Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

O`z DSt 3220:2023. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти. Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситалари (АВ томонидан 09.08.2023 й. 195-сон билан рўйхатга олинган Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 07.07.2023 й. 05-1559-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 9 августда 195-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар саноат ва савдо

вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон

техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлиги бош директорининг

2023 йил 7 июлдаги

05-1559-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 3220:2023



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситалари


Умумий талаблар


Мазкур давлат стандарти жойлаштириш воситалари ва улар томонидан тақдим этиладиган хизматларга доир умумий талабларни белгилайди.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР


1. Мазкур давлат стандартида қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:


ГОСТ 12.1.004-91 - Меҳнат хавфсизлиги стандартлар тизими. Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар. (расмий манба: ГОСТ 12.1.004-91 Система стандартов безопасности труда. Пожарная безопасность. Общие требования);


O`z DSt 5.8:2006 - (ISO/IEC 17030:2003) Ўзбекистон Республикасининг мувофиқликни тасдиқлаш миллий тизими. Мувофиқликни тасдиқлаш белгиси. Қўлланиш қоидалари;


O`z DSt 3331:2018 - Туризм хизматлари. Туризм соҳасида навигация тизимининг ахборот белгилари. Умумий талаблар;


O`z DSt 3417:2019 - Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситаларида хизмат кўрсатадиган ходимларга доир умумий талаблар;


O`z DSt ISO 14001:2019 (ISO 14001:2015, IDT) Экологик менеджмент тизими. Фойдаланиш бўйича кўрсатмалар ва талаблар;


O`z DSt ISO 18513:2017 - Туристик хизматлар. Меҳмонхона ва туристларни жойлаштириш воситаларининг бошқа турлари. Атамашунослик;


O`z DSt 22483:2022 - Туризм ва ёндош хизматлар. Меҳмонхоналар. Хизматларга доир талаблар;


ShNQ 2.08.02-09 - Жамоат бинолари ва иншоотлари;


ShNQ 2.08.01-05 - Турар жой бинолари;


ShNQ 2.01.02-04 - Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги;


ShNQ 2.07.01-03 Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш;


ShNQ 2.07.02-07 - Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжлари ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш;


SНNQ 2.07.01-03 - Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш;


QMQ 2.04.01-98 - Бинолар ички водопроводи ва канализацияси;


QMQ 2.04.05-97 - Иситиш, вентиляция ва кондициялаш;


QMQ 2.01.05-19 - Табиий ва сунъий ёритиш;


SanQvaN 0266-09 - Ногиронлар ва аҳолининг болалар ва катта ёшдаги кам ҳаракат гуруҳлари фойдаланадиган турар жой ва жамоат биноларини, яшашга мўлжалланган бошқа жойларни лойиҳалаштириш ва қуришнинг санитария қоидалари ва нормалари;


SanQvaN 0282-09 - Меҳмонхона комплекслари, мотеллар, кемпинглар, туристик базалар ва индивидуал жойлаштириш жойларида овқатланишни ташкиллаштириш ва яшаш шароитларига доир гигиеник талаблар;


SanQvaN 0008-20 - Турар жойларда, жамоат биноларида, аҳоли яшаш ҳудудларида ва дам олиш зоналарида рухсат этилган шовқин даражасининг санитария қоидалари ва меъёрлари;


SanQvaN 0027-22 - Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари;


SanQvaN 0154-04 - Ҳаммомдан фойдаланиш ва жиҳозлашда санитария қоидалари ва нормалари;


SanQvaN 0305-12 - Сартарошхонани ташкил қилиш, жиҳозлаш ва уларга хизмат кўрсатиш учун санитария-эпидемиология талаблари;


SanQvaN 0306-12 - Сузиш ҳовузларидан фойдаланиш ва ўрнатиш, лойиҳалаш учун санитария қоидалари ва нормалари;


SanQvaN 0368-19 - Жамоат ҳожатхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишнинг санитария қоидалари ва меъёрлари;


SanQvaN 0329-16 - Ўзбекистон Республикаси шароитида аҳоли пунктлари ҳудудларини сақлаш ва ободонлаштиришнинг санитария қоидалари ва нормалари.



2-БОБ. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР


2. Мазкур давлат стандартида қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:


жойлаштириш воситалари - меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек жойлаштириш воситаси сифатида тунаш учун жиҳозланган ер усти транспорти;


жойлаштириш воситалари хизматларини бажарувчи - ташриф буюрувчиларга меҳмонхона хизматларини тақдим қилувчи тадбиркорлик субъекти;


ташриф буюрувчи - меҳмонхона хизматларини буюрган, сотиб олган ва/ёки фойдаланадиган жисмоний шахс;


ихтисослаштирилган жойлаштириш воситалари - белгиланган вазифаси, ихтисослиги, фаолият йўналишига мувофиқ, туристик, соғломлаштириш, спорт, жисмоний-соғломлаштириш, таълим ва бошқа қўшимча хизматларни тақдим қилувчи жойлаштириш воситалари;


номер фонди - жойлаштириш воситасида яшаш учун турар-жой хоналарининг (номерларнинг) умумий сони;


бутик-отель - ҳар бир номери ноёб тарзда безатилган кичикроқ меҳмонхона;


