Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.04.2024 й. ПФ-64-сон "Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.04.2024 й.

N ПФ-64



ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

БЕЛГИЛАНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Йўл хўжалигини ислоҳ этиш, соҳани бошқаришнинг замонавий тизимини яратиш ва рақамлаштириш, соҳага хусусий сектор корхоналарини кенг жалб қилиш учун шароит яратиш, бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни жадаллаштириш ҳамда қонунчилик ҳужжатларини янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ йўл хўжалиги соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 апрелдаги

ПФ-64-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5890-сон Фармонининг 5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қўмита ўзи муассис бўлган ташкилотларнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги "Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида"ги ПФ-101-сон Фармонига 7-илованинг "II. Транспорт соҳаси" бўлими 1-3-позициялари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонига 1-иловада:


а) "Вазирлик ва идора номи" позициясида:

"Жами бошқарув штат бирликлари сони" устунидаги "56 488" рақами "56 509" рақами билан алмаштирилсин;

"Давлат бюджети ҳисобидан" устунидаги "51 569" рақами "51 590" рақами билан алмаштирилсин;


б) "7. Транспорт вазирлиги" бўлимида:

"Автомобиль йўллари қўмитаси" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "332" рақами "353" рақами билан алмаштирилсин;

"шу жумладан раис ўринбосарлари сони" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "2" рақами "3" рақами билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги "Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4545-сон қарорида:


а) 2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"туман йўл-эксплуатация корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари, "Автомобиль йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси, "Ўзйўлкўприк" кластери ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда Қўмитанинг бошқа йўл-эксплуатация корхоналарини сақлаб туриш, шу жумладан ходимларининг лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар, мукофотлар белгиланган тартибда маҳсулот, ишлар, хизматларни реализация қилишдан, шунингдек, хўжалик фаолиятининг бошқа турларидан олинган даромадлардан (молиявий имкониятлардан) келиб чиққан ҳолда белгиланади";


б) 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" ва "бош молия бошқармалари" сўзлари тегишлича "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" ва "иқтисодиёт ва молия бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-300-сон қарорига 2а-илованинг "2030 йилгача мақсадли кўрсаткич" устуни 75-позицияси "ва таъмирлаш" сўзлари билан тўлдирилсин.

       

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 апрелдаги

ПФ-64-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган баъзи ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4954-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги "Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида"ги ПФ-6011-сон Фармонига 1-илованинг 14-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6218-сон Фармонига 2-илованинг 74-банди.

        

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 22 апрель