Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2024 й. ПФ-80-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.05.2024 й.

N ПФ-80



МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАР ДОИРАСИДА

АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИНИНГ

МАСЪУЛИЯТИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ҲАМДА

ИХЧАМ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармони ижросини, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, уларга кўрсатилаётган давлат ва ҳуқуқий хизматлар кўламини кенгайтиришда адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар адлия органларининг қўшимча фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўриб бориш;

жойларда аниқланган тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириб бориш;

давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда уларга методик ёрдам кўрсатиб бориш.


2. Адлия органлари фаолиятини ҳудудларда самарали ташкил этиш ҳамда ҳуқуқий хизматлар қамровини янада ошириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимларига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

жойларда аҳоли томонидан кўтарилаётган долзарб муаммоларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун ҳар ойда маҳаллаларда "Адлия куни" тадбирларини ўтказиш. Бунда олис ҳудудлардаги маҳаллаларда ҳар ойда камида икки маротаба сайёр давлат хизматларини кўрсатиб бориш;

уйма-уй юриш ва "Ҳуқуқий кўмак" акцияларини ўтказиш орқали фуқаролар кундалик ҳаётида аниқланадиган ҳуқуқий муаммоларни бартараф этиш юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

"маҳалла еттилиги"га қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини оддий ва халқчил тилда етказиш, шунингдек улар томонидан "Online-mahalla" платформасига киритилган аҳолининг кундалик ҳаётидаги ҳуқуқий масалаларга оид муаммоларини ҳал этиб бориш;

аҳолига, авваламбор "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ҳамда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;

ёшлар, хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни, шунингдек тадбиркорлик субъектларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, преференциялар, субсидиялар, грантлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиби ҳақида хабардор қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда уларга методик ёрдам кўрсатиб бориш.


3. 2024 йил 1 июлдан бошлаб фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатишнинг қуйидаги тартиби жорий қилинсин:

Адлия вазирлиги томонидан "Мадад" ННТ билан ҳамкорликда республиканинг барча туман ва шаҳарларидаги давлат хизматлари марказларида "Мадад" ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари (кейинги ўринларда - ҳуқуқий маслаҳат бюролари) босқичма-босқич ташкил қилинади;

ҳуқуқий маслаҳат бюролари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади, шунингдек низоларни судгача ва суд орқали ҳал этишда зарур бўладиган процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги жамоат фондлари ҳисобидан "Мадад" ННТнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳуқуқий маслаҳат бюролари фаолиятини молиялаштириш учун давлат субсидиялари ажратиб борилади;

ташкил этиладиган ҳуқуқий маслаҳат бюроларини зарур компьютер техникалари ва мебель билан жиҳозлаш Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур бандда назарда тутилган давлат субсидияларини молиялаштириш учун зарур маблағларни ҳар йили Давлат бюджети параметрларида кўзда тутсин.

Адлия вазирлиги ҳуқуқий маслаҳат бюролари фаолиятини қўллаб-қувватлашга халқаро молия институтлари ҳамда хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантларини жалб қилиб борсин.


4. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонунчилик ҳужжатларини ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида:

а) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида "Маҳалла ҳуқуқшуноси" лойиҳаси амалга оширилиб, лойиҳа доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раисларининг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб боришга қаратилган қисқа муддатли бепул ўқув курслари ташкил этилади;

б) мактабларда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

Адлия вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали ҳуқуқ фани ўқитувчиларининг касбий билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб бориш ҳамда уларни методик таъминлаш тизими йўлга қўйилади;

ўқувчилар ўртасида "Ҳуқуқ билимдони" фан олимпиадаси, ҳуқуқ фани ўқитувчилари ўртасида "Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси" кўрик-танлови ўтказиб борилади;

мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларни мустақил ўзлаштиришига қаратилган кўргазмали ўқув қўлланмалари, видеороликлар, компьютер ўйинлари ва мобиль иловалар яратилади;

в) 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказишнинг янги тартиби жорий қилинади. Бунда:

Адлия вазирлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг фаолият йўналишларидан келиб чиқиб ҳуқуқий тарғибот материаллари тайёрланади ҳамда уларнинг энг қуйи бўғинигача Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими орқали юборилади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ахборотни етказишга оид фаолияти рақамлаштирилади ва ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усуллари кенг татбиқ этилади;

давлат органлари ва ташкилотларида ўз фаолияти соҳасига оид ҳуқуқий ахборотларни аҳолига етказиш фаолиятини ташкил қилиш ҳамда мувофиқлаштиришга масъул бўлинмалар белгиланади;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш даражаси ва сифати улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади.


5. Адлия вазирлигининг маҳаллаларда ҳафтанинг ҳар чоршанба кунини "Ҳуқуқий тарғибот куни" этиб белгилаш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Ҳуқуқий тарғибот куни"да туман (шаҳар) адлия бўлимлари, шу жумладан юридик хизмат кўрсатиш марказлари, ФҲДЁ органлари, давлат хизматлари марказлари томонидан манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

"Online-mahalla" платформасига киритилган ва жойларда аниқланган муаммоларнинг ҳуқуқий ечимларига қаратилган манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш;

аҳоли учун энг долзарб масалаларни аниқлаш орқали улар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун имтиёзлар ва моддий ёрдам бериш, нафақа тайинлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, вақтинчалик иш билан таъминлаш, ижтимоий ёрдам олиш тартиби бўйича тизимли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш;

кундалик ҳаётда энг кўп зарур бўладиган давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби ҳамда улардан Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва бошқа электрон ресурслар орқали фойдаланишнинг афзалликлари тўғрисида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш.


6. Белгилансинки, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришга қаратилган "Мамлакат келажаги - қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан" ғояси асосида адлия органлари ва муассасалари, шу жумладан Тошкент давлат юридик университети ва юридик техникумлар:

ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, уларда қонунларга ҳурмат, мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳамда ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилишга;

адлия органлари ва муассасаларига ёшларнинг ташрифини ташкил қилиш орқали "Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам" тадбирларини ўтказиб боришга;

ҳуқуқшунослик касбининг обрўси ва нуфузини ошириш, ёшларда ушбу касбга нисбатан ҳурмат ва фахр туйғуларини шакллантириш, уларни ҳуқуқий билим олишга қизиқтириш бўйича амалий тадбирларни ташкил қилишга;

ёшларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтиришга қаратилган онлайн ҳуқуқий саводхонлик мактабини ташкил этиш ва у орқали бепул ҳуқуқий ўқув курсларини жорий этишга;

таълим муассасаларида "Ҳуқуқий билимлар ойлиги"ни ўтказиб бориш ва ёшларнинг ҳуқуқий билим олишларини рағбатлантиришга қаратилган турли ҳуқуқий мавзулардаги семинар-тренинглар ва танловларни ташкил қилишга масъул ҳисобланади.


7. Адлия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқни қўллашни методик таъминлаш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) Адлия вазирлиги ҳар йили ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва методик таъминлаш бўйича манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастурини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширилишини таъминлайди. Бунда:

2024 йил 1 сентябрга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокимлиги ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида намунали ҳуқуқни қўллаш тизими йўлга қўйилади. Кейинчалик, ҳар йили камида 10 та вазирлик ва идораларнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти таҳлил қилиниб, такомиллаштириб борилади;

ҳуқуқни қўллаш амалиётида учраётган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиб, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси (Lex.uz)га жойлаштириб борилади;

бизнес жараёнларини реинжиниринг қилиш (BPR) усулларидан фойдаланган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларининг функцияларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар киритиб борилади;

ўрганиш ўтказилган давлат органлари ва ташкилотлари учун иш юритишга доир намунавий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилиниши таъминланади;

давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини жорий этиш бўйича малакаси ошириб борилади;

б) давлат органлари ва ташкилотлари ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги мавжуд муаммолар, қонунчиликдаги бўшлиқ ва зиддиятларни бартараф этиш бўйича таклифларини Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими орқали Адлия вазирлигига киритади.

Бунда, Адлия вазирлиги:

ҳуқуқни қўллаш амалиёти, фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари ижросининг белгиланган тартибига риоя этиш ҳолатини, шу жумладан жойларга чиққан ҳолда ўрганади ва таҳлил қилади;

давлат органлари ва ташкилотларининг таклифларини умумлаштирган ва чуқур таҳлил қилган ҳолда тизимли равишда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чоралар кўради.


8. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2024 йил 1 июлдан:

Mobile-ID тизимида фуқароларни идентификация қилиш уларнинг хоҳишига кўра ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини давлат хизматлари марказлари орқали расмийлаштириш жараёнида композит шаклда амалга оширилади;

корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан архив ҳужжатлари ўрнатилган тартибда йўқ қилинишида, уларнинг электрон нусхаларини талаб этиш амалиёти бекор қилинади;

аввал давлат рўйхатидан ўтказилган (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) ва ҳозир ҳам амалда бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва бу ҳақида давлат реестридан кўчирма бериш бепул амалга оширилади;

нотурар жойларни бошқа шахсга ўтказишга оид битимларни расмийлаштириш битим томонлари давлат хизматлари марказига келган ва уларнинг шахси марказ ходими томонидан аниқлаштирилган ҳолда амалга оширилади ҳамда расмийлаштирилган битим бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр органларига юборилади;

б) 2024 йил якунига қадар:

давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади. Бунда, фуқаролар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди;

фуқаролар томонидан давлат хизматлари марказлари ҳамда нотариал идоралар орқали Mobile-ID тизимида идентификация ва қайта идентификациядан ўтиш бепул асосда амалга оширилади.


9. Янги давлат хизматлари кўрсатиш тартибини жорий этишдан аввал уларни, заруратга кўра, эксперимент тариқасида маълум бир ҳудудда апробация қилиш тартиби жорий қилинсин.

Белгилансинки:

эксперимент доирасида жорий этилаётган давлат хизматларини кўрсатишнинг вақтинчалик регламенти Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинади;

эксперимент 6 ойгача давом этади ҳамда натижаси бўйича янги тартибдаги давлат хизматини кўрсатиш тўхтатилади ёки уни бутун республикада жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилади.


10. Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг юридик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

мактабларда "Ҳуқуқ синфи" ва ҳуқуқ фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини ташкил этиш орқали юридик кадрларни тайёрлашда "мактаб - лицей - техникум - университет" тизимини жорий этиш;

Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейларини ташкил қилиш ҳамда уларнинг иқтидорли битирувчиларини "юриспруденция" йўналишидаги олий таълим муассасаларига суҳбат асосида тест синовларисиз қабул қилиш.

Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент давлат юридик университети академик лицейларининг иқтидорли битирувчиларини "юриспруденция" йўналишидаги олий таълим муассасаларига суҳбат асосида тест синовларисиз қабул қилиш тартибини белгиловчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Қуйидагилар:

а) Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув маркази ҳамда "Ўзархив" агентлиги ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти;

б) Адлия вазирлигининг "Давлат хизматларини ривожлантириш маркази" давлат муассасаси негизида Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этилсин.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Адлия вазирлиги ҳар йили қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича дастурларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширилишини таъминлайди. Бунда, 2028 йилга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш кўрсаткичи 100 фоизга, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш кўрсаткичи эса 50 фоизга етказилади.

Тошкент шаҳри, Буюк ипак йўли кўчаси, 69-уй манзилида жойлашган бино оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Адлия вазирлигига ўтказилсин ҳамда ушбу бинога Институт жойлаштирилсин.

