Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2024 й. 137-сон "Маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини ва ҳамкорлигини самарали таъминлаш ҳамда "Маҳалла еттилиги" фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.2024 й.

N 137




МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШГА МАСЪУЛ БЎЛГАН

ШАХСЛАР ФАОЛИЯТИНИ ВА ҲАМКОРЛИГИНИ

САМАРАЛИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА "МАҲАЛЛА

ЕТТИЛИГИ" ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўтган давр мобайнида маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятларини кенгайтириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизими такомиллаштирилиб, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, давлат солиқ инспектори ва ижтимоий хизмат ходимларининг ҳамкорликдаги фаолияти йўлга қўйилди ҳамда уларнинг вазифалари белгилаб берилди.

Шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги даврда жамият ишларини бошқаришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятини янада кучайтириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш зарурлиги талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-402-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, "Маҳалла еттилиги" фаолиятини самарали ташкил этиш ва унинг аъзолари ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг (кейинги ўринларда - "Маҳалла еттилиги" аъзолари) ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

"Маҳалла еттилиги" аъзоларининг ишга келишини ва ишдан кетишини ҳисобга олиш;

"Маҳалла еттилиги" аъзоларининг ишга келиши ва ишдан кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш;

"Маҳалла еттилиги" аъзоларининг ишга келишини ва ишдан кетишини ҳисобга олиш дафтари ва давомат (табель) ҳужжатини сақлаш.


2. Белгилансинки, "Маҳалла еттилиги" аъзолари меҳнатига маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан тўлдирилган табел асосида ҳақ тўланади.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорига 2-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини ҳузурида маҳалла раиси раҳбарлигида "Маҳалла еттилиги"ни ташкил қилиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг намунавий тузилмасига "Маҳалла еттилиги"ни киритиш;

"Маҳалла еттилиги"нинг функциялари, вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш.


4. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги "Маҳалла еттилиги" тўғрисидаги намунавий низом асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли низомларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши ҳамда уларнинг фаолияти самарали ташкил этилишига ҳар томонлама кўмаклашиш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 15 мартдаги

137-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада

такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар



1. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низомга илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ















Фуқаролар йиғини мажлиси

(фуқаролар вакилларининг йиғилиши)



Тафтиш комиссияси







































































































Фуқаролар йиғинининг Кенгаши
























































































Маҳалла еттилиги



Фуқаролар йиғинининг раиси

























































































































Ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосар-

профилактика инспектори

Ҳоким ёрдамчиси


Хотин-қизлар фаоли


Ёшлар етакчиси


Ижтимоий ходим


Солиқ инспектори



Кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи
















































Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия




Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия


Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи













"Кексалар маслаҳати" гуруҳи







































"Фидокор ёшлар" жамоатчилик патруль гуруҳи







































Маҳалла назорати гуруҳи




























"Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмаси























































Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси







































































































































Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия















Аёллар маслаҳат кенгаши















































































































Изоҳ. Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонунига асосан тегишли ҳудуддаги муамоларнинг долзарблигига қараб фуқарорлар йиғини томонидан фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар ҳам тузилиши мумкин.


2. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида намунавий низомда:


а) 3-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Маҳалла еттилиги";


б) қуйидаги мазмундаги 4-2-боб билан тўлдирилсин:


"4-2-БОБ. "МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ"

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. "Маҳалла еттилиги"нинг асосий мақсади, вазифалари,

ваколатлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


58-32. "Маҳалла еттилиги"нинг мақсади маҳалланинг ички ресурсларини аниқлаш ҳамда ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш учун сафарбар этишдан иборат.

58-33. Қуйидагилар "Маҳалла еттилиги"нинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг ижроси таъминланишини, оилаларнинг иқтисодий-ижтимоий аҳволи ва эҳтиёжларини ўрганишда фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашиш;

жисмоний шахсларни "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"га киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жисмоний шахсларга "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари", Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш бўйича қарор қабул қилиш. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармони билан тасдиқланган "Маҳалла еттилиги"нинг коллегиал қарорлари асосида кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва ажратиладиган субсидиялар рўйхати"да келтирилган ижтимоий ёрдам ва субсидиялар ажратиш;

фуқароларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш ва бундай вазиятга тушганларни оғир вазиятдан чиқариш мақсадида ижтимоий ходим томонидан киритилган хулоса асосида "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан ёрдам бериш бўйича коллегиал қарор қабул қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятига доир масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этиш, шунингдек, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат органлари ва ташкилотларига тегишли таклифлар киритиш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.

58-34. Мазкур Намунавий низомнинг 4-бандида белгиланган жамоатчилик тузилмалари қарорларининг тавсиявий хусусиятга эга эканлиги тўғрисидаги қоида "Маҳалла еттилиги"нинг жисмоний шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш юзасидан қабул қиладиган қарорларига нисбатан татбиқ этилмайди.

58-35. "Маҳалла еттилиги" қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги аниқланганда, материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ижтимоий ёрдам турларини кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш бўйича қарорлар қабул қилиш;

жисмоний шахсларга ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш соҳасига бевосита алоқаси бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг вакилларини "Маҳалла еттилиги" фаолиятига жалб этиш.

"Маҳалла еттилиги" қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

58-36. "Маҳалла еттилиги"нинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Намунавий низом талабларига қатъий риоя қилиш;

фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслик;

"Маҳалла еттилиги" аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.



2-§. "Маҳалла еттилиги" таркибини шакллантириш

ва унинг фаолиятини ташкил этиш


58-37. "Маҳалла еттилиги" таркибига 7 нафар аъзодан иборат бўлган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори киритилади.

"Маҳалла еттилиги"га фуқаролар йиғини раиси раҳбарлик қилади.

"Маҳалла еттилиги" аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

58-38. Маҳалла раиси:

"Маҳалла еттилиги" фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;

"Маҳалла еттилиги" аъзолари ўзларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди;

мажлисларни чақиради ва ўтказади;

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;

"Маҳалла еттилиги" номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.

58-39. "Маҳалла еттилиги" котиби вазифасини бажариш маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисига юкланади.

58-40. "Маҳалла еттилиги" ваколатига доир масалалар унинг мажлисларида кўриб чиқилади.

"Маҳалла еттилиги" мажлисининг ҳужжатларини тайёрлаш ва аъзоларини чақириш вазифаси котиб томонидан амалга оширилади.

Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва ижтимоий ходим уларга юкланган вазифалар юзасидан жисмоний шахсларни тегишли дафтарларга киритиш, улардан чиқариш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш бўйича ҳужжатларни шакллантириш учун жавобгар ҳисобланади.

"Маҳалла еттилиги" котиби йиғилишларнинг баённомасини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.

58-41. "Маҳалла еттилиги"нинг йиғилиши, агар унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.

Йиғилишни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, "Маҳалла еттилиги"нинг янги йиғилиши ўтказиладиган сана эълон қилинади.

58-42. "Маҳалла еттилиги" йиғилишининг қарори йиғилишда иштирок этадиган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, маҳалла раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

58-43. "Маҳалла еттилиги" ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда маҳалла фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакиллари йиғилишига) ҳисобот беради".

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 16 март