рекреацион хизматлар - соғломлаштириш, дам олиш, жойлаштириш, овқатланиш, жисмоний соғломлаштириш хизматларини ташкиллаштириш бўйича хизматлар ва бўш вақтни ташкиллаштириш хизматлари мажмуи;


шахсий уй (квартира) - белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, ташриф буюрувчилар яшаши учун мўлжалланган, ижарага бериладиган, бир ёки бир неча яшаш хоналаридан, шунингдек истеъмолчиларнинг яшаш билан боғлиқ бўлган маиший ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган ёрдамчи хоналардан ташкил топадиган, кўп квартирали уйдаги яшаш хонаси;


капсулали хостел - бир-бирининг устида жойлашган, унча катта бўлмаган ётоқ катакчаларини ўзида ифодалайдиган арзон жойлаштириш воситаси;


курорт (ресорт) - ўз базасида қўшимча хизматлар сифатида табиий омиллардан фойдаланган ҳолда соғломлаштириш хизматларини кўрсатувчи, шу жумладан улар асосида муолажаларни тақдим қилувчи жойлаштириш воситаси;


маданий мерос объектлари - тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган моддий ва номоддий объектлар.



3-БОБ. ЖОЙЛАШТИРИШ ВОСИТАЛАРИНИНГ

ТУРЛАРИ ВА ХИЛЛАРИ


3. Жойлаштириш воситалари турлари ва хиллари бўйича фарқланади. Жойлаштириш воситаларининг турлари ва хиллари қуйидаги 1-жадвалда келтирилган.



1-ЖАДВАЛ


Жойлаштириш воситаларининг турлари

    

Жойлаштириш воситаларининг хиллари

        

Меҳмонхоналар ва шунга ўхшаш жойлаштириш воситалари


Меҳмонхоналар, апартотеллар, апартаментлар мажмуи (қароргоҳ), люкс номерли меҳмонхоналар, спа меҳмонхоналар, бутик-отеллар, мотеллар кабилар.


Ихтисослаштирилган жойлаштириш воситалари


Санаторий-курорт жойлаштириш воситалари (санаторийлар, пансионатлар кабилар).

Дам олиш ва бўш вақтни ташкиллаштириш учун мўлжалланган ихтисослаштирилган жойлаштириш воситалари (дам олиш уйлари, марказлари, зоналари, курортлар (ресорт), спорт базалари, овчилар уйи, балиқчи уйи кабилар).

Туристик ихтисослаштирилган жойлаштириш воситалари (туристик базалар, дам олиш уйлари, марказлари, зоналари, туристик қишлоқ ва кемпинг кабилар).


Индивидуал жойлаштириш воситалари


Турар-жой ва яшаш уйлари, шу жумладан шаҳар ташқарисидаги уй, дала ҳовли, хусусий уй, фермер уйи, эко-ферма, тоғдаги уй, меҳмонлар учун уй, меҳмонлар учун шаҳардаги уй, қишлоқдаги уй, ўтов, шале, бунгало, квартира, апартамент кабилар.


Бошқа жойлаштириш воситалари

       

Хостеллар, капсулали хостеллар, ётоқхоналар кабилар

        

       

4. Жойлаштириш воситалари белгиланган вазифаси, турган жойи ва жойлашиши, ишлаш вақти, техник воситалар билан жиҳозланиш даражаси, моддий база ва номер фондининг ҳолати, сиғими, сервис ва кўрсатилаётган хизматлар сифати даражаси ва ташриф буюрувчилар контингенти бўйича тоифаларга бўлинади.

Жойлаштириш воситаларининг тоифалари юлдуз (юлдузлар) кўринишидаги белги билан белгиланади ва бешта тоифа бўйича таснифланади. Энг юқори тоифа бу беш юлдуз, энг паст - битта юлдуз.


5. Белгиланган вазифасига кўра жойлаштириш воситалари транзит ва мақсадли турларга бўлинади. Транзит жойлаштириш воситалари қисқа муддатли тўхташ шароитларида ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган бўлади. Мақсадли жойлаштириш воситаларига эса ихтисослаштирилган жойлаштириш воситалари ва хизмат сафарлари учун мўлжалланган жойлаштириш воситалари киради.


6. Турган жойи ва жойлашиши бўйича жойлаштириш воситалари шаҳар, шаҳардан ташқари, қишлоқ, тоғ, ўрмон, дарёдаги кабиларга бўлинади.


7. Ишлаш вақти бўйича жойлаштириш воситалари қуйидагиларга бўлинади:

йил бўйи ишлайдиган;

мавсумий ишлайдиган;

дам олиш кунларида ишлайдиган;

аниқ вақт бўйича (туну-кун, кундуз куни ёки чекланган тарзда ишлайдиган).


8. Жойлаштириш воситаларида номер фонди қуйидаги турларга бўлинади:

катта (200 та номердан кўп);

ўрта (51 тадан 200 тагача номер);

кичик (16 тадан 50 тагача номер);

мини (15 тагача номер).


9. Ташриф буюрувчилар контингенти ва ихтисослиги бўйича жойлаштириш воситалари туристик, спорт, жисмоний-соғломлаштириш, болалар, ёшлар, талабалар, оилавий, ёши катта инсонлар учун, жисмоний имконияти чекланган ташриф буюрувчилар учун, болалар учун, хизмат сафари учун кабиларга бўлинади.