Адлия вазирлиги икки ой муддатда Институтни зарур мебель, компьютер техникаси ва бошқа моддий-техник воситалар билан вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан жиҳозланишини таъминласин.


12. Белгилансинки, давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда илмий ёндашувларни кенг жорий этиш мақсадида Тошкент давлат юридик университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида:

адлия органлари ва муассасалари фаолияти, ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш, суд экспертиза, архив иши ва иш юритиш соҳаларини илмий-методик ва консультатив жиҳатдан таъминлаш;

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ишлари самарадорлигини илмий тадқиқ этиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

ҳуқуқшуносликнинг долзарб масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш;

юридик таълим ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш соҳаларини ҳуқуқий технологияларни қўллаш орқали ривожлантиришга қаратилган илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш;

лойиҳавий ёндашув асосида адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва грантлар ҳисобидан ҳудуд ва соҳалардаги ҳуқуқий муаммоларни жойига чиққан ҳолда тадқиқ қилиш ва таклифлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.

Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда илмий ёндашувларни кенг жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқласин.


13. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:

а) 2024 йил 1 июлдан:

электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномаларни давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топшириш имконияти яратилсин;

интеллектуал мулк объекти рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи QR-код билан муҳофазаланган электрон ҳужжат бериш тартиби жорий этилсин;

б) Адлия вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

интеллектуал мулк тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатлари юзасидан белгиланган тартибда хулоса бериш;

контрафакт маҳсулотларни яширин ишлаб чиқариш ҳолатларини аниқлаш бўйича махсус ваколатли органлар билан ҳамкорликда тадбирлар ўтказиш ва аниқланган контрафакт маҳсулотларни олиб қўйиш ва йўқ қилиш;

интеллектуал мулк соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш.


14. 2025 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг фуқаролик ҳолати ҳамда уларнинг шахсига доир бошқа маълумотларни ўз ичига олувчи Аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Аҳолининг ягона электрон реестри:

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсга доир маълумотлари ягона электрон базаси ҳисобланади;

тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади ҳамда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш, нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш, банк, коммунал, суғурта ва бошқа оммавий хизматларни кўрсатишда ушбу реестрдан фойдаланилади;

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги томонидан юритилади.


15. 2024 йил 1 июлдан 2026 йил 1 июлга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилсин.

Белгилансинки, ҳуқуқий эксперимент доирасида:

Адлия вазирлиги ҳузурида Олий апелляция кенгаши ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузурида Апелляция кенгаши (кейинги ўринларда - апелляция кенгашлари) ташкил қилинади;

апелляция кенгашлари маъмурий органларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги маъмурий ҳужжатларини судгача кўриб чиқиш натижасида ушбу ҳужжатларни ўзгартириш, қисман ёки тўлиқ бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, бундан қонунчиликка мувофиқ фақат суд тартибида бекор қилинадиган ёки ўзгартириладиган ҳужжатлар мустасно;

маъмурий органларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги маъмурий ҳужжатларини апелляция кенгашлари томонидан кўриб чиқиш манфаатдор шахсларнинг шикоятлари ҳамда давлат хизматларини кўрсатишни мониторинг қилиш натижаларига кўра амалга оширилади;

апелляция кенгашларининг қарорлари "E-qaror" электрон тизимида эълон қилиб борилади, шунингдек, маъмурий шикоят бўйича маъмурий иш юритуви иштирокчиларига белгиланган тартибда маълум қилинади ва маъмурий органлар томонидан уларнинг бажарилиши мажбурий ҳисобланади;

апелляция кенгашларининг қарорлари юзасидан манфаатдор шахс томонидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин, маъмурий органлар учун мазкур қарорлар қатъий ҳисобланади ва уларнинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.

Адлия вазирлиги ҳуқуқий эксперимент натижалари бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартибини тўлиқ жорий этиш юзасидан 2026 йил 1 августга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Қуйидагилар:

2024 йилда давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этиладиган давлат хизматлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

2024 йилда проактив ва композит шаклларига ўтказиладиган давлат хизматлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Якка тартибдаги тадбиркор томонидан агент сифатида кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати 3-иловага мувофиқ;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш схемаси 4-иловага мувофиқ;

Адлия вазирлиги ҳамда "Ўзархив" агентлигининг ташкилий тузилмалари 5 ва 5а-иловаларга мувофиқ;

Адлия органлари фаолиятини трансформация қилиш, давлат хизматларини кўрсатиш ва норма ижодкорлигини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


18. Адлия вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб адлия вазири А.Д. Ташкулов белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПФ-80-сон Фармонига

1-ИЛОВА



2024 йилда давлат хизматлари марказлари

ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали

орқали жорий этиладиган давлат хизматлари

РЎЙХАТИ

            

Т/р

Давлат хизматлари номи

       

Жорий

этиш

муддати

        

Давлат хизматларини

кўрсатиш учун масъул

ваколатли орган

   

1.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ҳамда муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олиш


2024 йил

июль

Адлия вазирлиги


2.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш


3.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитация қилиш


4.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзий белгиларини давлат рўйхатидан ўтказиш


5.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва четдан олиб келинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса


2024 йил

август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


6.

Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


7.

Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш)


Солиқ қўмитаси


8.

Номоддий маданий мерос объектларини Номодций маданий мерос объектларининг рўйхатига киритиш


2024 йил

сентябрь


Маданият вазирлиги


9.

Номоддий маданий мерос объектини Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига кирган ёки кирмаганлиги ҳақида маълумот бериш


10.

Транспорт воситаларига "VIN" кодини бериш


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


11.

Моддий маданий мерос объектини Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритиш


Маданий мерос агентлиги


12.

Миллий музей фондининг Давлат каталогида музей ашёлари ва музей коллекцияларининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома


13.

Археология ашёсини Археология ашёлари давлат каталогига кирган ёки кирмаганлиги ҳақида маълумот бериш


          

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПФ-80-сон Фармонига

2-ИЛОВА



2024 йилда проактив ва композит шаклларига

ўтказиладиган давлат хизматлари

РЎЙХАТИ

        

    

Т/р

Давлат хизматлари номи

        

Жорий этиш муддати

     

Давлат хизматларини кўрсатиш

учун масъул ваколатли орган

      

         

I. ПРОАКТИВ ШАКЛГА ЎТКАЗИЛАДИГАН

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

        

1.

Иссиқ сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини қиёслашдан ўтказиш


2024 йил

1 июль

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


2.

Ичимлик сувини ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини қиёслашдан ўтказиш


3.

Табиий газни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини қиёслашдан ўтказиш


Энергетика вазирлиги


4.

Электр энергиясини ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини қиёслашдан ўтказиш


5.

Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш


Ахборот ва оммавий

коммуникациялар агентлиги


6.

Миллий тоифали спорт ҳаками тоифасини бериш


Спорт вазирлиги

7.

Спорт-таълим муассасасининг йўриқчи-услубчиси учун биринчи ёки иккинчи малака тоифасини олиш


8.

Спорт-таълим муассасасининг йўриқчи-услубчиси учун олий малака тоифасини олиш


9.

Спорт-таълим муассасасининг тренер-ўқитувчиси учун биринчи ёки иккинчи малака тоифасини олиш


10.

Спорт-таълим муассасасининг тренер -ўқитувчиси учун олий малака тоифасини олиш


11.

Спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш


       

II. КОМПОЗИТ ШАКЛГА ЎТКАЗИЛАДИГАН

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

        

1.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва реестрдан кўчирма бериш - ушбу манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш билан


2024 йил

1 август

Адлия вазирлиги

Кадастр агентлиги

Ички ишлар вазирлиги


2.

Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш - ушбу манзилга вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш билан


Адлия вазирлиги

Солиқ қўмитаси

Ички ишлар вазирлиги


3.

Хусусий бандлик агентликларини Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш - хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти учун лицензия бериш билан


2024 йил

1 сентябрь

Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирлиги

4.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ва истироҳат боғлари аттракционларида путур етказмайдиган назорат ишларини бажариш учун рухсатнома - Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан берилган путур етказмайдиган назорат тизимини рентген ускунасидан фойдаланган ҳолда текшириш учун хулоса билан


Тоғ-кон саноати ва геология

вазирлиги

5.

Ядровий ва радиоактив материаллар, радиация манбалари, радиоактив чиқиндилар ва қурилмаларни ташиш шартлари ва усулларининг санитария қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса - хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса билан


6.

Рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома - тиббий фаолият учун лицензия бериш билан


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тоғ-кон саноати ва геология

Вазирлиги


7.

Махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомини бериш - тадбиркорлик субъектларини қайта давлат рўйхатидан ўтказиш билан


Инвестициялар, саноат

ва савдо вазирлиги

Адлия вазирлиги


         

     




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПФ-80-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Якка тартибдаги тадбиркор томонидан агент

сифатида кўрсатиладиган давлат хизматлари

РЎЙХАТИ

         

Т/р

Давлат хизматининг тури

        

1.

Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш


2.

Содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумотнома бериш


3.

Солиқлар ва йиғимлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш


4.

Техник лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш


5.

Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш


6.

Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш


7.

Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш


8.

Истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ишларини амалга ошириш учун техник шартни, электр таъминоти лойиҳаларини, амалга оширилган қурилиш-монтаж ва созлашишга тушириш ишлари ҳамда электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича далолатнома тузиш


9.

Иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш


10.

Иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишиш


11.

Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш


12.

Турар жойнинг майдони тўғрисида маълумотнома бериш


13.

"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш


14.

Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш


15.

Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш


          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПФ-80-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга

етказиш ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини

мониторинг қилиш ва баҳолаш

СХЕМАСИ

           



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги


1. Барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (заруратга кўра, уларни тушунтиришга қаратилган материалларни ҳам) Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими (кейинги ўринларда - Тизим) орқали юборади.



Бир иш кунида










2. Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиши ҳолатини мониторинг қилади.



Доимий равишда





3. Вазирлик ва идоралар томонидан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини баҳолайди.


Ҳар ярим йилда











































































Вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари


  

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунини ходимларга етказади.


2. Фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилиш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқлайди.


3. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларига оид маълумотларни Тизимга киритади.

   


     

Бир иш кунида





Уч иш кунида







Тадбирдан сўнг дарҳол





Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари*


      

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни билан танишиб чиқади ҳамда уларни кенг аҳоли қатламига тушунтириш ишларини олиб боради.


2. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан ҳуқуқий ахборотни тарқатишда ҳамкорлик қилади.

     


Доимий

равишда

>





>


























































































Қорақалпо-

ғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент

шаҳар

ҳоким-

ликлари, вазирлик

ва идоралар вилоят бўлинмалари


         

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунини ходимларга етказади.


2. Фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича тарғибот тадбирларини ўтказади ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларига оид маълумотларни Тизимга киритади.










Бир иш кунида





Уч иш кунида





Ҳудудий

адлия

бошқар-

малари


          

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идораларнинг вилоят бўлинмаларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунини тушунтириш бўйича тарғибот тадбирларини ўтказади.


2. Вилоят ҳокимликлари, вазирлик ва идораларнинг вилоят бўлинмалари томонидан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилади ва баҳолайди.

         


Доимий

равишда

>





>


























































































Туман (шаҳар) ҳокимликлари, вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунини ходимларга етказади.


2. Фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича тарғибот тадбирларини ўтказади ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларига оид маълумотларни Тизимга киритади.


     









Бир иш кунида





Уч иш кунида





Туман

(шаҳар)

адлия бўлимлари


       

1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари, вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлинмаларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунини тушунтириш бўйича тарғибот тадбирларини ўтказади.


