Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2005 й. 86-сон "Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2005 й.

N 86



СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРНИНГ УСТАВДА

НАЗАРДА ТУТИЛГАН ФАОЛИЯТИНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН  МОЛИЯЛАШТИРИШ  ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили давлат бюджети параметрларида сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун маблағларни назарда тутсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 10-11-сон, 75-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 3, 16-модда.