10. Фойдаланиладиган бинолар (иморатлар) тури бўйича жойлаштириш воситалари қуйидагиларга бўлинади:

алоҳида турган биноларда (индивидуал яшаш уйларидан ташқари) жойлашган;

индивидуал яшаш уйларида жойлашган;

кўп квартирали яшаш уйларидаги квартираларда жойлашган;

бошқа бинолар, бино ва иморатларнинг қисмларида жойлашган.



4-БОБ. УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


13. Жойлаштириш воситаларининг архитектура-режалаштириш, қурилиш элементлари ва конструктив ҳужжатлари ShNQ 2.08.02-09 ва ShNQ 2.08.01-05 да белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.


14. Жойлаштириш воситалари ShNQ 2.01.02-04 ва ГОСТ 12.1.004-91 да белгиланган ёнғинга қарши талабларга мувофиқ бўлиши керак. Индивидуал жойлаштириш воситалари, кемпинглар, туристик оромгоҳлар, чодирли ёки кемпинг оромгоҳлари, ўтовли оромгоҳлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ёнғин сигнализацияси ва ўт ўчиргичлар ҳамда ёнғинга қарши қалқонлар билан таъминланган бўлиши лозим.


16. ShNQ 2.08.01-05 ва ShNQ 2.01.02-04 талабларига мувофиқ, жойлаштириш воситасининг сокол қаватлари ва ертўлаларидан яшаш учун фойдаланиш мумкин эмас.


17. ShNQ 2.07.02-07 ва SanQvaN 0266-09 талабларига мувофиқ янги жойлаштириш воситаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва аввал эксплуатацияга топширилган биноларни реконструкция қилиш вақтида жисмоний имконияти чекланган ташриф буюрувчиларнинг яшаши ва уларга хизмат кўрсатиш учун шароитлар назарда тутилган бўлиши зарур.


18. Жойлаштириш воситасида эксплуатация қилинадиган газ ва лифт жиҳозлари, шу жумладан босим остида ишлайдиган қозонлар ва идишлар хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.


19. SanQvaN 0282-09, QMQ 2.04.01-98, QMQ 2.04.05-97, QMQ 2.01.05-19 талабларига мувофиқ сув таъминоти, иситиш, сув чиқариш, вентиляция, ёритиш ва ҳаво ҳароратини бир хилда сақлаш тизимлари яшаш номерларида ва жамоат жойларида сув сифати, ёритиш параметрлари ва микроиқлими таъминланиши керак.

Ҳудуддаги ва яшаш хоналаридаги шовқин даражаси SanQvaN 0008-20 талабларига мувофиқ бўлиши керак.


20. Қўшимча хизматларни тақдим қилувчи жойлаштириш воситаларининг жамоат жойлари ва санитария объектлари SanQvaN 0027-22, SanQvaN 0154-04, SanQvaN 0305-12, SanQvaN 0306-12 ва SanQvaN 0368-19 талабларига мувофиқ бўлиши керак.


21. Жойлаштириш воситаларининг туташ ҳудудлари ShNQ 2.07.01-03 ва SanQvaN 0329-16 талабларига мувофиқ бўлиши керак.


22. Жойлаштириш воситалари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва маданий мероснинг моддий объектларида жойлаштирилган ҳолларда, ушбу ҳудудлар ва объектлардан оқилона фойдаланилиши ва муҳофаза қилиниши зарур.


23. Ташриф буюрувчилар учун жойлаштириш воситалари хизматларини бажарувчи, иш режими ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги ахборотлар ShNQ 2.01.02-04 ва O`z DSt 5.8-2006 талабларига мувофиқ бўлиши ва хизматлар уларга тушунарли ва кўргазмали усулларда етказилиши керак.


24. Жойлаштириш воситаларида кўрсатиладиган барча хизматлар O`z DSt 22483-2022 давлат стандарти талабларига мувофиқ бўлиши керак.


25. Жойлаштириш воситаларида халқаро, миллий, минтақавий бирлашмалар томонидан қабул қилинган стандартлар талабларига риоя қилиниши мумкин. Бунда ушбу талаблар жойлаштириш воситаларига доир давлат стандартлари талабларига зид бўлмаслиги лозим.



5-БОБ. ҚЎШИМЧА ТАЛАБЛАР


26. Туташ ҳудуд, бинолар, хоналар, номерлар, техник жиҳозлар ва асбоб-ускуналар, ходимлар, ахборот таъминоти, жойлаштириш воситаларининг хизматларига доир талаблар мазкур давлат стандартининг иловасига мувофиқ бўлиши лозим.


27. Жойлаштириш воситалари O`z DSt 5.8-2006 давлат стандартига биноан мувофиқлик белгисини қўллаш ва ахборот таъминоти талабларига риоя қилиши керак.


28. Жойлаштириш воситаларининг туташ ҳудудлари ва жамоат жойларидаги навигация тизимининг ахборот белгилари O`z DSt 3331-2018 давлат стандартига мувофиқ бўлиши керак.

         

         




Давлат стандартига

ИЛОВА



Жойлаштириш воситаларига қўйилган талаблар

         

Т/р

Талаблар

Жойлаштириш воситалари

       

Меҳмонхоналар

ва шунга ўхшаш

       

Ихтисослаштирилган

Индивидуал

Бошқа жойлаштириш

воситалари

       

1. Бино ва унга туташ ҳудуд7

         

1.1.

