Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.04.2024 й. ПҚ-157-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.2024 й.

N ПҚ-157



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"ЦЕМЕНТ-БЕТОН ҚОПЛАМАЛИ ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ

ҚУРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда халқаро талаб ва стандартларга жавоб берадиган цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш, қишлоқ автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ҳамда қишлоқ ҳудудларида яшайдиган аҳолининг умумий автомобиль йўлларига чиқиш шароитларини яхшилаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

a) Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ОТБ) директорлар кенгаши томонидан 2023 йил 11 декабрда "Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш учун 240,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари 5 йиллик имтиёзли давр билан 25 йил муддатга ажратилиши маъқулланганлиги;

б) лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ ўртасида 2023 йил 29 декабрда қарз битими имзоланганлиги;

в) ОТБ томонидан 2035 йилгача мўлжалланган қишлоқ йўлларини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилганлиги ва лойиҳа доирасида қуриладиган цемент-бетон қопламали ички йўллар рўйхати мазкур стратегия талабларига мувофиқ шакллантирилганлиги;

г) лойиҳа доирасида:

йўл қурилиши объектларида лойиҳани муҳандислик бошқариш ва техник назорат қилиш ишлари Халқаро муҳандислар-консультантлар федерацияси (FIDIC) амалиёти ва ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши;

қурилиш ишлари якунланиб, объектлар фойдаланишга қабул қилингандан сўнг бош пудратчи томонидан 5 йил давомида кафолатли соз ҳолатда сақлаш ва эксплуатация қилиш ишлари амалга оширилиши;

қурилишда техник назоратни таъминлаш учун маҳаллий муҳандис-консультант компаниялар жалб қилинишига алоҳида эътибор қаратилиши, шунингдек, муҳандис-консультант компаниялар ОТБ тартибига мувофиқ соддалаштирилган танлов савдолари асосида танлаб олиниши;

қурилиш ишлари тендер савдолари натижаларига кўра аниқланадиган маҳаллий пудратчилар томонидан амалга оширилиши;

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда - Автомобиль йўллари қўмитаси) тизимидаги "Автойўлинвест" агентлиги ҳузурида лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилганлиги;

д) Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан умумий қиймати 304,9 млн АҚШ доллари бўлган лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси белгиланган тартибда ишлаб чиқилганлиги ҳамда унга кўра:

лойиҳани амалга оширишда ОТБнинг улуши 240,0 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон Республикасининг улуши 64,9 млн АҚШ доллари, шу жумладан божхона божларидан озод этиш кўринишида 28,4 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ташкил этиши;

лойиҳани амалга ошириш муддати 9 йил (2024-2032 йиллар), шу жумладан қурилиш ишлари 4 йил (2024-2027 йиллар) ҳамда сақлаш ва эксплуатация қилиш ишлари 5 йил (2028-2032 йиллар) этиб белгиланганлиги;

е) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан ўтказилган дастлабки ўрганишлар натижаси бўйича харажатлар (32 млн АҚШ долларигача) мақбуллаштирилиши мумкинлиги аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Автомобиль йўллари қўмитаси ва "Автойўлинвест" агентлиги лойиҳани ўз вақтида сифатли амалга ошириш ҳамда ОТБнинг қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади;

ОТБнинг қарзини сўндириш, шунингдек, фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

Осиё тараққиёт банки иштирокида "Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

Осиё тараққиёт банки томонидан ажратиладиган қарзни қайтариш ҳамда фоиз тўловларини амалга оширишнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;

Осиё тараққиёт банки иштирокида "Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш" лойиҳаси доирасида ҳудудлар кесимида амалга ошириладиган қурилиш ишлари қуввати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда яшил ҳудудларни барпо этиш мақсадида лойиҳа доирасида цемент-бетон қопламага ўтказиладиган автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақаларида иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда 2,5 миллион дона манзарали дарахт ва терак кўчатлари экилишини таъминласин.

Бунда, лойиҳа доирасида объектларнинг бош пудратчилари томонидан цемент-бетон қопламали ички йўлларни 5 йил давомида эксплуатация қилиш ишлари барпо этиладиган яшил ҳудудларни шартнома асосида сақлаш ва парваришлашни ҳам назарда тутади.


5. Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузурида йўл хўжалиги соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда илғор технологиялар ва энг яхши хорижий тажрибаларни жорий этиш бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилсин.

Ишчи гуруҳ (Ж.Ю. Турсуновга)га қуйидаги вазифалар юклатилсин:

лойиҳа доирасида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ва эксплуатация қилиш ишларини самарали ташкил этиш;

ОТБ ва бошқа халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг имтиёзли маблағларини жалб қилган ҳолда ўхшаш лойиҳаларни амалга оширишни кўпайтириш;

цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ОТБ томонидан ишлаб чиқилган тавсия нормалари билан уйғунлаштириш ва қурилиш технологияларини бошқа лойиҳаларга татбиқ этиш;

цемент-бетон қопламали автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш ишларига тажрибали хорижий экспертларни, шу жумладан ОТБ кўмагида жалб қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Т.А. Ишметовга ишчи гуруҳ фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ва амалий кўмаклашиш ҳамда ҳар ойда тегишли ҳисоботларни тинглаб бориш вазифаси юклатилсин.


6. Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасида имзоланган қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулосани берсин.


7. Автомобиль йўллари қўмитаси раисига лойиҳа доирасида ОТБ билан лойиҳа битимини имзолаш ваколати берилсин.


8. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Автомобиль йўллари қўмитасининг буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга ошириш доирасида республикага жалб этиладиган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


9. Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби (С.И. Самадов) лойиҳа доирасида маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.


10. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги лойиҳа доирасида жалб қилинган маблағларнинг ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.


11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги аризаларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Ж.Ю. Турсунов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 апрелдаги

ПҚ-157-сон қарорига

1-ИЛОВА



Осиё тараққиёт банки иштирокида

"Цемент-бетон қопламали ички йўлларни

қуриш" лойиҳасининг асосий техник-

иқтисодий кўрсаткичлари

         

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов

бирлиги

Жами*

Молиялаштириш манбаи, жумладан:

     

Осиё тараққиёт

банки маблағлари

      

Ўзбекистон

Республикаси улуши

    

1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ долл.

304 860

240 000

64 860

1.1.

Умумий капитал қўйилмалар миқдори*


минг АҚШ долл.

241 510

240 000

1 510


Шу жумладан:



қурилиш-монтаж ишлари


минг АҚШ долл. экв.

179 562

179 562

0


техник назоратни амалга ошириш бўйича консультант


минг АҚШ долл. экв.

6 764

6 764

0


сублойиҳаларни тайёрлаш бўйича консультант


минг АҚШ долл. экв.

2 347

2 347

0


лойиҳани бошқариш бўйича консультант


минг АҚШ долл. экв.

2 478

2 478

0


индивидуал консультантлар


минг АҚШ долл. экв.

1 420

1 420

0


жамиятни ривожлантириш дастури


минг АҚШ долл. экв.

1 000

1 000

0


лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш


минг АҚШ долл. экв.

1 510

0

1 510


бошқа харажатлар


минг АҚШ долл. экв.

16 439

16 439

0


тақсимланмаган маблағлар


минг АҚШ долл. экв.

29 990

29 990

0

1.2.

Ижтимоий солиқ**


минг АҚШ долл.

255

0

255

1.3.

Солиқ ва божхона имтиёзлари


минг АҚШ долл. экв.

28 389

0

28 389

1.4.

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар***


минг АҚШ долл.

34 706

0

34 706

2.

Лойиҳа қуввати


Км

841

2.1.

шу жумладан, иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан


Км

110

3.

Инвестиция даврининг давомийлиги


Ой

108

         

*) Якуний нарх кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари, товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер савдолари натижалари асосида белгиланади.


**) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижтимоий солиқ бўйича тўловлар манбаи ҳисобланади.


***) Молиявий харажатлар якуний миқдори ҳақиқий миқдор ва саналарига қараб белгиланади.

       

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 апрелдаги

ПҚ-157-сон қарорига

2-ИЛОВА



Осиё тараққиёт банки томонидан

ажратиладиган қарзни қайтариш ҳамда

фоиз тўловларини амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

         

Қарз миқдори


240 000 000 АҚШ доллари

Қарз муддати


25 йил

Имтиёзли давр


5 йил

Фоиз ставкаси

2% йиллик

            

АҚШ доллари

Тўлов

даври

      

Қарзни

ўзлаштириш

      

Фоиз тўловлари

    

Асосий қарзнинг

қайтарилиши

         

Кредит баланси

   

Жами тўловлар

     

