Иш ҳақи қандай тўланиши керак

18.03.2024
author avatar

Александр НАВОТНЫЙ

Тавсияда:

– иш ҳақини қандай валютада тўлаш керак;

– иш ҳақини тўлаш муддатлари;

– иш ҳақи ва бошқа тўловларни кечиктирганлик учун фоизлар (компенсация) қандай тўланади;

– бўнак қандай тўланади;

– иш ҳақини бериш кунлари қандай белгиланади;

– тўловнинг қандай шакллари мавжуд;

– иш ҳақи қандай берилади;

– иш ҳақи қандай қилиб пластик карталарга ўтказилиши керак;

– берилмаган иш ҳақи қандай қилиб депонентга ўтказилади;

– ҳисоб-китоб варақасини қандай тузиш керак.

Иш ҳақини қандай валютада тўлаш керак

Иш ҳақи миллий валюта – сўмда тўланади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно МК 256-м. Иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхатлар, купонлар тарзида тўлаш тақиқланади.

Иш ҳақини чет эл валютасида тўлаш Ўзбекистон ҳудудида рухсат берилган ҳисоб-китоблар рўйхатига кирмайди 07.05.1993 йилдаги 841-XII-сон Қонун (янги таҳрири) 9-м. 07.05.1993 йилдаги 841-XII-сон Қонун (янги таҳрири) 17-м.

Мисол учун, иш ҳақи чет эл валютасида қуйидагиларга хорижий счётларига маблағларни ўтказиш йўли билан тўланиши мумкин:

Вазият
Маошларни хорижий валюта эквивалентида белгилаш имконияти
Корхонада чет эллик фуқаролар ишлайди.
Уларнинг лавозим маошларини АҚШ долларида белгилаш, иш ҳақини эса Марказий банк курси бўйича сўмда тўлаш мумкинми?
– Мумкин. Қонун ҳужжатларида маошлар, тарифлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш нархларини хорижий валютага эквивалентда белгилаш тақиқланмаган.
Меҳнат шартномасида иш ҳақи миқдорини чет эл валютасида, унинг ҳисобланиши ва тўланишини эса миллий валютада кўрсатиш мумкин.
Меҳнат шартномаси ёки корхонанинг ички ҳужжатида чет эл валютаси эквивалентини миллий валютага қайта ҳисоблаш услубиятини белгиланг.
Масалан, у даромад ҳисобланган санадаги Марказий банк курси бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган ойнинг сўнгги куни ёки ўртача тортилган ойлик курс бўйича қайта ҳисоб-китоб бўлиши мумкин.
Мисол
Иш ҳақининг чет эл валютаси эквивалентида белгиланиши
Чет эллик ходим билан тузилган меҳнат шартномасида унга иш ҳақи ҳисоб-китоб қилинадиган ойнинг сўнгги кунидаги Марказий банк курси бўйича 1 000 АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада ҳисобланиши қайд этилган.

Иш ҳақини тўлаш муддатлари қандай белгиланади

Иш ҳақини меҳнат ёки жамоа шартномаси ёхуд корхонанинг ички ҳужжатида белгиланган муддатда, бироқ ҳар ярим ойда камида...

lock

Давомини ўқиш учун Kadrovik Pro га обуна бўлинг