Туташ ҳудуд:

         


қулай ва шинам;


+

+ 3

+ 6

+ 6


куннинг қоронғи вақтида ёритилади;


+

+

+

+


бориш йўли ва йўлаклари қаттиқ қопламали;


+

+ 3

+

+


тош ётқизилган йўловчи йўлкалари;


+

+ 2, 3

+

+


эриган сувлар ва ёмғир сувлари учун ариқлар бўлган қаттиқ қоплама, майдончалар ва йўловчи йўлкалари;


+

+ 3

+ 5, 6

+ 6


пандус.


+

+

+

+

1.2.

Атрофи ўралган ва қўриқланадиган ҳудуд.


-

+ 2, 3

-

-

1.3.

Алоҳида турган бинода (биноларда) жойлашиш ёки алоҳида кириши бўлган бинонинг бир қисмини эгаллаш.


+

+ 3

-

-

1.4.

Маълумотлар тахтаси:

     


жойлаштириш воситасининг номи билан;


+

+ 2, 3

-

+


ёритадиган ва нур сочадиган


+

+ 2, 3

-

-

1.5.

Ташриф буюрувчилар учун кириш жойини кондиционер/чиллер билан иситиш ёки совитиш 22, 23


+

+ 2, 3, 4

-

-

1.6.

Автотураргоҳнинг мавжудлиги (тўхташ жойи): 22, 23

       


жой сони - SНNQ 2.07.01-03 га мувофиқ 5 та ўринга 1 тадан кам бўлмаслиги;

Мотеллар учун жой сони эса номер фонди миқдорининг 40 фоизидан кам бўлмаслиги;


+

+ 2, 3

-

-


жисмоний имконияти чекланган шахслар учун белгиланган жойларнинг мавжудлиги.


+

+ 2, 3

-

-

1.7.

Эркин йўналишни аниқлашни таъминлаш учун

ахборот кўрсаткичлари:

       


чиқишлардаги (эвакуацион, авария) "ЧИҚИШ", "ВЫХОД", "EXIT" ва бошқа кўрсаткичлар бўлиши;


+

+

+

+


жойлаштириш воситаларининг номерлари ва қаватларида фавқулодда ҳолатларда эвакуация режалари;


+

+

+

+


эвакуация, авария ва бошқа чиқишларни тўсиб қўйишга рухсат этилмайди.


+

+

+

+

Изоҳ:


1 "+" белгиси талабнинг бажарилиши мажбурийлигини билдиради, "-" белгиси талаблар қўйилмаслигини билдиради.


2 "+*" индекслар учун изоҳлар жадвалнинг охирида келтирилган.


2. Техник жиҳозлар ва асбоб-ускуналар7

       

2.1.

Электр энергияси билан таъминлаш.


+

+ 3

+

+

2.2.

Авария ҳолатида ёритиш ва энергия таъминоти: турғун генератор ёки аккумуляторлар ва фонуслар.


+

+

+

+

2.3.

Йўналишни қулай ва эркин аниқлаш учун

етарли бўлган табиий ва сунъий ёритиш:

        


ходимлар учун хоналарда;


+

+ 3

+

+ 17


жамоат жойларида; 17


+

+ 3

+

+


йўлаклар ва зиналарда (туну-кун).


+

+ 3

-

+ 17

2.4.

Сув таъминоти:

       


туну-кун иссиқ сув;


+

+ 3

+

+


туну-кун совуқ сув;


+

+

+

+


50 литр/жой ҳисобидан алмашиб туриладиган минимал сув захираси мавжудлиги. 22


+

+ 9

-

-

2.5.

Жамоат ва яшаш жойларида иссиқлик қулайлигини таъминловчи иситиш тизими


+

+ 3, 21

+ 21

+

2.6.

Канализация (сув чиқариш) ёки маҳаллий тозалаш иншоотлари (марказлашган тармоқларга уланиш имконияти бўлмаганда)


+

+

+

+

2.7.

Шамоллатиш (табиий ёки мажбурий) ёки ҳавонинг нормал циркуляциясини таъминлайдиган ва яшаш хоналарига (номерларга) бегона ҳидларнинг киришига йўл қўймайдиган ҳаво ҳароратини бир хилда сақлаш


+

+

+

+ 19

2.8.

Беш қаватдан юқори бўлган бинода лифт ва унинг куну-тун ишлаши (мавжуд бўлганда)


+

+

-

-

2.9.

Умумий фойдаланиш учун телефон алоқаси (шаҳар, мобил ёки сунъий йўлдошли)


+

+

+

+

2.10.

Ташриф буюрувчиларнинг қимматбаҳо мулкини сақлаш учун сейф ёки индивидуал сейф ячейкалари (фойдаланиш қоидалари билан)


+

+

-

+

2.11.

Ташриф буюрувчилар учун жамоат жойлари ва барча номерларда бепул интернет (WI-FI)


+

+ 2, 3, 4

-

-

3. Номер фонди 7, 8, 20

        

3.1.

Ташриф буюрувчиларнинг яшаши ва уларни жойлаштириш учун сокол қаватлари ва ертўлалардан фойдаланиш мумкин эмас

     

+

+

+

+

3.2.