2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тарғибот йўналишидаги фаолиятига услубий ёрдам кўрсатади.


3. Туман (шаҳар) ҳокимлиги, вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилади ва баҳолайди.

          


     

Бир иш кунида












Доимий

равишда






Ҳар ярим

йилда


>





>

















         

*) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалаларини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларни тушунтиришга оид материаллар "Online-mahalla" электрон платформаси орқали етказилади.

        

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПФ-80-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

        































































Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
































































































       

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

     





"Ўзархив" агентлиги























































   

Х. Сулаймонова номидаги Республика

суд экспертиза маркази

      





Персоналлаштириш агентлиги























































Тошкент давлат юридик университети





  

Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга

солиш таъсирини баҳолаш институти

     























































      

Академик лицейлар

      





"Адлия органлари ва муассасаларида

ахборот-коммуникация технологияларини

ривожлантириш маркази" давлат муассасаси










     

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш

ва малакасини ошириш институти

       



























































"Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасаси





        

"Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази"

давлат муассасаси

        























































Юридик техникумлар












         

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПФ-80-сон Фармонига

-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

          





















































"Ўзархив" агентлиги














































































Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари



     

Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви,

Тошкент шаҳар марказий давлат архиви, вилоят, шаҳар,

туман давлат архивлари ва уларнинг филиаллари

       















































      

Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт

ҳужжатлари миллий архиви

       



Ўзбекистон Миллий архиви















































        

Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари

миллий архиви

        




















































































         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПФ-80-сон Фармонига

6-ИЛОВА



Адлия органлари фаолиятини трансформация

қилиш, давлат хизматларини кўрсатиш ва норма

ижодкорлигини такомиллаштириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

        

         

Т/р

Чора-тадбирлар

      

Амалга ошириш механизми

      

Амалга ошириш шакли

    

Ижро

муддати

     

Масъул ижрочилар

      

I. АДЛИЯ ОРГАНЛАРИНИНГ АСОСИЙ

ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА

      

1.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг ягона реестрини юритишни йўлга қўйиш.

1. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг ягона реестрини шакллантириш ва юритиш.


2. Функцияларни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш асослари ҳамда уларни амалга оширишда молиявий-иқтисодий ва кадрлар ресурслари билан таъминлаш мезонларини ишлаб чиқиш.


3. Ўз аҳамиятини йўқотган функцияларни бекор қилиш.


4. "Давлат функциялари" автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2024 йил

июнь

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Қонунчилик тизимини такомиллаштириш ва тартибга солиш юкини камайтириш.

1. Фақат қонунлар билан тартибга солиниши лозим бўлган ижтимоий муносабатларнинг аниқ рўйхатини белгилаш.


2. Вазирлар Маҳкамаси тизимига кирувчи республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган режалаштириш дастурлари асосида амалга ошириш.


3. Қонунчилик ҳужжатларини норматив-ҳуқуқий ва норматив бўлмаган ҳуқуқий ҳужжатларга ажратиш. Бунда, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилмаган барча ташкилий, назорат ёки амалий чора-тадбирлар ва топшириқларни норматив бўлмаган ҳуқуқий ҳужжатлар шаклида қабул қилиш.


4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини такомиллаштириш.


5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда илмий ташкилотларни кенг жалб қилиш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2024 йил

июль

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини модернизация қилиш орқали қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини қуйидаги қўшимча имкониятларни назарда тутган ҳолда замонавий дастурлар орқали модернизация қилиш:

project.gov.uz, regulation.gov.uz ва бошқа модулларни ҳар бири мустақил ҳолда ишловчи микрохизмат архитектураси асосида ишлаб чиқиш ҳамда уларни ягона порталга бирлаштириш (кейинги ўринларда - Ягона портал);

бэк-офис функцияларини соддалаштириш, Ягона портални ишга тушириш, турли хил кўринишдаги жадваллар, схемалар, шакллар, графикларни тўғридан-тўғри киритиш имкониятини яратиш;

фронт-офис функцияларини соддалаштириш, инсон омилисиз Ягона порталдаги мавжуд ахборотлар доирасида қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш, тартибга солиш таъсирини баҳолаш, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ва қабул қилиш билан боғлиқ барча турдаги статистик маълумотларни шакллантириш имкониятини яратиш, Ягона портални замонавий UI/UX элементлари асосида ишлаб чиқиш, фойдаланувчилар учун эргономикани таъминлаш;

Ягона портал орқали қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасида автоматик равишда эълон қилинишини таъминлаш;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва криптографик ҳимоялаш чораларини кўриш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

август

Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги

4.

Нотариат соҳасида аҳолига қулай ва тезкор хизматлар кўрсатиш, ортиқча маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ҳамда замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтириш.


1. Нотариал идораларда фуқаро шахсини Face-ID орқали аниқлаш тизимини жорий этиш.


2. Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда ортиқча бюрократия ва қоғозбозликка чек қўйиш.


3. Аҳолига масофадан туриб интерактив электрон нотариал хизматлар кўрсатиш кўламини янада кенгайтириш.


4. Нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда фойдаланиладиган гербли (махсус) бланкларни унификация қилиш орқали ягона шаклдаги гербли (махсус) бланк жорий этиш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2024 йил

сентябрь

Адлия вазирлиги

5.

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини халқаро тажриба ва замонавий таълим стандартлари талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш:

юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларини трансформация қилиш, ўқув жараёнини замонавий, жумладан, рақамли технологияларни қўллаш орқали ташкил этиш;

юридик кадрлар касбий малакасини узлуксиз ривожлантиришнинг янги замонавий шакллари ва усулларини жорий қилиш;

юридик кадрларга ўз касбий ривожланиш эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган малака ошириш шакллари ва дастурларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш имкониятини яратиш;

ўқитишнинг муқобил ва қулай шаклларини кенг йўлга қўйиш, масофавий ва мустақил таълимни кенгайтириш, малака оширишга кредит-модуль тизимини жорий этиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

август

Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

6.

Тошкент давлат юридик университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш.

1. ТДЮУ фаолияти, таълим дастурлари, таълим жараёнини ташкил этиш ва бошқариш, таълим технологиялари ва ўқитиш методикаларини халқаро стандартларга мувофиқ трансформация қилиш.


2. Трансформация жараёнларига Буюк Британия Олий таълим сифатини таъминлаш агентлиги (The Quality Assurance Agency for Нigher Education - QAA) ва юқори академик рейтингга эга бўлган Буюк Британия университетлари орасидан ҳамкор университетни аниқлаган ҳолда, шартнома асосида юридик кадрлар тайёрлаш бўйича инглиз стандартини жорий этиш.


3. Дарс жараёнларига хорижий профессор-ўқитувчиларни кенг жалб қилиш.


4. Университетда мантиқий фикрлаш, таҳлил қилиш ва тадқиқот ўтказишга қаратилган замонавий педагогик технологиялар ва ўқитишнинг илғор ёндашувларини (Just-in-Time teaching, Concept mapping methodology) жорий этиш.

5. Университетнинг ҳудудий филиалларини ташкил этиш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2024 йил

сентябрь

Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети

7.

Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейлари фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Тошкент давлат юридик университети академик лицейларининг иқтидорли битирувчиларини "юриспруденция" йўналишидаги олий таълим муассасаларига суҳбат асосида тест синовларисиз қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

июль

Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети

2. Академик лицейлар устави, ташкилий тузилмаси ҳамда штатлар жадвалини тасдиқлаш.


Амалий чора-

тадбирлар


8.

Суд экспертиза соҳасида замонавий технологияларни кенг жорий этиш ва фаолиятнинг илмий асосларини янада такомиллаштириш, соҳада соғлом рақобатни қарор топтириш ҳамда хусусий сектор ролини ошириш, шунингдек ҳудудларда ўтказиладиган экспертиза турларини кўпайтириш.

Суд экспертизаси соҳасини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ривожлантириш:

Республика суд экспертиза марказининг ҳудудий бўлимларида янги лабораторияларни ташкил этиш;

соҳага замонавий технологияларни янада кенг жорий этиш;

суд-экспертлик фаолиятини рақамлаштириш;

суд экспертлик фаолияти илмий асосларини янада такомиллаштириш, соҳа фаолиятига фан ва техника ютуқларини кенг жорий қилиш;

олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларига, уларнинг йўналишларидан келиб чиққан ҳолда суд экспертизалари бўйича тадқиқотлар ўтказишга рухсат бериш;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ўтказишга рухсат берилган суд экспертизалари турларини кўпайтириш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2024 йил

октябрь

Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


9.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятининг қамровини ошириш.


Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан юридик хизмат билан таъминланмаган давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар)лар бўлинмаларига ҳуқуқий хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


2024 йил

сентябрь

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


10.

Халқаро арбитражларда ва хорижий давлатлар судларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятини ташкил этишнинг ягона тартибини белгилаш.


1. Давлат органлари ва ташкилотларининг халқаро арбитраж ва суд ишларини юритиш масалалари бўйича республика манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари ва мажбуриятларини белгилаш.


2. Халқаро юридик компаниялар, экспертлар, гувоҳлар ва таржимонларни жалб қилиш ҳамда молиялаштириш тартибини белгилаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

октябрь

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


11.

Жисмоний шахсларнинг фуқаролик ҳолати ҳамда уларнинг шахсига тааллуқли бўлган бошқа маълумотларни ўз ичига олувчи Аҳолининг ягона электрон реестрини юритиш тизимини йўлга қўйиш.


1. Адлия вазирлиги томонидан Аҳолининг ягона электрон реестрини юритиш ва ундан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш.


2. Аҳолининг ягона электрон реестрига киритиладиган жисмоний шахсларнинг шахсига тааллуқли бўлган маълумотлар рўйхатини тасдиқлаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2024 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


      

II. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ

ТИЗИМИНИ СОДДАЛАШТИРИШ СОҲАСИДА

        

12.

Давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтириш ва соддалаштириш.

1. Давлат хизматлари кўрсатиш натижасини бошқа шахсга тақдим этишда ишончнома талаб қилиш тартибини бекор қилиш.


2. Давлат хизматлари кўрсатиш натижасини ариза берувчи шахснинг розилиги билан бошқа шахсга тақдим этиш.


3. Давлат хизматлари кўрсатиш натижасини тақдим этишда шахсни, унинг имзоси ёки бармоқ изларини идентификация (верификация) қилиш тартибларини соддалаштириш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

август

Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги

4. Барча аҳоли гавжум жойларни, шу жумладан маҳаллаларни 24/7 режимида онлайн давлат хизматларини кўрсатадиган интерактив киосклар билан босқичма-босқич таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024-2026

йиллар

13.

Давлат хизматларидан онлайн навбатлар асосида фойдаланишни йўлга қўйиш.

Давлат хизматларидан фойдаланишда ваколатли давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали онлайн навбат олиш имкониятини яратиш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

тиббиёт муассасалари, ички ишлар органларининг рўйхатга олиш ва имтиҳондан ўтказиш бўлинмалари, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, ҳудудий солиқ инспекциялари ҳамда давлат хизматлари марказларида давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали онлайн навбат олиш имкониятини яратиш;

электрон навбатлар иш фаолияти онлайн навбатларга мос равишда ишлашини таъминлаш;

расмий веб-сайт орқали олинган навбатни тасдиқловчи ҳужжатларни жойлардаги электрон навбат бериш ахборот тизимида ўқиш имкониятини яратиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

июль

Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги


14.