15.08.2024


10 000 000

101 111,11


10 000 000

101 111,11

15.01.2025


40 000 000

511 111,11


50 000 000

511 111,11

15.07.2025


50 000 000

1 005 555,56


100 000 000

1 005 555,56

15.01.2026


70 000 000

1 737 777,78


170 000 000

1 737 777,78

15.07.2026


70 000 000

2 413 333,33


240 000 000

2 413 333,33

15.01.2027



2 453 333,33


240 000 000

2 453 333,33

15.07.2027



2 413 333,33


240 000 000

2 413 333,33

15.01.2028



2 453 333,33


240 000 000

2 453 333,33

15.07.2028



2 426 666,67


240 000 000

2 426 666,67

15.01.2029



2 392 000,00

6 000 000

234 000 000

8 392 000,00

15.07.2029



2 292 666,67

6 000 000

228 000 000

8 292 666,67

15.01.2030



2 269 333,33

6 000 000

222 000 000

8 269 333,33

15.07.2030



2 172 000,00

6 000 000

216 000 000

8 172 000,00

15.01.2031



2 146 666,67

6 000 000

210 000 000

8 146 666,67

15.07.2031



2 051 333,33

6 000 000

204 000 000

8 051 333,33

15.01.2032



2 024 000,00

6 000 000

198 000 000

8 024 000,00

15.07.2032



1 941 333,33

6 000 000

192 000 000

7 941 333,33

15.01.2033



1 901 333,33

6 000 000

186 000 000

7 901 333,33

15.07.2033



1 810 000,00

6 000 000

180 000 000

7 810 000,00

15.01.2034



1 778 666,67

6 000 000

174 000 000

7 778 666,67

15.07.2034



1 689 333,33

6 000 000

168 000 000

7 689 333,33

15.01.2035



1 656 000,00

6 000 000

162 000 000

7 656 000,00

15.07.2035



1 568 666,67

6 000 000

156 000 000

7 568 666,67

15.01.2036



1 533 333,33

6 000 000

150 000 000

7 533 333,33

15.07.2036



1 456 000,00

6 000 000

144 000 000

7 456 000,00

15.01.2037



1 410 666,67

6 000 000

138 000 000

7 410 666,67

15.07.2037



1 327 333,33

6 000 000

132 000 000

7 327 333,33

15.01.2038



1 288 000,00

6 000 000

126 000 000

7 288 000,00

15.07.2038



1 206 666,67

6 000 000

120 000 000

7 206 666,67

15.01.2039



1 165 333,33

6 000 000

114 000 000

7 165 333,33

15.07.2039



1 086 000,00

6 000 000

108 000 000

7 086 000,00

15.01.2040



1 042 666,67

6 000 000

102 000 000

7 042 666,67

15.07.2040



970 666,67

6 000 000

96 000 000

6 970 666,67

15.01.2041



920 000,00

6 000 000

90 000 000

6 920 000,00

15.07.2041



844 666,67

6 000 000

84 000 000

6 844 666,67

15.01.2042



797 333,33

6 000 000

78 000 000

6 797 333,33

15.07.2042



724 000,00

6 000 000

72 000 000

6 724 000,00

15.01.2043



674 666,67

6 000 000

66 000 000

6 674 666,67

15.07.2043



603 333,33

6 000 000

60 000 000

6 603 333,33

15.01.2044



552 000,00

6 000 000

54 000 000

6 552 000,00

15.07.2044



485 333,33

6 000 000

48 000 000

6 485 333,33

15.01.2045



429 333,33

6 000 000

42 000 000

6 429 333,33

15.07.2045



362 000,00

6 000 000

36 000 000

6 362 000,00

15.01.2046



306 666,67

6 000 000

30 000 000

6 306 666,67

15.07.2046



241 333,33

6 000 000

24 000 000

6 241 333,33

15.01.2047



184 000,00

6 000 000

18 000 000

6 184 000,00

15.07.2047



120 666,67

6 000 000

12 000 000

6 120 666,67

15.01.2048



61 333,33

6 000 000

6 000 000

6 061 333,33

15.07.2048



0,00

6 000 000

0

6 000 000,00


240 000 000

            

63 002 222,22

240 000 000


303 002 222,22

        

*) Якуний тўловлар қиймати маблағларнинг олинган санаси ва амалда фойдаланилган миқдорига нисбатан аниқланади.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 апрелдаги

ПҚ-157-сон қарорига

3-ИЛОВА



Осиё тараққиёт банки иштирокида

"Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш"

лойиҳаси доирасида ҳудудлар кесимида амалга

ошириладиган қурилиш ишлари

ҚУВВАТИ

           

Т/р

Ҳудуд номи

Лойиҳа қиймати

(млн доллар)

       

Лойиҳанинг умумий

қуввати

(км)

     

Шу жумладан, иқтисод қилинган

маблағлар ҳисобидан амалга

ошириладиган қурилиш

ишлари қуввати

(км)

      

Жами


211,6

841

110

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


18,5

62

17

2.

Андижон вилояти


15,6

71

11

3.

Бухоро вилояти


15,5

61

9

4.

Жиззах вилояти


19,8

83


5.

Навоий вилояти


18,8

61

20

6.

Наманган вилояти


12,7

62


7.

Сирдарё вилояти


17,6

67


8.

Самарқанд вилояти


12,0

60


9.

Сурхондарё вилояти


18,2

65

21

10.

Тошкент вилояти


15,3

59

9

11.

Фарғона вилояти


13,0

62


12.

Қашқадарё вилояти


12,8

61


13.

Хоразм вилояти


21,8

67

23

              

Изоҳ: объектнинг қуввати ва қийматига лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин аниқлик киритилади.

       

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 17 апрель