Номер майдони (санузел, пешайвон, балкон,

айвонларни ҳисобга олмаганда):

        


бир ўринли - 9 м2 дан кам эмас;


+

+ 3

+

-


икки ўринли - 12 м2 дан кам эмас;


+

+ 3

+

-


апартамент - 40 м2 дан кам эмас (мавжуд бўлганда);


+

+

-

-


студия - 25 м2 дан кам эмас (мавжуд бўлганда).


+

+

-

-

3.3.

Иккитадан кўп ташриф буюрувчиларни жойлаштириш

учун мўлжалланган номерлар ҳар бир ташриф буюрувчини ҳисоблаган

ҳолда қуйидагидан кам бўлмаган майдонга эга бўлиши керак:

         


6 м2 - йил бўйи ишлайдиган жойлаштириш воситалари учун;


+

+

-

-


4,5 м2 - мавсумий ишлайдиган жойлаштириш воситалари учун.


+

+

-

-

3.4.

Жисмоний имконияти чекланган шахслар учун шароитлари бўлган номернинг борлиги (камида битта хона) 22, 23


+

-

-

-

3.5.

Майдони 2,0 м2 дан кам бўлмаган тўлиқ санузел 22, 23


+

+ 3, 4

+ 5

-

3.6.

Санитария хоналарини дезинфекцияга бардошли ва намга чидамли материаллар билан қоплаш (деворлар ва полларни қоплаш)


+

+ 3, 4

+ 5

-

3.7.

Деворлар, тўсиқлар, жиҳозлар ва мебелларнинг жароҳатланишдан хавфсиз қопламалари ва юзалари (ўткир бурчаклар ва қирраларсиз)


+

+

+

+

3.8.

Шифт, девор ва поллар текис, ёриқлар ва нуқсонларсиз; деворлар ва полга зич туташган плинтуслар


+

+ 3

+ 5

+

4. Номерларнинг техник жиҳозланиши7

       

4.1.

Ички сақлагич ёки илгаклари бўлган эшиклар ва қулфлар


-

+

+

-

4.2.

Маъмур билан ички алоқа ёки чақирув тугмаси 22, 23


+

+ 2, 3, 4

-

-

4.3.

Электрон дастур билан интеграциялашган электрон калитли (пластик магнит карта) электрон қулфлар


+

-

-

-

4.4.

"Хавфсиз туризм" ва "Хавфсиз шаҳар" тизимлари билан интеграциялашган видеокузатув тизимларини мавжудлиги


+

-

-

-

4.5.

Меҳмонхона хизмати сифатини баҳолаш учун кўринарли жойда жойлашган QR-код белгиси


+

+

+

+

4.6.

Ёритиш (йўналишни қулай, эркин ва

тўғри аниқлаш учун етарли):

        


табиий;


+

+

+

-


сунъий.


+

+ 3

+

+ 17

4.7.

SanQvaN 0008-20 талабларига мувофиқ рухсат этилган шовқин даражаси (аккредитланган лабораторияларнинг ўлчашлар/синовлар баённомалари асосида кўрсаткичлар мувофиқлигини тасдиқлаш)


+

+

+

+

4.8.

Совитгич (номерда 10 ёки умумий фойдаланиш учун)


+

+

+

+

4.9.

Мустақил овқат пишириш учун алоҳида ажратилган жой ва зарур жиҳозлар: 10

электроплита (панел);

микротўлқинли печ;

ҳаво торткич;

электр чойнак;

идиш ювиш раковинаси;

идиш товоқ комплекти.


+

+

+

-

4.10.

Миллий ёки хорижий телекомпанияларнинг дастурларини трансляция қиладиган телевизор


+

+ 3, 4

-

-

4.11.

Жисмоний имконияти чекланган шахслар учун номер:

       


ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган имконияти чекланган шахслар учун қулай тарзда жиҳозланган;


+

-

-

-


эшитиш ва кўриш бўйича имконияти чекланган шахсларнинг тегишли эҳтиёжларига мувофиқ эълонлар учун дисплейлар ҳамда овозли қурилмалар мавжуд;


+

-

-

-


ихтисослаштирилган мосламалар билан жиҳозланган тўлиқ санузел.


+

-

-

-

5. Номерни мебел ва инвентарлар билан жиҳозланиши7

       

5.1.

Кроват (минимал ўлчамлар): 3, 13

       


бир кишилик 80х190 м;


+

+

+

-


икки кишилик 160х190 м.


+

+

+

-

5.2.

Кроват олдидаги жавонча (столча): ҳар бир ётиш жойида


+

+ 2, 3, 4

-

-

5.3.

Хонани қоронғи қилишни таъминлайдиган, деразалардаги қалин (ёруғлик ўтказмайдиган) пардалар (дарпардалар, жалюзилар)


+

+ 2, 3, 4

-

-

5.4.

Кроватлар/жойлар сони бўйича кўрпа-тўшаклар

ва чойшаб-жилдлар мажмуи:

          


усти қобиқли матрас, ёстиқ ва ёстиқжилд (ҳар бир ташриф буюрувчига), кўрпа, чойшаб ва кўрпажилд;


+

+

+

+

5.5.

Шкаф (ясалганига рухсат этилади):

         


токчали (қутили жавон бор бўлганда токчасиз шкафларга рухсат этилади);


+

+ 3, 4

+

-


илгаклари бор (ҳар бир ташриф буюрувчига камида 2 та).


+ 1

+ 3, 4

+ 5

-

5.6.