Давлат хизматларини кўрсатишда тузиладиган шартномаларни электрон шаклда расмийлаштиришни кенгайтириш.

Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда тузиладиган қуйидаги шартномаларни тегишли ахборот тизимларида электрон шаклда расмийлаштиришни йўлга қўйиш:


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

август


дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг намуналарини бирламчи (дастлабки) экспертизадан ўтказиш бўйича шартнома;


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ветеринария дори воситаси ёки озуқабоп қўшимчани экспертиза қилиш бўйича шартнома;


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш бўйича шартнома;


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш бўйича шартнома;


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини ва техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказиш бўйича шартнома;


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича шартнома;


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

туристик хизматларни сертификатлаштириш бўйича шартнома;


Туризм қўмитаси

ташкилотларнинг ҳужжатларини тартибга келтириш бўйича шартнома;


Адлия вазирлиги

давлат мулки объектларини ижарага бериш бўйича шартнома.


Давлат активларини бошқариш агентлиги

      

III. АРХИВ ИШИ ВА ИШ ЮРИТИШ СОҲАСИДА

       

15.

Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат бошқаруви ва назоратини такомиллаштириш, архив хизматларини кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш ва соддалаштириш.


1. Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат бошқаруви ва назоратини такомиллаштириш.


2. Архив хизматларини кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш ва соддалаштириш.


3. Давлат архивларининг моддий-техника базасини яхшилаш, архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил қилиш.


4. Шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2024 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


16.

Архив иши ва иш юритиш фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикасининг "Архив иши тўғрисида"ги Қонунига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш:

электрон архив тушунчаси ва ташкил этиш тартибларини белгилаш;

архив ҳужжатларининг электрон нусхаси тушунчасига таъриф бериш ҳамда электрон нусхани асл нусха ўрнида тан олишга қаратилган нормаларни белгилаш;

давлат органларига архив маълумотномалари ва архив ҳужжатининг кўчирма нусхасини бепул бериш;

архив ҳужжатларини Миллий архив фонди таркибидан чиқариш тартибини белгилаш;

идоравий архивларни ташкил этиш тартиби ва шартлари.


Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2024 йил

декабрь

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

       

IV. ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК СОҲАСИДА

       

17.

Концерт-томоша тадбирларида муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар ҳимоясини мустаҳкамлаш.


Концерт-томоша тадбирларида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга риоя қилмасликни лицензия талаблари ва шартларининг қўпол равишда бузилиши сифатида эътироф этиш ҳамда лицензияни бекор қилиш чораларини қўллаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

июль

Адлия вазирлиги, Маданият вазирлиги


18.

Интеллектуал мулк ҳуқуқининг кафолатли ҳимоясини таъминлаш, шу жумладан контрафакт маҳсулотлар айланмасига қарши курашиш тизимини такомиллаштириш.


1. Контрафакт маҳсулотларни олиб қўйиш ва йўқ қилишнинг аниқ механизмларини белгилаш.


2. Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш бўйича назорат харидини амалга ошириш тартибини белгилаш.


3. Ихтиро ва фойдали модел ҳамда саноат намуналарини рўйхатдан ўтказиш талабномалари бўйича ўтказиладиган давлат экспертизаси жараёнларига аутсорсинг усулларини жорий қилиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2024 йил

август

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


19.

Интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


Айрим турдаги маҳсулотларни (озиқ-овқат, алкоголь, тамаки, шахсий гигиена воситалари ва бошқалар) савдога чиқаришдан олдин рақамли маркировкалашда интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилганлигини назорат қилиш тартибини жорий этишни ўрганиб чиқиб, таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Таҳлилий

маълумотнома

2024 йил

октябрь

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


         

V. ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ, ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТНИ

ТАРҚАТИШ ВА ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИНИ

ЎРГАНИШ СОҲАЛАРИДА

         

20.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини такомиллаштириб бориш орқали аҳолининг барча қатламларининг ҳуқуқий саводхонликка эришишини таъминлаш.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси ижросини самарали амалга ошириб бориш мақсадида қуйидагиларни ўз ичига олган икки йилга мўлжалланган ҳуқуқий саводхонликни ошириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга киритиш:

жамиятда болаликдан бошлаб кундалик ҳаётда қўллашга мўлжалланган бошланғич ҳуқуқий билим ва кўникмаларни шакллантириш;

таълим муассасаларида ҳуқуқий саводхонликни оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш;

аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ҳал қилиш ва уларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтиришда маҳалла институтининг ролини ошириш;

ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга қаратилган инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;

"ҳуқуқий ахборот ҳар доим ва ҳар ким учун" тамойили асосида аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш;

давлат хизматчиларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;

жамиятда муаммоларни фақат ҳуқуқий механизмлар орқали ҳал этилишини кенг тарғиб қилиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Ҳар икки йилда

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


21.

Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш.

1. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, уларда қонунларга ҳурмат ҳиссини кучайтиришга қаратилган комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш.


2. Тошкент давлат юридик университети ва юридик техникумларга ёшларнинг ташрифини ташкил қилиш.


3. Юридик таълим муассасаларида "Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам" тадбирларини ўтказиб бориш, уларнинг юридик клиникаларида ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб бориш.


4. Ҳуқуқшунослик касбининг жозибадорлиги ва имижини ошириш, ёшларда ушбу касбга фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотиш мақсадида таниқли ҳуқуқшуносларнинг ҳаёт йўллари ва муваффақиятини ибрат сифатида ёшларга кўрсатиб берувчи контентлар (ҳужжатли фильм, китоб, қўлланма) ва клублар яратиш ҳамда ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш орқали уларнинг издошларини тарбиялаш.


5. Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган онлайн ҳуқуқий саводхонлик мактабини ташкил этиш ва у орқали бепул ҳуқуқий ўқув курсларини жорий этиш.


Комплекс чора-

тадбирлар

2024 йил

июнь

Адлия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


22.

Ёшларда ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилишнинг амалий кўникмаларини ҳосил қилишга қаратилган "Street law" лойиҳасини оммалаштириш.


1. "Street law" лойиҳасига волонтёр ёшларни кенг жалб этиш ва ўзаро мулоқотни таъминлаш мақсадида махсус электрон платформа ишлаб чиқиш.


2. Платформага "Street law" лойиҳасини амалга оширишга қаратилган методик қўлланмалар, видео ва бошқа визуал манбаларни жойлаштириш.


3. "Street law" лойиҳаси иштирокчилари - юридик йўналишдаги олий таълим муассасалари ва юридик техникумлар томонидан волонтёрлар учун тренинглар ўтказиш ва тарғибот гуруҳларини шакллантириш.


4. Тарғибот гуруҳларини таълим муассасаларига бириктирган ҳолда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш.


5. Лойиҳани амалга оширишда фаол қатнашган ёшларни волонтёрлик фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рағбатлантириб бориш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

июнь

Адлия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги


23.

Аҳолининг кенг қатламига ҳуқуқий ахборотларни тез ва қулай етказишнинг самарали усулларини жорий этиш.


Аҳолининг кенг қатламига тааллуқли долзарб қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа ҳуқуқий ахборотлар тўғрисида алоқа операторлари томонидан абонентларга "SMS" хабарномалар юбориш тизимини йўлга қўйиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

июль

Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги


24.

"Ҳуқуқ амбассадори" лойиҳасини амалга ошириш.


1. "Ҳуқуқ амбассадори" сифатида халққа таниқли инсонлар (артистлар, актёрлар, спортчилар, блогерлар) ва жамиятда қонунийликни таъминлаш соҳасида фаолият олиб борувчи жамоатчилик фаолларини жалб қилиш.


2. "Ҳуқуқ амбассадори" лойиҳаси орқали қуйидагиларни амалга ошириш:

жамиятда ва кундалик ҳаётда қонунларга риоя қилиш, қонунийликни кенг тарғиб қилиш;

мамлакатда ҳуқуқ устуворлиги таъминланишига интилувчи шахслар фаолиятига кўмаклашиш;

мамлакатда ҳуқуқ устуворлигига зид ғоялар тарқалишининг олдини олиш ва уларга қарши мафкуравий курашиш бўйича чора-тадбирлар кўриш.


Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

август

Адлия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги


25.

"Мадад" ННТ орқали аҳолининг турли қатламларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш.


1. Барча туман (шаҳар)ларда "Мадад" ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюроларини босқичма-босқич ташкил қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024-2025

йиллар

Адлия вазирлиги, "Мадад" ННТ (келишув асосида)

2. "Мадад" ННТнинг туман (шаҳар)лар ҳуқуқий маслаҳат бюролари орқали аҳолига, авваламбор, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ҳамда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш, низоларни судгача ва суд орқали ҳал этишда зарур бўладиган процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашиш.


3. "Мадад" ННТнинг бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш фаолияти ҳақида аҳоли хабардорлигини ошириш бўйича кенг кўламли тарғибот ишларини амалга ошириш.

        

Доимий

26.

Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш тизимини янада яхшилаш.


1. Ҳуқуқ фани ўқитувчиларининг узлуксиз касбий билим ва кўникмаларини ривожлантириб бориш ҳамда уларни методик таъминлашга қаратилган Адлия вазирлигининг махсус электрон платформасини яратиш.


2. Мактабларда "Ҳуқуқ оламига саёҳат" ўқув дастурларини жорий этиш.


3. Ўқувчилар ўртасида "Ҳуқуқ билимдони" фан олимпиадаси, ҳуқуқ фани ўқитувчилари ўртасида "Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси" кўрик-танловини ўтказиб боришни жорий этиш.


4. Таълим муассасаларида "Ҳуқуқий билимлар ойлиги"ни ўтказиб бориш, ўқувчилар ва талабаларга ҳуқуқий билимларни мустақил ўзлаштиришига қаратилган кўргазмали ўқув қўлланмалари, видеороликлар, компьютер ўйинлари ва мобиль иловалари яратиш.

         

Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

август

Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги


27.

"Маҳалла ҳуқуқшуноси" лойиҳасини амалга ошириш.


1. Маҳалла раисларининг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб бориш мақсадида Адлия вазирлиги таълим муассасалари томонидан қисқа муддатли бепул ўқув курслари ташкил этиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024-2025

йиллар

давомида

Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


2. Маҳалла раисларига маҳалла фаолиятига доир, шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган кундалик муаммолар ечимига оид қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда уларни медиаторлик фаолияти бўйича ўқитиш.


3. Маҳаллалардаги муаммоларни аниқлаган ҳолда, шунингдек, маҳалла раисларининг таклифлари асосида ўқув дастурларини мунтазам равишда янгилаб бориш.


4. Ўқув курсларини маҳалла раиси сайловларидан сўнг уч ой ичида ўтказиб бориш тизимини йўлга қўйиш.


Тадбирлар

графигига

мувофиқ


28.

"Маҳалла еттилиги" фаолиятига услубий кўмаклашиш.


1. "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами", "Ёшлар ҳуқуқи", "Аёлларга ҳуқуқий маслаҳатлар", "Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун ҳуқуқий тўплам" ва "Тадбиркорлар учун маслаҳатлар" каби қўлланмаларни тайёрлаш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

июль

Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Оила ва хотин қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (келишув асосида)


2. Қўлланмаларни тегишли вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан буюртма асосида чоп этиш ва ҳар бир маҳаллага тарқатиш.


2024 йил

август

29.

"Online-mahalla" платформаси орқали муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш.


1. "Online-mahalla" платформасида "маҳалла еттилиги" томонидан аҳолининг турли қатламлари орасида кўп учраётган муаммоларни киритиш ва таҳлил қилиш имкониятини яратиш.


