Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 18.03.2022 й. 05-1387-сон "O`z DSt 3601:2022 "Ахборот, кутубхоначилик ва нашриётчилик иши бўйича стандартлар тизими. Ахборот-кутубхона фаолияти статистикаси" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.04.2022 й. 83-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.04.2022 й.

N 83




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ

САВДО ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН ТЕХНИК ЖИҲАТДАН

ТАРТИБГА СОЛИШ АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

18.03.2022 й.

N 05-1387


БУЙРУҒИ



O`z DSt 3601:2022 "Ахборот, кутубхоначилик

ва нашриётчилик иши бўйича стандартлар тизими.

Ахборот-кутубхона фаолияти статистикаси" Ўзбекистон

Республикасининг давлат стандартини

тасдиқлаш тўғрисида


[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2022 йил 27 апрелда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 83]


Техник ҳужжатлар



Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига асосан буюраман:


1. O`z DSt 3601:2022 "Ахборот, кутубхоначилик ва нашриётчилик иши бўйича стандартлар тизими. Ахборот-кутубхона фаолияти статистикаси" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.



Бош директор                                                                         Д. Саттаров

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).