Шахсий буюмларни сақлаш учун индивидуал ва қулфланадиган кичик шкаф


-

-

-

+

5.7.

Кириш йўлаги ва/ёки хонада кўзгу


+

+ 3, 4

+ 5

-

5.8.

Багаж учун токча (таглик)


+ 1

+ 2, 3, 4

-

-

5.9.

Қоғоз чиқинди учун саватча


+

+

+

+

6. Номерларни санитария-гигиеник жиҳозланиши 2, 3, 4, 7

         

6.1.

Номернинг тўлиқ санитария-гигиеник жиҳозланиши:

       


бет-қўл ювгич (раковина), қопқоқли унитаз/полга ўрнатилган унитаз, ванна/душхонаси, бет-қўл ювгич тепасида кўзгу, ювиниш ашёлари учун токча, атир совун ёки суюқ совунли диспансер (ишлатилишига қараб алмаштириш), сочиқ илгич, кийим учун илгаклар, сочиқлар, шу жумладан ҳар бир ташриф буюрувчи учун ҳаммом сочиқ, захира ўрами билан ҳожатхона қоғози, ҳожатхона қоғозини ушлагич, ҳожатхона симчўткаси, чиқинди учун саватча


+

+

+

+

7. Умумий фойдаланиш учун санитария объектлари7

         

7.1.

Ванна ёки душ бўлмаган номерларда яшовчилар

умумий фойдаланиши учун ванна/душхонаси:

        


20 кишига битта ҳисобидан;


-

+ 14

+

+ 18


эркаклар ва аёллар учун алоҳида


-

+ 14

-

+

7.2.

Умумий фойдаланишдаги ванна/душхоналарининг жиҳозлари:

ванна/душхоналари ва иссиқ ҳамда совуқ сувли бет-қўл ювгич (аралаштиргич), кўзгу, ювиниш ашёлари учун токча, кийимлар учун илгаклар, сочиқ илгич, чиқинди учун саватча, электророзетка


-

+ 14

+

+

7.3.

Ҳожатхонасиз номерларда яшовчилар умумий

фойдаланиши учун ҳожатхона:

        


15 кишига битта кабина ҳисобидан;


-

+ 14

+

+ 18


эркаклар ва аёллар учун алоҳида


-

+ 14

-

+

7.4.

Жамоат жойлари яқинидаги ҳожатхоналар (қабул қилиш ва жойлаштириш хизматлари, конференц-заллар, фитнес ва спа-марказлар ва бошқаларда назарда тутилиши керак)


+

+ 2, 3

-

+

7.5.

Ҳожатхоналарнинг жиҳозлари:

       


ҳожатхона кабиналари, қопқоқли унитаз/полга ўрнатилган унитаз, ҳожатхона симчўткаси, ҳожатхона қоғози (захира ўрами билан), ҳожатхона қоғозини ушлагич, чиқинди учун саватча, кийим учун илгаклар;


+

+ 14

+

+


кўзгули бет-қўл ювгич (раковина), совун, қоғозли сочиқлар (ёки электр сочиқлар)


+

+ 14

+ 6

+ 6

7.6.

Жойлаштириш воситаси ходимлари учун изоляцияланган (ташриф буюрувчилардан) санитария хоналар (ванна/душхоналар ва санузеллар)


+ 1

-

-

-

7.7.

Санитария хоналарини дезинфекцияга бардошли ва намга чидамли материаллар билан қоплаш (деворлар ва полларни қоплаш)


+

+ 3

+ 5

+

8. Жамоат жойлари7

       

8.1.

Қабул қилиш ва жойлаштириш учун махсус ажратилган жой

       

+

+ 2, 3

-

+

8.2.

Дам олиш ва кутиш хоналари/иншоотлари:

        


мос бўлган мебел, инвентар ва миллий телекомпанияларнинг асосий дастурларини ва/ёки реклама материалларини трансляция қиладиган телевизорли холл/вестибюл;


+ 1

+ 2, 3, 4

-

-


мос бўлган мебелли айвон, супа ёки шийпонча.


-

+ 14

+

-

8.3.

Манзарали кўкаламзорлаштириш


+ 1

+ 3

+ 5, 6

-

8.4.

Деворлар, тўсиқлар, жиҳозлар ва мебелларнинг жароҳатланишдан хавфсиз қопламалари ва юзалари (ўткир бурчаклар ва қирраларсиз)


+

+ 3

+ 5

+

8.5.

Шифт, девор ва поллар текис, ёриқлар ва нуқсонларсиз; деворлар ва полга зич туташган плинтуслар


+

+ 3

+ 5

+

8.6.

Овқатланиш корхонаси (овқатхона, кафе, ресторан, бар, емакхона, буфет, ошхона, чойхона ёки бошқалар) ёки мустақил овқат пишириш учун шароитлар


+

+

+

+

8.7.

Багаж сақлаш учун хона ёки жой


+

+ 2, 3

-

-

8.8.

Хизмат хоналари (махсус ажратилган):

       


кир ювиш хонаси (кир ювиш машинаси, дазмол босиш тахтаси, дазмол ва очиқ жавонлар);


+

+ 2, 3

-

-


тозалаш инвентарлари ва дезинфекция эритмаларини тайёрлаш учун.


+

+ 2, 3

-

-

8.9.

Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва/ёки хоналарнинг мавжудлиги


+

+

-

-

9. Хизматлар7

         

9.1.

Қабул қилиш ва жойлаштириш хизмати - ташриф буюрувчиларни куну-тун қабул қилиш

       

+

+ 2, 3

-

-

9.2.

Багажни келтириб бериш хизматлари (илтимосга кўра)


+ 1

+ 2, 3, 4

-

-

9.3.

Эрталаб уйғотиш (илтимосга кўра)


+

+

-

+

9.4.

Ҳар куни:

        


номерни/хонани тозалаш;


+

+ 2, 3, 4

+

+


ўринларни йиғиш.


+

+ 2, 3, 4

-

-

9.5.

Келишгача номерни/хонани тозалаш ва ўринларни тўғрилаш


+

+

+

+

9.6.

Чойшаб-жилдларни алмаштириш:

         


беш кунда бир марта;


+

+

+

+


янги ташриф буюрувчини жойлаштиришда келишига;


+

+

+

+


илтимосга кўра.


+

+

+

+

9.7.

Сочиқларни алмаштириш:

         


уч кунда бир марта;


+

+

-

+


янги ташриф буюрувчини жойлаштиришда келишига;


+

+

+

+

9.8.

Хизматлар:

      


кир ювиш, бир сутка давомида бажариш;


+ 1

+ 2, 3, 4

-

-


дазмол босиш, бир сутка давомида бажариш.


+ 1

+ 2, 3, 4

-

-

9.9.

Маиший буюмларни тақдим қилиш:

         


дазмол ва дазмол босиш тахтасини бериш


+

+ 2, 3

-

+


ип ва игна бериш


+

+

+

+

9.10.

Вақтинчалик фойдаланиш учун инвентарини

ижарага бериш ёки тақдим қилиш:

         


туристик ва/ёки спорт;


+ 15

+ 3

-

-


велосипед, номер фондининг 5 фоиздан кам бўлмаган; 23


+

-

-

-


соябон, номер фондининг 5 фоиздан кам бўлмаган


+

-

-

-

9.11.

Бизнес-хизматлар (электрон почта, интернет-алоқа)


+ 1

-

-

-

9.12.

Жисмоний, соғломлаштириш (рекреацион) ва/ёки спорт хизматлари


+ 15

-

-

-

9.13.

Жиҳозланган спорт майдончаси (футбол, волейбол, баскетбол, теннис ёки бошқалар)


+ 15

+ 2, 3

-

-

9.14.

Савдо-сотиқ хизматлари:

         


сайёр ва чакана;


+ 15

+ 2, 3

-

-


ҳудудда (ёки жойлаштириш хизматида) ичимликлар ва энг зарур товарларни сотиш


+ 15

+ 2

-

-

9.15.

Тиббиёт хизматлари:

       


ихтисослашган жойлаштириш воситаларининг мос кесимида тиббиёт хизматларининг мажмуи;


-

+ 2, 3, 4

-

-


тиббиёт пункти;


+ 15

+

-

-


тез ёрдам чақириш;


+

+

-

+


тиббиёт дори қутисининг мавжудлиги ва ундан фойдаланиш


+

+

+

+

9.16.

Ташкиллаштириш бўйича хизматлар:

      


дам олиш ва кўнгил очиш;


-

+

-

-


фаол дам олиш


-

+

-

-

10. Ходимлар ва уларни тайёрлашга доир талаблар

       

10.1.

Доимий равишда қабул қилинган ходимлар: 11

       


менежер (раҳбар, бошқарувчи);


+

+

+

+


маъмур;


+

+

-

-


қоровул;


+

+

-

-


меҳмонхона ходимаси;


+

+

-

-


ошпаз ва официант - овқат тақдим қилинганда 12


+

+

-

+

10.2.

Жойлаштириш воситасининг ҳар бир лавозимига лавозим йўриқномалари


+

+ 2

-

+

10.3.

Ходимларнинг ташқи кўриниши:

          


мижозлар билан ишлайдиган барча ходимларни танитувчи хизмат формаси ва лавозим ва исм кўрсатиб ўтилган хизмат бейджиклари;

       

+

+

-

-

10.4.

Туризм соҳасида ва/ёки эгаллаб турган лавозимига

мувофиқ маълумотга эга бўлиши:

         


жойлаштириш воситасининг менежери (раҳбар, бошқарувчи) ёки маъмури, меҳмонхона ходимаси;


+

-

-

-

10.5.

Ишга қабул қилиш вақтида ва йилда бир марта жойлаштириш воситаси ходимларига туризм соҳасида ва эгаллаб турган лавозимига биноан маълумотга эга ходимлар томонидан тренинг (ички ўқитиш)


+

+

-

+

10.6.

Жойлаштириш воситасининг ходимлари фавқулодда ҳолатларда ҳаракат қилишни билишлари керак


+

+

+

+

11. Ахборот таъминотига доир талаблар 5, 7, 16

            

11.1.

Жойлаштириш воситасининг:

жойлари кўриниб турадиган ахборот ва навигация воситалари, хизматлари номи бўлган кўрсаткичлар ва уларнинг иш тартиби;

номерлар/хоналари номлари ёзилган тахтачалар/кўрсаткичлар билан таъминланган бўлиши керак;


+

+ 2, 3

-

+


жойлаштириш воситаси хизматларини тақдим қилиш тартиби.


