қисми чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 сентябрдаги 510-сон қарори билан тасдиқланган Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатида:


а) "4. Қашқадарё вилояти" графасининг 83-90 позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

83.

Чироқчи тумани

"Мирзатуп" МФЙ




84.

"Араббанди" МФЙ




85.

"Чамбил" МФЙ




86.

Кўкдала тумани

"Эски анҳор" МФЙ




87.

"Шўрқудуқ" МФЙ




88.

"Чорвадор" МФЙ




89.

"Шўрбозор" МФЙ




90.

"Гулистон" МФЙ


";

б) изоҳ қисми чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 12 январь