Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 05.03.2024 й. 17-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 01.03.2024 й. 113-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 05.03.2024 й. 2024-04-сон "Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 19.03.2024 й. 3388-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.03.2024 й.

N 3388-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР

МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИНИНГ

05.03.2024 й.

N 17


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

01.03.2024 й.

N 113


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

05.03.2024 й.

N 2024-04



ҚАРОРИ



Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги

фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар

миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш

тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон "Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2022 йил 30 августдаги 2-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 30 августдаги 45-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 18 августдаги 2022-26-сон қарори (рўйхат рақами 3388, 2022 йил 28 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2022 й., 10/22/3388/0864-сон) билан тасдиқланган Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди "б" кичик бандида:

иккинчи хатбошидаги "400" рақами "740" рақами билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "20" рақами "185" рақами билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Директор

Д.Р. Ли

Вазир

Д.А. Кучкаров

Раис

Ш.Д. Кудбиев

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 март