+

+

+

+

11.2.

Ташриф буюрувчилар учун ахборотлар ўзбек тилида, ва зарур бўлган ҳолларда рус, инглиз ва бошқа тилларда тақдим этилади


+

+

+

+

11.3.

Жойлаштириш воситасининг тури, номи ва алоқа маълумотлари (манзил, телефон ва электрон почта) тўғрисидаги ахборотлар интернет тармоғида бўлиши керак


+

+

+

+

11.4.

Фавқулодда ҳолатларда (табиий офатлар, ёнғинлар ва ушбу жойга хос бўлган бошқа офатлар) ҳаракат қилиш, шу жумладан тегишли хизматлар билан ўзаро алоқа қилиш тўғрисида йўриқномалар (эслатмалар) кўриш учун қулай жойда бўлиши керак.


+

+

+

+

11.5.

Жойлаштириш воситаси хизматларидан

фойдаланиш қоидалари:

        


яшашни расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйхати;


+

+

+

+


хизмат кўрсатувчи ва юқори турувчи ташкилотнинг фирма номи (юридик шахс ёки индивидуал тадбиркор);


+

+

+

+


яшаш нархига ёки йўлланма нархига киритилган ва қўшимча пулли (бор бўлганда) тақдим этиладиган хизматлар рўйхати;


+

+

+

+


жойлаштириш воситаси хизматларининг рўйхати ва уларнинг ишлаш тартиби (бор бўлганда)


+

+

+

+

11.6.

Реклама материалларининг (буклетлар, брошюра ёки бошқалар)

мавжудлиги ва тақдим қилиш:

        


жойлаштириш воситаси ва яқин атрофда жойлашган туризм инфратузилмаси ва намойиши объектларининг туризм харитаси.

         

+

+

-

-

        

Изоҳлар:


1 Талаблар мотеллар учун мажбурий эмас.


2 Талаблар овчилар уйи ва балиқчи уйи учун мажбурий эмас.


3 Талаблар кемпинг, туристлар оромгоҳлари, чодир/кемпинг оромгоҳлари учун мажбурий эмас.


4 Талаблар туристик базалар, санаторийлар, пансионатлар, дам олиш уйлари/марказлари/зоналари, болалар оромгоҳлари, туристлар қишлоқчалари ва спорт базалари учун мажбурий эмас.


5 Талаблар қишлоқ жойида жойлашган индивидуал жойлаштириш воситалари учун мажбурий эмас.


6 Талаблар апартамент ва кўп квартирали яшаш уйларидаги квартира учун мажбурий эмас.


7 Бинолар ва хоналардаги жиҳозлар, иншоотлар, асбоб-ускуналар ва инвентар ва бошқа белгиланган функционал талабларга мос бўлиши керак.


8 Индивидуал жойлаштириш воситаларида 10 тагача ташриф буюрувчини жойлаштириш имконияти бўлган 5 тагача номерга эга бўлишга рухсат этилади.


9 Доимий табиий ичимлик суви (булоқ, жилға ва ҳ.к.) мавжуд бўлганда талаб мажбурий эмас.


10 Талаблар апартамент ва студия туридаги номерларга тааллуқли.


11 25 тагача жойи бўлган жойлаштириш воситаларида менежер маъмур ва қоровул функцияларини бирга бажаришига рухсат этилади.


12 15 тагача жойи бўлган жойлаштириш воситаларида ошпаз официант функциясини бирга бажаришига рухсат этилади.


13 Қишлоқ жойида жойлашган индивидуал жойлаштириш воситаларида бошқа ўлчамдаги матраслардан (кўрпачалар) фойдаланишга рухсат этилади.


14 Талаблар фақат овчилар уйлари, балиқчи уйи, кемпинглар, туристлар оромгоҳлари, чодирли кемпинг оромгоҳлари, туристик базалар, дам олиш уйлари/марказлари/зоналари, болалар оромгоҳлари, туристлар қишлоқчалари ва спорт базалари учун тааллуқли.


15 Талаблар фақат спа-меҳмонхоналарга тааллуқли.


16 Ахборот таъминоти ва мувофиқлик белгисини қўллаш O`z DSt 5.8-2006 талабларига мувофиқ бўлиши керак.


17 Фақат сунъий ёритишдан фойдаланишга йўл қўйилади.


18 30 тагача жойи бўлган хостеллар учун умумий фойдаланишдаги битта ванна/душ хонаси ва ҳожатхонадан фойдаланишга йўл қўйилади.


19 Капсулали хостелларнинг жойлари (капсула) мажбурий вентиляция билан жиҳозланган бўлиши керак.


20 Бир неча ташриф буюрувчиларни жойлаштириш учун мўлжалланган хоналар эркаклар ва аёллар учун ажратилган бўлиши керак. Бу оилавий номерлар/жойлар мавжудлигини истисно этмайди.


21 Талаблар мавсумий (май ойидан сентябр ойигача) фаолият юритадиган жойлаштириш воситалари учун мажбурий эмас.


22 Маданий мерос объекти бўлган биноларда жойлашган ёки тарихий манзилгоҳлар ҳудудида жойлашган жойлаштириш воситалари учун мажбурий эмас.


23 Талаблар номерлар сони 15 ва ундан кам бўлган жойлаштириш воситалари учун мажбурий эмас.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).