Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2005 й. 288-сон "Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2005 й.

N 288



МУДДАТИ ЎТКАЗИБ ЮБОРИЛГАН ДЕБИТОРЛИК

ВА КРЕДИТОРЛИК ҚАРЗЛАРНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БЮДЖЕТГА ТЎЛОВЛАР ИНТИЗОМИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА

КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Мазкур Қарор ЎзР ВМ 03.07.2018 й. 499-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган



Иқтисодиётнинг устувор тармоқлари компаниялари, уюшмалари ва хўжалик бирлашмаларини ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасида қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 182-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги низом III бўлимининг 8-бандига иккинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"истисно ҳолларда, иқтисодиётнинг устувор тармоқлари хўжалик юритувчи субъектларининг ўзаро пуллик мажбуриятлари бўйича қарзларини тўлаш муддатини кечиктириш ва (ёки) уларни бўлиб-бўлиб тўлаш масаласини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплекслари раҳбарлари билан келишган ҳолда кўриб чиқиш".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 52-сон, 392-модда