Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
Тавсияда:
– қоғоз меҳнат дафтарчасини юритиш керакми
– ташкилотда меҳнат дафтарчаларини юритиш учун масъул шахс
– меҳнат дафтарчасида ёзувлар қандай юритилади
– «Ходим ҳақида маълумотлар» бўлими
– ишга қабул қилиш ҳақида ёзув
– бошқа доимий ишга ўтказиш ҳақида ёзув
– меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида ёзув
– Қуролли Кучлар органларидаги хизмат вақти ҳақида ёзув
– малака ошириш ҳақида ёзув
– олий таълим муассасасида ўқиш ҳақида ёзув
– ўриндошлик асосида ишлаш ҳақида ёзув
– бошқа ишга вақтинча ўтказиш ҳақида ёзув
– бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш ҳақида ёзув
– меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тузатиш
– меҳнат дафтарчасини бериш
Қоғоз меҳнат дафтарчасини юритиш керакми
01.01.2020 йилдан бошлаб Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) жорий этилган бўлиб, унда ходимларнинг электрон меҳнат дафтарчалари шакллантирилади (сайт – my.mehnat.uz) 31.10.2019 й. ПҚ-4502-сон. Шу билан бирга, қоғоз меҳнат дафтарчаларини юритиш бекор қилинмаган, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома амал қилишда давом этмоқда 29.01.1998 й. рўйхат рақами 402-сон (кейинги ўринларда – 402-сон Йўриқнома). Шунинг учун иш берувчи электрон меҳнат дафтарчасини ҳам, қоғоз меҳнат дафтарчасини ҳам – агар у ходимда мавжуд бўлса, параллель равишда юритиши шарт. Агар сизга меҳнат фаолиятини биринчи марта бошлаётган ёки 01.01.2020 йилдан кейин иш бошлаган ходим ишга жойлашса – унинг фақат электрон меҳнат дафтарчаси юритилади. Бу ЯММТнинг жорий этилиши билан аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш ҳудудий марказлари (меҳнат биржалари) қоғоз меҳнат дафтарчалари бланкаларини беришни тўхтатганлиги билан боғлиқ. Тегишинча, ташкилотлар томонидан уларни сотиб олиш тўхтатилган.
Бундан ташқари, 2020 йилдан кейин меҳнат дафтарчасини йўқотган шахсларда ҳам қоғоз меҳнат дафтарчаси бўлмаслиги мумкин. Улар, эҳтимол, қоғоз дубликатини ололмаган бўлишлари мумкин, шунинг учун уларнинг меҳнат фаолияти ҳам фақат ЯММТда акс эттирилади. Шунингдек, ўриндошлик асосида ишлаётганларга қоғоз меҳнат дафтарчаси юритилмайди, улар ишга қабул қилинаётганда «меҳнат дафтарчаси» ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома тақдим этадилар МК 124-м. 1-қ. 3-хатбоши. Ўриндошларнинг меҳнат дафтарчасини асосий иш жойидаги иш берувчи юритади.
Агар қоғоз меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлса. Уни ташкилотда 5 кундан ортиқ ишлаган ходимлар учун 402-сон Йўриқномага мувофиқ юритинг. Меҳнат дафтарчалари қатъий ҳисобот ҳужжатлари сифатида кадрлар бўлимида ёки меҳнат дафтарчаларини бериш учун масъул шахсда сақланади. Шунингдек улар ишга қабул қилинганда ходимлардан олинган барча меҳнат дафтарчалари ҳисобини махсус Китобда юритишлари керак. Унинг шакли 402-сон Йўриқномага 3-иловада белгиланган.
МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ
ҳисобга олиш
КИТОБИ
|
т/р |
Менат дафтарчаси қабул қилинган ва тўлдирилган сана |
Меҳнат дафтарчаси эгасининг Ф.И.Ш. |
Меҳнат дафтарчасининг серия ва рақами |
Ходимнинг мутахассислиги ва касби |
Ходим қабул қилинган бўлим номи (лавозими) |
Ходим ишга қабул қилинган буйруқнинг санаси ва рақами |
Меҳнат дафтарчасини қабул қилган ёки янги дафтарчани тўлдирган масъул шахснинг имзоси |
Янги меҳнат дафтарчасини берганлик учун олинган сумма |
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат дафтарчаси берилган сана (кун, ой, йил) |
Ходимнинг меҳнат дафтарчасини топширгани ҳақидаги имзоси |
Ходимнинг меҳнат дафтарчасини олгани ҳақидаги имзоси |
||
|
кун |
ой |
йил |
|||||||||||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
11 |
12 |
13 |
14 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Китоб саҳифаларини рақамланг, ип билан тикинг, ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри (мавжуд бўлганда) билан тасдиқланг
. Буни қандай қилиш керак: журнал тикилган ипнинг учларини унинг орқа муқовасининг ички томонига чиқаринг, уларни оқ қоғознинг икки тасмаси орасига жойлаштиринг ва елимланг. Кейин пломбани муқованинг ички томонига маҳкамланг ва унга фирманинг оддий думалоқ муҳрини (мавжуд бўлганда) ёки кадрлар хизматининг муҳрини унинг бир қисми муқовани қоплаб турадиган тарзда босинг. Сўнгра ушбу китобга нечта саҳифа тикилганлиги, рақамланганлиги ва муҳр билан тасдиқланганлиги тўғрисида тасдиқловчи ёзувни киритинг. Ёнига раҳбарнинг имзосини лавозими, фамилияси ва исми-шарифини кўрсатган ҳолда қўйинг ва санани ёзинг.