2. Платформага киритилган муаммолар таҳлили асосида Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқнинг муайян соҳалари бўйича тарғибот материаллари тўпламини тайёрлаш ва етказиш.


3. Ҳар чоракда камида бир маротаба ҳуқуқнинг муайян соҳалари бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий акция (ҳуқуқий ойлик)лар ўтказиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

июль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (келишув асосида), манфаатдор вазирлик ва идоралар


30.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ва уларни тушунтиришга қаратилган материалларни Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими ҳамда "Online-mahalla" платформаси орқали юбориш ва мониторинг қилиш тартибини жорий этиш.


1. Қуйидаги имкониятларга эга Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизимини ишга тушириш:

қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот материаллари тўпламини электрон шаклда давлат органлари ва ташкилотларининг энг юқори бўғинидан энг қуйи тизимига қадар вертикал ва горизонтал усулда юбориш;

ахборот тизимига "Online-mahalla" платформасини интеграция қилиш орқали материалларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига етказиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг энг юқори бўғинидан энг қуйи тизимига қадар мазкур соҳадаги фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги мавжуд муаммолар, қонунчиликдаги бўшлиқ ва зиддиятларни бартараф этиш бўйича таклифларини қабул қилиш.


2. Порталдан фойдаланиш тартибини тушунтириш бўйича давлат органлари ва ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун семинарлар ўтказиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

июнь

Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


31.

Давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш.


1. Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва методик таъминлаш бўйича манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастурини ишлаб чиқиш.


Амалий чора-

тадбирлар

Ҳар йили

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Ҳуқуқни қўллаш амалиётида учраётган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ва "Lex.uz"га жойлаштириш.


3. Бизнес жараёнларини реинжиниринг қилиш (BPR) усулларидан фойдаланган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларининг функцияларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


4. Давлат органлари ва ташкилотлари учун иш юритишга доир намунавий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


5. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини жорий этиш бўйича малакасини ошириш.


6. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокимлиги ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида намунали ҳуқуқни қўллаш тизимини йўлга қўйиш.

         

Дастурга

мувофиқ

         

VI. ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР

          

32.

Адлия органлари ва муассасаларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш орқали фаолият самарадорлигини ошириш.


1. Адлия вазирлигида инсон ресурсларини бошқариш тизимини 2025-2026 йилларда ривожлантириш стратегиясини халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиш.


2. Инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштиришда хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини имплементация қилиш.


3. Янги ишга кирган ходимларнинг мослашиш (адаптация қилиш) тартибини йўлга қўйиш.

      

Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

сентябрь

Адлия вазирлиги

33.

Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти фаолиятини ташкил этиш.


1. Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти устави, ташкилий тузилмаси ҳамда штатлар жадвалини тасдиқлаш.


2. Институтни амалий иш тажрибасига эга, хорижий тилларни эгаллаган малакали кадрлар билан тўлдириш.


3. Институтнинг 2024 йилга мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

июнь

Адлия вазирлиги

34.

Адлия вазирлиги тизимидаги бинолардан фойдаланишни мақбуллаштириш.


1. Адлия вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотлар балансидаги бўш турган бино ва иншоотларга "Ўзархив" агентлиги ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларни оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштириш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

давомида

Адлия вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги

2. "Ўзархив" агентлиги ва унинг тизим ташкилотларини жойлаштиришдан ортган бўш турган бино-иншоотларни белгиланган тартибда сотиш ва ундан тушган маблағларни баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда Адлия вазирлиги ва "Ўзархив" агентлигининг моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида фойдаланиш учун Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига йўналтириш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2024 йил

июль

35.

Вазирлик ва идораларнинг электрон ҳужжатларини сақлаш учун топширишга мўлжалланган ахборот тизимини яратиш.


1. Вазирлик ва идораларнинг электрон ҳужжатларини сақлаш учун топширишга мўлжалланган "Идоравий электрон архив" ахборот тизимининг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

июль

"Ўзархив" агентлиги

2. Ахборот тизимини ишга тушириш.


2024 йил

декабрь


36.

Қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ташкилотларнинг аутсорсинг хизматларидан фойдаланган ҳолда давлат архивларида сақланаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини рақамлаштириш.


Қуйидаги имкониятларни ўз ичига олган "Электрон ўқув зали" давлат хизмати ва ахборот тизимини жорий этиш:

архивларнинг электрон ўқув залларига онлайн кириш;

архив ҳужжатларининг рўйхатларини кўриш ва зарур архив ҳужжатларини танлаш;

архив ҳужжатлари нусхаларига буюртма бериш ва юклаб олиш.

        

Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

ноябрь

"Ўзархив" агентлиги

       

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПФ-80-сон Фармонига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

            

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4262-сон Фармонида:


а) 1-илованинг 2-банди ўн иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига (кейинги ўринларда - ДПМ)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


2-банднинг ўнинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига (кейинги ўринларда - ДПМ)" сўзлари "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига (кейинги ўринларда - Персоналлаштириш агентлиги)" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ДПМда" сўзи "Персоналлаштириш агентлигида" сўзлари билан алмаштирилсин;


5, 14, 16, 22-бандлардаги ва 24-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "ДПМга" сўзи "Персоналлаштириш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банддаги "ДПМ" аббревиатураси "Персоналлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5156-сон Фармонида:


3-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази" сўзлари "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг" сўзлари "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5415-сон Фармонида:


а) 3-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи - ўнинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш тизимини таъминлаш ва мувофиқлаштириб бориш";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда методик ёрдам кўрсатиш";

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5834-сон Фармонида:


а) 2-банддан "ҳамда ўрнатилган тартибда йўқ қилинишида" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 5-бандда:

иккинчи хатбошидан "архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширадиган ваколатли давлат органи ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига асосан" сўзлари "қонунчиликда белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агентлик директори ўринбосари қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади";

бешинчи хатбошидаги "ўринбосарлари" сўзи "ўринбосари" сўзи билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси адлия вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5987-сон Фармонининг 4-банди ва 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон Фармони билан тасдиқланган 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясининг "IV. Халқаро рейтингларда Ўзбекистон банк тизимининг мавқеини ошириш" бўлими 3-бандидаги "Давлат персоналлаштириш маркази, Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Персоналлаштириш агентлиги, Солиқ қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5997-сон Фармонида:


а) 2-бандда:

учинчи хатбоши "тасдиқлансин" сўзи билан тўлдирилсин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


б) 5-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига ҳуқуқий нормалар киритишга йўл қўймаслик;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини Вазирликда мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳамда ижобий хулоса олингандан сўнг ҳисобга олиниши ва кучга кириши тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин";


в) 11-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат буюртмачиларига Марказ билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин";


г) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012-сон Фармони билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"нинг 30-позицияси "Муддати" устунидаги "2023 йил" сўзлари "2026 йил" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6065-сон Фармонида:


а) 1-иловада:


16-бандда:

биринчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига" сўзлари "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази" сўзлари "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

илованинг "3-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат персоналлаштириш маркази" сўзлари "Персоналлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


17-бандда:

биринчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига" сўзлари "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази" сўзлари "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

илованинг "3-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат персоналлаштириш маркази" сўзлари "Персоналлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6079-сон Фармонига 23-илованинг 7.4-позицияси "Ташкилотлар" устунидаги "Давлат персоналлаштириш маркази" сўзлари "Персоналлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-89-сон Фармонида:


а) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги "ҳар чоракда" сўзлари "ҳар ярим йилда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10 ва 11-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 1-илованинг 3, 9 ва 26-позициялари "Амалга ошириш муддати" устунидаги "2022-2023 йиллар" сўзлари "2022-2026 йиллар" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-иловада:


20-банднинг "д" кичик бандида:

биринчи хатбошидаги "1 - 6-иловалар тегишинча" сўзлари "1-илова" сўзлари билан алмаштирилсин;


янги таҳрирда баён этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига 2 - 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


23 ва 40-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси тўғрисидаги низомнинг 6-банди "г" кичик банди учинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази" сўзлари "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3666-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;

ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш;

ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш, шунингдек ушбу давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда методик ёрдам кўрсатиш;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;

давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил ва мониторинг қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий кўмаклашиш, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

нотариат, адвокатура ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш;

маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш;

интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда ихтиролар, товар белгилари, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш;

ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш;

юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, юриспруденция соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширишни таъминлаш;

суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, суд экспертларини тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини таҳлил қилиб бориш;

халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, халқаро шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотларининг Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрини юритиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш;

архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу соҳадаги ишларини мувофиқлаштириш;

шахсга доир маълумотлар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг шахсга доир маълумотлар билан ишлаш соҳасидаги фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш";


б) 2-банднинг "б" кичик бандида:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат муассасаси шаклидаги "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази (кейинги ўринларда "Адолат" маркази деб юритилади) ташкил қилинсин";

рус тилидаги матнда тўртинчи хатбошидаги "ЦПИ "Адолат" сўзлари "центра "Адолат" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Адолат" ҲАМ" сўзлари "Адолат" маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-бандда:

учинчи - еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


г) 4-бандда:

бешинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий тузилмаларида" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар агар қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари" сўзлари "вазирликлар ва идоралар агар қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 7-бандда:

"а" кичик бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар юридик техникумларига директорлар раҳбарлик қилади ҳамда улар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Давлат бюджети ҳамда юридик техникумларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади";

бешинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"д" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


е) 8 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) 11-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 12-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошиларининг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан лавозимга тайинланган ва адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг таркибий бўлинмалари ҳамда Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида амалда бўлган барча тўловлар сақланган ҳолда татбиқ қилинади";

саккизинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси аппарати" сўзлари "Бош вазири котибиятининг таркибий бўлинмалари ҳамда Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 1-иловада:


2-банднинг биринчи хатбошисидаги "давлат бошқаруви органи" сўзлари "республика ижро этувчи ҳокимият органи" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банддаги "давлат бошқаруви органлари" сўзлари "республика ижро этувчи ҳокимият органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


8 - 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

Вазирлик марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари, юридик хизмат кўрсатиш марказлари, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари;

"Ўзархив" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви, Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви, вилоят, шаҳар ва туман давлат архивлари ҳамда уларнинг филиаллари;

Персоналлаштириш агентлиги;

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази;

"Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази" давлат муассасаси;

"Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат муассасаси;

"Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасаси;

давлат нотариал идоралари ва архивлари;

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти;

Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти;

Тошкент давлат юридик университети ва унинг ҳузуридаги академик лицейлар;

юридик техникумлар.

Адлия органлари ва муассасалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Вазирликка бўйсунадилар.

9. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;

ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш;

ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш, шунингдек ушбу давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда методик ёрдам кўрсатиш;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;

давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил ва мониторинг қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий кўмаклашиш, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

нотариат, адвокатура ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш;

маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш;

интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда ихтиролар, товар белгилари, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш;

ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш;

юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, юриспруденция соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширишни таъминлаш;

суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, суд экспертларини тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини таҳлил қилиб бориш;

халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, халқаро шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотларининг Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрини юритиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш;

архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу соҳадаги ишларини мувофиқлаштириш;

шахсга доир маълумотлар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг шахсга доир маълумотлар билан ишлаш соҳасидаги фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш.

10. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш соҳасида:

конституциявий нормаларни амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, жамиятда қонунга риоя этиш ва ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш мақсадида ҳуқуқий сиёсатнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқ ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий раҳбарликни амалга оширади;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг мониторинги ва таҳлилини амалга оширади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини қонунчиликка, халқаро шартномалар нормаларига, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, уларда коррупцияга, бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этишга шарт-шароит яратувчи, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи қоидалар ва нормалар мавжудлигини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;

қонунчилик ҳужжатларидаги ҳуқуқий нуқсонларни, ҳуқуқбузарликларни содир этишга шарт-шароит яратувчи, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи қоидалар ва нормаларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

қонуности ҳужжатларига расмий шарҳларнинг лойиҳаларини тайёрлайди ва уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий шарҳларининг лойиҳалари бўйича хулосалар беради;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказади;

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрини юритади;

вазирликлар ва идораларнинг ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлмаган ҳужжатлар тоифасига киритиш ҳақида қарорлар қабул қилади;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади ва ҳисобга олади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, қабул қилиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш тартибини тасдиқлайди, унга риоя қилиш устидан назоратни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат ҳисобига олиш ва қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш бўйича ишларни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг назорат нусхаларини юритади, уларнинг банкини (фондини) шакллантиради;

давлат органлари ва ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича услубий кўрсатмаларни тасдиқлайди;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш услубиётини тасдиқлайди;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларини тасдиқлайди;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш тартибини тасдиқлайди;

Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлайди, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга классификатор асосида кодлар беради;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини қонунчилик ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;

2) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш соҳасида:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради, таҳлил қилади ва мониторингини амалга оширади, шунингдек уларга услубий ёрдам кўрсатади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолайди ҳамда уларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказади;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлардаги тартибга солиш таъсирини баҳолашга масъул бўлган ходимларнинг рўйхатини шакллантиради;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш бўйича экспертлар реестрини юритади;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишга масъул бўлган ходимларининг малакасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолайди;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш соҳасидаги қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича таъсир чораларини кўради;

тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тизимининг ҳолати бўйича ахборотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;

3) ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасида:

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, услубий раҳбарликни ва назоратни амалга оширади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва тегишли ахборот-таҳлилий материалларнинг барча давлат органлари ва ташкилотларига ўз вақтида етказилишини таъминлайди;

қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори йўналишларидан келиб чиқиб уларга оддий ва халқчил тилда етказади;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг ўз вақтида жойлаштирилишини ва ундаги маълумотларни сақлашни ташкил қилади, юридик ва жисмоний шахсларнинг ундан фойдаланишини белгиланган тартибда таъминлайди;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаи ҳисобланган "Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами", шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда "Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами"нинг расмий нашр этилишини ташкил этади;

ёшлар, хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни, шунингдек тадбиркорлик субъектларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, преференциялар, субсидиялар, грантлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиби ҳақида хабардор қилади;

4) ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш соҳасида:

ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ҳамда аҳолига қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказишни ташкил қилади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини баҳолайди;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳуқуқий тарғибот бўйича олиб борилган ишларни ўрганади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ахборотдан кенг кўламда фойдаланишини таъминлайди, уларнинг фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;

қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан ошириш, ушбу фаолиятни ташкил қилишда принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан яхшилаш мақсадида кенг жамоатчилик фикрини ўрганади ва таҳлил қилади;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар мазмун-моҳиятини оддий ва халқчил тилда тушунтириш бўйича "Президент қарорлари - ҳаётда ва назоратда" рукни остида видеороликлар, инфографикалар ва бошқа кўргазмали материаллар тайёрлайди ҳамда уларни телевидение ва ижтимоий тармоқларда ёритиб боради;

5) республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш, шунингдек ушбу давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда методик ёрдам кўрсатиш соҳасида:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида (шу жумладан уларнинг сўровига асосан) қонунчилик ҳужжатларини қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади, умумлаштиради ҳамда ҳуқуқни қўллаш фаолиятини такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқади;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқади;

республика ижро этувчи ҳокимият органи ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан буйруқ, қарор ва фармойишлар "E-qaror" электрон тизимида ишлаб чиқилиши, келишилиши, қабул қилиниши, рўйхатга олиниши ва эълон қилинишини доимий мониторинг қилиб боради;

"E-qaror" электрон тизими мониторинги натижасига кўра аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўради;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда уларга методик ёрдам кўрсатиб боради;

қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти самарадорлиги масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил қилади;

республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳуқуқий мониторингни ўтказиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳуқуқий мониторинг ўтказилишини таҳлил қилади ва улар томонидан ҳуқуқий мониторинг ўтказиш сифатини ошириш бўйича чоралар кўриш учун тавсиялар тайёрлайди;

ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлашда иштирок этувчи масъул идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш "Huquq ustuvorligi" автоматлаштирилган ахборот тизими оператори вазифасини бажаради, индикаторлар бўйича кўрсаткичларни таҳлил қилади ва уларнинг сабабларини ўрганади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид ҳамда кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва хулоса беради;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назорат ва мониторингни амалга оширади;

6) фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш соҳасида:

давлат органлари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида ахборот йиғиш ва халқаро шартномаларда акс эттирилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари универсал стандарт принципларини ҳисобга олган ҳолда уни баҳолашни амалга оширади;

давлат органлари ва давлат иштирокидаги ташкилотларда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўради;

"Online-mahalla" платформаси орқали аниқланадиган аҳолининг кундалик ҳаётидаги ҳуқуқий масалаларга оид муаммоларини ҳал этиб боради;

аҳолига, авваламбор "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ҳамда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлайди;

7) қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш соҳасида:

"ljro.gov.uz" тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида ижро этилиши устидан назорат олиб боради ва "ljro.gov.uz" тизимини юритади;

"ljro.gov.uz" тизимига назоратга олинадиган топшириқларни киритади, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва топшириқни бажариш муддатларини белгилайди, ижрочилар томонидан киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, шунингдек қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги таклифлар асослилигини ўрганади;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолати тўғрисидаги маълумотни ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича йиллик манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади;

ахборот-коммуникация технологиялари орқали жойлардаги қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолатини тизимли мониторинг қилади;

фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларни жалб қилган ҳолда жамоатчилик мониторинги ва эшитувларини ташкил қилади;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолати юзасидан манзилли ва тематик ўрганишлар ўтказади ва уларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик ҳолатини манзилли ва тематик ўрганишлар, жамоатчилик мониторинги ҳамда жамоатчилик эшитувлари, шунингдек, ваколати доирасида бошқа воситалардан фойдаланган ҳолда таҳлил қилади;

давлат органлари ва ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашишга мўлжалланган методик қўлланмалар ишлаб чиқади ҳамда уларга ушбу соҳада ҳуқуқий-услубий жиҳатдан кўмаклашади;

8) давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил ва мониторинг қилиш соҳасида:

давлат бошқаруви тизимининг самарадорлиги ва натижадорлигини аниқлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини комплекс ва тизимли мониторинг ва таҳлил қилади;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг очиқ реестрини юритади;

давлат органлари ва ташкилотлари ваколати ва функцияларининг тўлиқ ва сифатли амалга оширилаётганлиги ҳамда белгиланган мақсадларга эришилаётганлигини функционал таҳлил қилади;

таҳлил ва мониторинг натижаларига кўра давлат бошқаруви тизимини, давлат органлари ва ташкилотларининг ташкилий-штат тузилмаларини ва ишлаш механизмларини такомиллаштириш, уларнинг бир бирини такрорловчи функцияларини, ортиқча ва хос бўлмаган вазифалар, функциялар ҳамда ваколатларни чиқариб ташлаш ҳисобига оптималлаштириш ва номарказлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили идоралараро коллегиал органлар фаолияти самарадорлигини таҳлил қилади ва баҳолайди ҳамда натижаси бўйича уларни келгусида қисқартириш ва оптималлаштириш юзасидан таклифлар киритади;

идоралараро коллегиал органларнинг реестрини юритади, унинг асосида ушбу органларнинг фаолияти самарадорлигини таҳлил қилади, уларни қисқартириш ва оптималлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

9) давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий кўмаклашиш, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш соҳасида:

давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини ўрганади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилишда иштирок этади, уларнинг стажировка ўташини ва малакаси оширилишини ташкил қилади ҳамда аттестациядан ўтказади;

давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартибини ҳамда муддатларини белгилайди;

давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш масаласини адлия органлари билан келишиш тартибини белгилайди;

давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартибини белгилайди;

давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг иш жойини моддий-техник жиҳатдан таъминлашга қўйилган минимал талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган ҳолларда Давлат бюджетидан молиялаштириладиган туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларига замонавий ахборот технологиялари ёрдамида марказлашган ҳолда сифатли юридик хизмат кўрсатилишини ташкил қилади;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа ташкилотларга пулли асосда юридик хизмат кўрсатилишини ташкил қилади;

10) нотариат, адвокатура ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш соҳасида:

нотариат соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади ва ягона нотариал амалиётни таъминлаш бўйича чоралар кўради;

нотариуслар томонидан нотариат тўғрисидаги қонунчиликка, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, уларнинг ишини таҳлил қилади ва умумлаштиради;

давлат нотариал идораси нотариусини лавозимга тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартибини белгилайди;

"Нотариус" ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг шакллантирилишини ва юритилишини ҳамда уни вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари билан интеграция қилишни таъминлайди;

нотариал иш юритиш қоидаларини, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни, нотариус стажёри фаолиятини ташкил этиш тартибини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси (кейинги ўринларда - Нотариал палата) билан келишилган ҳолда нотариуслар томонидан статистик маълумотларни тақдим этиш шаклларини тасдиқлайди ва муддатларини белгилайди;

давлат нотариал идораларини ташкил этади ва тугатади, нотариус лавозимини таъсис этади ва тугатади, нотариусларнинг реестрини юритади;

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини лицензиялайди ҳамда уларни ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқаришни назорат қилади;

нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини тасдиқлайди ва муайян ҳудуддаги (нотариал округдаги) нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини белгилайди;

нотариуслар малакасини ошириш, уларни аттестациядан ўтказиш ва бошқа жойга ўтказиш (ротация) тартибини белгилайди;

Вазирлик ҳузуридаги Олий малака комиссияси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Вазирлик ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг фаолиятини ташкил этади;

Нотариал палата фаолиятига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ тегишли расмий ҳужжатларга апостиль қўяди ҳамда чет элда фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлардаги нотариуслар имзосининг ва уларнинг муҳри кўчирмасининг ҳақиқийлигини тасдиқлайди;

нотариал идораларга бериладиган қатъий ҳисобдаги гербли (махсус) бланкларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш тартибини белгилайди ҳамда нотариал идоралар, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги консуллик муассасаларини гербли (махсус) бланклар билан таъминлайди;

пуллик хизматлар ва нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник хусусиятга эга қўшимча ҳаракатлар рўйхатини, ушбу ҳаракатлар амалга оширилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги учун, шунингдек идоравий нотариал архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари, реестрлардан кўчирмалар, маълумотномаларнинг ва архив ҳужжатларининг кўчирма нусхалари берилганлиги учун тўловларнинг миқдорларини тасдиқлайди;

адвокатлик тузилмалари ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси фаолияти кафолатларини таъминлашда кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан биргаликда малака комиссиялари ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси таркибини тасдиқлайди;

адвокатларга лицензиялар ва адвокатлик гувоҳномаларини беради, шунингдек уларнинг реестрини юритади ҳамда малакасини оширишда кўмаклашади;

адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотларини тақдим қилиш тартибини белгилайди ва статистик маълумотларни таҳлил қилади;

адвокат томонидан ишни олиб боришда ордер шаклини тасдиқлайди;

адвокатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига, адвокатлик тузилмалари томонидан таъсис ҳужжатлари, уставида белгиланган фаолиятига, шунингдек қайта рўйхатдан ўтиш ва тугатиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

Профессионал медиаторлар реестрини юритади ва медиаторларни тайёрлаш дастурини тасдиқлайди;

Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларининг реестрини юритиш тартибини тасдиқлайди, уларнинг реестрини юритади ҳамда фаолиятининг қонунчиликка мувофиқлигини назорат қилади;

давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органига юклатилган ваколатларни амалга оширади;

11) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:

адвокатлик тузилмалари ва нотариал идоралар учун ички назорат қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек уларга риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;

адвокатлик ва нотариал хизматлар кўрсатиш, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни баҳолайди, таҳлил қилади ва ўрганади ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир чоралар кўради;

тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) жараёнида улар томонидан тақдим этилган ўзларининг бенефициарлари тўғрисидаги маълумотлар асосида юридик шахсларнинг бенефициар мулкдорлари реестрини шакллантиради ва юритади;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўллайди;

12) нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш соҳасида:

нодавлат нотижорат ташкилотларни ва уларнинг рамзий белгиларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;

рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг давлат реестрини юритади;

нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатларига, устав фаолиятига, таъсис ҳужжатларига, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари, устав фаолияти ва таъсис ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва бартараф қилишга қаратилган чоралар кўради;

нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларнинг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзоларини аккредитациядан ўтказади;

нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган тадбирлар тўғрисида келиб тушаётган ахборотларни таҳлил қилади;

нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларнинг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишини келишади;

нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларнинг фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни қабул қилади ва таҳлил қилади;

нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари бузилганда, уларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки уларни тугатиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва судга кўриб чиқиш учун киритади;

сиёсий партияларнинг устав фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган давлат маблағларини улар ўртасида тақсимлайди;

нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларнинг фаолияти устидан мониторинг олиб боради;

чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет эл фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, шунингдек нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларнинг фаолияти ҳақидаги ҳисоботларнинг, аккредитация карточкасининг шаклларини тасдиқлайди;

доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишни амалга оширади;

13) маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширувчи барча маъмурий органлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Қонунига ҳамда маъмурий муносабатларни тартибга солувчи бошқа қонунчиликка риоя қилинишини ўрганади, назорат ва таҳлил қилади;

маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширувчи органларнинг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни тартибга солувчи функцияларини хатловдан ўтказиб, вазифалари қонунчиликка мувофиқ амалга оширилишини мониторинг қилиб боради;

бизнес жараёнларини қайта бошқариш усулларидан фойдаланган ҳолда барча маъмурий тартиб-таомилларни, шу жумладан давлат хизматларини оптималлаштириш, унификациялаштириш, тартиблари, муддатлар ва зарур ҳужжатларини максимал қисқартириш бўйича тизимли ишларни амалга оширади;

маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш, шунингдек соҳада инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ҳамда идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш чораларини амалга оширади;

маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида аниқланган қонун бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тизимли чоралар кўриб боради;

14) жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга методик раҳбарлик қилади;

давлат хизматлари марказлари, уларнинг филиаллари ва ФҲДЁ органлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

юридик шахсларни, шунингдек жисмоний шахсларни тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатига олишни ташкил этади;

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ташкилотларни тугатишда қонунчиликка риоя қилинишини таъминлайди, ташкилотларни тугатишда ваколатли органлар ва ташкилотларнинг фаолияти устидан назорат олиб боради;

тадбиркорлик субъектлари томонидан агент сифатида айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, уларнинг ишини таҳлил қилади ва умумлаштиради;

15) ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:

идоралараро ахборот алмашуви инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон ҳужжат айланиши бўйича фаолиятни ташкил этишга кўмаклашади, мувофиқлаштиради ва такомиллаштиради;

кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тизимли равишда сўровномалар ўтказади;

Давлат хизматларининг ягона реестрини шакллантиради, шунингдек унинг лозим даражадаги (долзарб) ҳолатини таъминлайди;

16) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш соҳасида:

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мониторинг, назорат ва таҳлил қилади;

давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари ва маъмурий регламентлар талабларига риоя этилиши нуқтаи назаридан текширишларни амалга оширади;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан хўжалик бирлашмалари, уй-жой коммунал ва фойдаланиш хўжалиги ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо қўллайди;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматлари кўрсатишга оид фаолияти, ушбу соҳадаги қонун бузилишлари ва уларга йўл қўйган айбдор шахслар, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ўз ичига олган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун бир йилда икки марта батафсил ахборот тайёрлайди;

давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларга малакали ахборот ва маслаҳат ёрдами беради;

17) интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш ҳамда ихтиролар, товар белгилари, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида:

интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш истиқболларини белгилайди ва бу бўйича устувор йўналишларни ишлаб чиқади;

интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича, шу жумладан контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш, реализация қилишга қарши курашишда бевосита ёки ваколатли давлат органларига кўмаклашиш орқали таъсирчан чоралар кўради;

интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида интеллектуал мулк соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиниши ва қўлланилиши амалиётини ўрганади ва таҳлил қилади;

интеллектуал мулк соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатлари тўғрисида белгиланган тартибда хулоса беради;

интеллектуал мулк соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ва зиддиятли қўллаш амалиётини ўрганади, ушбу соҳада ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга доир амалий чоралар кўради, шунингдек мазкур масалалардаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

хорижий патент идоралари, халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотлар билан патент ҳужжатлари ва патент-ҳуқуқий адабиётларнинг халқаро алмашинувини амалга оширади;

қонунчиликка мувофиқ интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси соҳасида манфаатдор шахсларга услубий ёрдам кўрсатади;

интеллектуал мулк соҳасининг ривожланиш ҳолатини, жумладан, ушбу соҳадаги халқаро рейтинглар ва индекслар методологияси ва мезонларини ҳисобга олган ҳолда ҳар томонлама таҳлил қилади, умумлаштиради, таклифлар ва бошқа зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

интеллектуал мулк объектларининг ишончли ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимоясини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қабул қилган халқаро мажбуриятлар бажарилишининг мониторингини ўтказади;

контрафакт маҳсулотларни яширин ишлаб чиқариш ҳолатларини аниқлаш бўйича махсус ваколатли органлар билан ҳамкорликда тадбирлар ўтказади ва аниқланган контрафакт маҳсулотларни олиб қўйиш ва йўқ қилиш бўйича чораларни кўради;

интеллектуал мулк соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга оширади;

18) ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасида:

ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, географик кўрсаткичлар, товар келиб чиққан жой номлари ва интеграл микросхемалар топологияларини давлат экспертизасидан ўтказиш, талабнома топширилган объектларнинг устуворлигини белгилаш, селекция ютуқларининг расмий экспертизасини ўтказиш ҳамда ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базаларини текшириш ишларини ташкиллаштиради;

ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналарини давлат рўйхатидан ўтказишни, селекция ютуқлари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, географик кўрсаткичлар, товар келиб чиққан жой номларини рўйхатдан ўтказишни, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказишни ҳамда интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказишни амалга оширади, муҳофаза ҳужжатларини беради, Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини ва тегишли реестрларни юритади;

муҳофаза ва бошқа зарур ҳужжатларнинг ягона шаклларини белгилайди;

депозитарийларда сақланаётган муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхалари Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг ягона базасида сақланишини таъминлайди;

интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишга ҳуқуқлар бериш тўғрисидаги лицензия шартномаларини, шунингдек уларни тўлиқ ёки қисман бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказади ва тегишли реестрларни юритади;

интеллектуал мулкнинг расмий рўйхатдан ўтказилган объектлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради, уларнинг сақланиши ва фойдаланилиши учун шарт-шароитларни таъминлайди;

Давлат патент фондини жамлаш ишларини ташкил этишни ва амалга оширишни, ундан иқтисодиётнинг реал секторидаги хўжалик юритувчи субъектлар, илмий ташкилотлар, олимлар ва мутахассислар томонидан самарали фойдаланилиши учун унинг сақланиши ва қулайлигини таъминлайди;

интеллектуал мулк соҳасидаги ахборотномаларни ва бошқа расмий нашрларини, шунингдек интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича бошқа маълумотлар ва материалларни электрон равишда эълон қилинишини ташкил қилади ҳамда амалга оширади;

патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказади, Патент вакилларининг давлат реестрини юритади;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро мавқеини, жумладан, жаҳон ҳамжамиятига мамлакатда интеллектуал мулк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида холисона ахборот етказиш орқали мустаҳкамлаш, обзорли, маълумотнома ва бошқа материалларни тайёрлаш чораларини кўради;

19) юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, юриспруденция соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширишни таъминлаш соҳасида:

ҳуқуқий таълимнинг ҳолатини таҳлил қилади, уни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

профессионал ва олий таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари учун юридик дарсликлар, ўқув қўлланмалари, шунингдек бошқа юридик адабиётлар нашр этиш режаларини ишлаб чиқади ва нашр этилишини ташкил этади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, уларни Вазирлик тизимидаги таълим муассасаларида тайёрлаш ишларини ташкил этади ва раҳбарлик қилади;

юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;

кадрлар захирасини яратади, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва стажировкадан ўтишини ташкил этади, адлия органлари ва муассасаларига кадрлар танловини амалга оширади ва уларни жой-жойига қўйишда қатнашади;

ҳуқуқий фанларни ривожлантириш чораларини кўради, давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизими, мамлакатда ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳаларида фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштиради;

ҳуқуқ соҳасидаги таълим ишларининг услубий жиҳатдан таъминланишини ташкил этади;

20) суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, суд экспертларини тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш соҳасида:

суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ва экспертлик ишларини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси давлат суд-экспертлик муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади;

суд-экспертлик фаолиятини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқади, суд экспертларини тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштиради;

суд-экспертлик фаолиятига фан ва техника ютуқларини жорий этиш бўйича чораларни кўради;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертлари томонидан ўтказиладиган суд экспертизаларининг мураккаблик даражасини аниқлаш, суд экспертизаларининг мураккаблик даражасига қараб уларни амалга ошириш муддатларини ҳисоблаш тартибини, суд экспертлари юкламаларининг нормативларини белгилайди ва назоратини олиб боради;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, уларнинг суд экспертлари ва суд-экспертлик тадқиқотлари услубларининг давлат реестрларини юритади;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ўтказиладиган ҳар бир суд экспертизаси турлари бўйича моддий-техника базасининг жиҳозланишига қўйиладиган минимал талабларни тасдиқлайди;

нодавлат суд экспертларини аттестациядан ўтказади ҳамда суд эксперти касб этикаси қоидаларини белгилайди ва уларга риоя этилиши юзасидан назорат олиб боради;

21) сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини таҳлил қилиб бориш соҳасида:

давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индекслардаги Ўзбекистон Республикасининг ўрнига салбий таъсир қилувчи омиллар, муаммолар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қоидаларни ўрганади ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тадқиқот институтларининг сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларни тузувчи халқаро ва хорижий ташкилотларни Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида ахборотлардан хабардор қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, услубий раҳбарлик, мониторингни амалга оширади;

22) халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, халқаро шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тайёрлаш ва ижро этишда ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда иштирок этади;

халқаро шартномалар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;

Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги халқаро шартномаларини тайёрлаш, тузиш ва бажариш ҳақида таклифлар тақдим этади;

давлат кафолати остида тузилган қарз шартномалари бўйича белгиланган тартибда юридик хулосалар беради;

23) халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш соҳасида:

халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлайди;

халқаро арбитраж ва хорижий давлатларда суд муҳокамалари масалалари бўйича халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан идоралараро ҳамкорликни амалга оширади;

хорижий давлатлар судларида ва халқаро арбитражларда томонлардан бири Ўзбекистон Республикаси бўлган низолар кўриб чиқилаётганда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилади;

Ўзбекистон Республикаси иштирокидаги хорижий давлатлар судлари ва халқаро арбитраж муҳокамалари билан боғлиқ тегишли материалларни йиғишни ҳамда тизимли таҳлилини ташкиллаштиришни амалга оширади;

хорижий давлатлар судлари ва халқаро арбитражларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳуқуқий ифодалаш мақсадида хорижий ва миллий адвокатлик (юридик) фирмалари, маслаҳатчи ва экспертларни жалб қилади ҳамда фаолиятини мувофиқлаштиради;

аниқ бир Ўзбекистон Республикаси иштирокидаги хорижий давлат суди ва халқаро арбитраж муҳокамаси доирасида ташкил этиладиган ишчи гуруҳларнинг ишчи органи функцияларини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси иштирокидаги хорижий давлатлар судлари ва халқаро арбитражлар муҳокамалари масалалари бўйича маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва экс-Президентининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий, шу жумладан судда ҳимоя қилишни амалга оширади;

24) давлат органлари ва ташкилотларининг Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрини юритиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрининг оператори сифатида унинг доимий юритилишини, такомиллаштирилишини ва уни техник қўллаб-қувватлашни ташкил этади;

ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тегишли маълумотларнинг Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрига тўғри киритилишини назорат қилади;

ваколатли давлат органлари ва ташкилотларга Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрини шакллантиришда услубий ёрдам кўрсатади;

25) архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу соҳадаги ишларини мувофиқлаштириш соҳасида:

давлат органлари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради ҳамда самарали давлат бошқаруви юритилишини таъминлайди;

архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш, давлат архивларининг моддий-техник базасини яхшилаш, архив хизматларини кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш ва соддалаштириш, соҳага илғор хорижий амалиётлар, илмий тадқиқотлар натижалари ва илмий-техника ютуқлари, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини ташкил этади;

Миллий архив фонди таркибига киритилган архив ҳужжатларининг сақланиши, архив хизматларини кўрсатишда нодавлат секторини янада ривожлантириш чораларини кўради ҳамда архив иши соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратади;

архив ҳужжатларини алоҳида қимматли ҳужжатлар ва ноёб ҳужжатлар сирасига киритиш тартибини, шунингдек суғурта нусхаларини яратиш ва сақлаш тартибини, архив ҳужжатларини кириб кўриш тартиби ва шартларини белгилайди;

архив иши ва иш юритиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини оширишни ташкил этади;

архившунослик, археография, иш юритиш, электрон ҳужжат айланиши соҳасида илмий, методик ишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

26) шахсга доир маълумотлар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг шахсга доир маълумотлар билан ишлаш бўйича фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:

давлат органлари ва ташкилотларининг шахсга доир маълумотлар билан ишлаш соҳадаги фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;

шахсга доир маълумотлар соҳасидаги давлат дастурлари ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

шахсга доир маълумотларнинг ҳимоя қилинганлик даражаси оширилиши ҳамда шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри самарали юритилишини таъминлайди;

шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг намунавий тартибини, шахсга доир маълумотлар базаси мулкдорининг ва (ёки) операторининг шахсга доир маълумотларга ишлов берилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини таъминловчи тузилмавий бўлинмаси ёки ваколатли шахси фаолиятини ташкил этишнинг намунавий тартибини, шахсга доир маълумотларнинг зарур ҳимоя қилинганлик даражасини белгилайди.

Вазирлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин";


11-бандда:


6-кичик бандда:

биринчи хатбошидан "давлат қўмиталари," сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрига маълумотларни киритиш борасида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш, шунингдек реестрга киритиш учун маълумотларни ўз вақтида ва белгиланган тартибда тақдим этиш тўғрисида";

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


13-кичик банддан "давлат қўмиталари," сўзлари чиқариб ташлансин;


35-кичик банддаги "давлат бошқаруви органлари" сўзлари "республика ижро этувчи ҳокимият органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


43-кичик банддаги "Молия вазирлиги билан келишган" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 50 ва 51-кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"50) давлат органлари ва бошқа ташкилотларга идоравий архив ишлари ва иш юритиш доирасида ҳужжатлар билан ишлашда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш;

51) шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик бузилишларини бартараф қилиш ҳақида юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш";


14-банд қуйидаги мазмундаги 15 ва 16-кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"15) ажратилган маблағлар доирасида ҳамда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмаларнинг тузилмаси ва штат бирликларини тасдиқлайди;

16) ҳудуддаги эҳтиёж ва шароитлардан келиб чиқиб, муайян вилоят ёки туман (шаҳар) бўлинмаларини ташкил этади ёки уларни туманлараро (вилоятлараро) шаклда тузади";


16-банддаги "беш нафар ўринбосарга" сўзлари "тўрт нафар ўринбосарга" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-бобнинг 3-параграфи номидаги, 23-банддаги ва 28-банддаги "давлат бошқаруви органлари" сўзлари "республика ижро этувчи ҳокимият органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банднинг биринчи хатбошисидаги "давлат бошқаруви органларининг" сўзлари "республика ижро этувчи ҳокимият органларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


30-банддаги "вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади" сўзлари "ҳайъат раиси томонидан имзоланади" сўзлари билан алмаштирилсин;


36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.

Вазир ҳар йил бошида ўринбосарлар кесимида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришиш бўйича ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиб, жамоатчиликка тақдим қилади.

Ҳаракатлар дастурига асосан Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришиш бўйича ҳудудий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиб, жамоатчиликка тақдим қилади";


39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Адлия органлари ва муассасаларини моддий-техник таъминлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармаларнинг манбалари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Бунда, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари биринчи навбатда мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган харажатларни ҳамда ушбу жамғармалар тўғрисидаги низомларда назарда тутилган бошқа мақсадларни молиялаштиришга йўналтирилади, ортиб қолган қисми эса ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорида назарда тутилган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади";


42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"42. Вазирлик раҳбарлари ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларига ва Вазирлар Маҳкамасига ҳамда жамоатчиликка мунтазам равишда ҳисобот беради";


к) 2 - 7-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарори билан тасдиқланган Нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан битимларни тасдиқлашда "ягона дарча" тамойили бўйича амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар рўйхатининг 2-позицияси "Маълумотлар берувчи ваколатли идора" устунидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази" сўзлари "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг ўн бешинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига (кейинги ўринларда - ДПМ)" сўзлари "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига (кейинги ўринларда - Персоналлаштириш агентлиги)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ДПМда" сўзи "Персоналлаштириш агентлигида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 29-банд "а", "б" ва "в" кичик бандларининг иккинчи хатбошиларидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг" сўзлари "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 30-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги ҳамда 37-банддаги "ДПМга" сўзи "Персоналлаштириш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 38-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ДПМнинг" сўзи "Персоналлаштириш агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 39-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 40-3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ДПМ" аббревиатураси "Персоналлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 3-иловада:

"3-босқич" позициясининг "Тадбирлар" устунидаги "ДПМга" сўзи "Персоналлаштириш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

"4-босқич" позициясининг "Субъектлар" устунидаги "ДПМ" аббревиатураси "Персоналлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4125-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ўтказилишига рухсат берилган суд экспертизалари турлари рўйхатининг 27-позициясидаги "Суд-иқтисодий" сўзлари "Суд-солиқ" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида"ги ПҚ-4193-сон қарори 8-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказлар ҳамда Ягона портал орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини жорий этиш бўйича тадбирларни ўз вақтида бажариш".


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси "Ўзарxив" агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-4463-сон қарорида:


а) 1-бандда:

иккинчи - тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - саккизинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Миллий архив фондининг ҳужжатларини жамлаш, уларнинг сақланишини, давлат ҳисобига олинишини таъминлаш ва улардан кенг фойдаланишни ташкил қилиш, архив иши ва иш юритиш соҳасида назоратни амалга ошириш";


в) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда Агентлик, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) ҳамда идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари тузилмаларига бошқарув ходимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш";


г) 6-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


д) 7-банд "Агентлик директорига" сўзларидан кейин "Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда" сўзлари билан тўлдирилсин;


е) 1-3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4502-сон қарори билан тасдиқланган "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексини ("ЯММТ" ИДАК) жорий қилиш ва ундан фойдаланиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи таркибининг 14-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази" сўзлари "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларни бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг 33-позицияси "Тўловчилар номи" устунидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази" сўзлари "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги "Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4951-сон қарорида:


а) 3-бандда:

"а" кичик банддаги "1 февралга" сўзлари "25 майга" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги "15 майга" сўзлари "30 июнга" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "15 июнга" сўзлари "10 июлга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


12-банддаги "1 февралга" сўзлари "25 майга" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банддаги "15 майга" сўзлари "30 июнга" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-банддаги "15 июнга" сўзлари "10 июлга" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 1-иловада:

"1-босқич" позицияси "Муддатлари" устунидаги "1 февралда" сўзлари "25 майга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;

"3-босқич" позицияси "Муддатлари" устунидаги "15 майга" сўзлари "30 июнга" сўзлари билан алмаштирилсин;

"4-босқич" позицияси "Муддатлари" устунидаги "Ҳудудларда ҳуқуқ устуворлиги индекси эълон қилингандан сўнг 1 ой ичида" сўзлари "Ҳар йили 10 июлга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги "Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4965-сон қарорининг 14, 15 ва 18-бандлари ҳамда қарорга 3-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 октябрдаги "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5263-сон қарорида:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси қарори билан" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банднинг "б" кичик бандида:

учинчи хатбошидаги "ҳар ярим йилда" сўзлари "ҳар йили 15 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "15 декабрга" сўзлари "15 январга" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 11-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ҳар олти ой якунида" сўзлари "ҳар йили 20 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарори билан тасдиқланган "E-IJARA" ахборот тизимига ва "E-auksion" электрон савдо платформасига интеграция қилиш орқали идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйиладиган вазирликлар ва идоралар рўйхатининг 13-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПҚ-105-сон қарори билан тасдиқланган "Электрон суриштирув ва дастлабки тергов" ягона ахборот тизими доирасида суриштирув ва тергов органлари билан электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотлар рўйхатининг 21-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази" сўзлари "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сон қарори билан тасдиқланган 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларининг (индикаторлари) 3-позицияси чиқариб ташлансин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 майдаги ПҚ-243-сон қарори билан тасдиқланган 2022-2025 йилларда айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича дастурнинг 5-позицияси "Амалга ошириш механизми" ва "Масъул ижрочилар" устунларидаги "Давлат персоналлаштириш маркази" сўзлари "Персоналлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон қарори билан тасдиқланган Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати ахборот тизимига интеграция қилинадиган маълумотлар рўйхатининг 4-позицияси "Маълумот бериш учун масъул ваколатли орган" устунидаги "Давлат персоналлаштириш маркази" сўзлари "Персоналлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

           

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 май