Меҳнат дафтарчаларини ҳисобга олиш китобида ходимлар ишга қабул қилинганда меҳнат дафтарчаларини қабул қилиш ва меҳнат шартномалари бекор қилинганда уларни бериш серия ва рақамларини кўрсатган ҳолда қайд этинг.
Меҳнат дафтарчалари ташкилот сейфларида ёки ёнмайдиган шкафларда ёхуд махсус жиҳозланган хоналарда сақланади.
. Шунингдек, уй хизматчиларининг меҳнат дафтарчаси юритилмайди, уларнинг меҳнат шартномаси нусхаси иш берувчи – жисмоний шахснинг яшаш жойидаги солиқ органига юборилади
.Хулоса қиламиз. Қоғоз меҳнат дафтарчалари улар мавжуд бўлган ходимлар учун юритилади ва қуйидагилар учун юритилмайди:
- биринчи марта ишга кираётган ходимлар;
- ЯММТ жорий этилиши билан меҳнат фаолиятини 01.01.2020 йилдан кейин бошлаган ходимлар;
- ўриндошлик асосида ишлаётганлар;
- чет эллик ходимлар;
- уй хизматчилари;
- ЯТТ ходимлари;
- ташкилотда 5 кундан кам ишлаганлар.
Электрон меҳнат дафтарчасидаги маълумотлар қоғоздаги маълумотлардан фарқ қилса, нима қилиш керак? ЯММТда рўйхатдан ўтишда, ташкилот тугатилгани ва СТИРни топишнинг имкони бўлмагани сабабли, ходимнинг икки йиллик иш вақти ўтказиб юборилган. Бундай вазиятда нима қилиш керак ва қаерга мурожаат этилади?
Ўз ходимларининг аввалги иш жойлари тўғрисидаги маълумотларни my.mehnat (ЯММТ) га амалдаги иш берувчи киритиши керак
.
Собиқ иш берувчи ташкилотининг СТИР мавжуд эмаслиги маълумотларни ЯММТга киритишни рад этиш учун асос бўлмайди. Бироқ агар orginfo.uz, uzorg.info, statsnet.co қўшимча сайтларида қидирув натижа бермаса, ходим Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига мурожаат қилиши мумкин
.
Меҳнат дафтарчаларини юритиш учун масъул шахс
Кадрлар иш юритувини, шу жумладан ходимларнинг меҳнат дафтарчалари билан ишлашни юритиш бўйича иш ташкилотнинг кадрлар хизматига (кадрлар бўлими, кадрлар инспектори ва ҳ.к.) юкланади. Агар ташкилотда алоҳида кадрлар бўйича штат бирлиги бўлмаса (одатда, бундай ҳол кам сонли компанияларда учрайди), кадрлар иш юритувини, шу жумладан меҳнат дафтарчаларини, хусусан электрон меҳнат дафтарчаларини ҳисобга олиш, сақлаш ва юритиш учун масъул шахс тайинланиши керак
.
Ходимнинг кадрлар иш юритуви ва меҳнат дафтарчаларини юритиш бўйича мажбуриятларини бажаришини тегишли лавозим йўриқномасида кўрсатинг.
Агар бундай мажбуриятлар ходим ишга киришидан олдин лавозим йўриқномасида назарда тутилган бўлса – уни бу мажбуриятлар билан меҳнат шартномаси тузилишидан олдин имзо қўйдириб таништириш керак. Тегишинча, кадрлар инспектори лавозими бўлмаган ташкилотга қабул қилинаётган ходимнинг (масалан, офис-менежернинг) меҳнат шартномасида унга кадрлар иш юритуви ва меҳнат дафтарчаларини юритиш бўйича мажбуриятлар юкланишини назарда тутиш керак.
Агар кадрлар иш юритуви ва меҳнат дафтарчаларини юритиш бўйича мажбуриятлар лавозим йўриқномасида кўрсатилмаган бўлса, ташкилот раҳбари уларни айнан кимга юклашни аниқлаши керак. Лекин буни фақат ходимнинг олдиндан розилиги билан ва қўшимча мажбуриятлар учун унга устама ҳақ белгилаган ҳолда амалга ошириш мумкин. Агар ходим рози бўлса, унинг лавозим йўриқномаси ва меҳнат шартномасига қўшимчалар киритилади. Меҳнат шартномасига қўшимчалар қўшимча келишув тузиш йўли билан расмийлаштирилади. Қўшимча келишувни тузиш ва расмийлаштириш ҳақида барча маълумотларни биз бу ерда ёзган эдик. Қўшимча келишувда ходим қўшимча мажбуриятларни бажаришга киришадиган санани ва устама ҳақ миқдорини кўрсатинг. Қўшимча келишув асосида ходимга кадрлар иш юритуви бўйича қўшимча мажбуриятлар юклаш тўғрисида буйруқ расмийлаштиринг.
Меҳнат дафтарчасига ёзувлар қандай киритилади
Меҳнат дафтарчалари давлат тилида, Қорақалпоғистон Республикасида – қорақалпоқ ёки давлат тилида ходимнинг иштирокида тўлдирилади
.
Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида киритилган ҳар бир ёзув билан меҳнат дафтарчаси эгасини Т-2 шаклидаги шахсий варақада имзо қўйдириб таништиринг
. Ташкилотда ишлаш даври давомида Т-2 шаклида бошқа ишга ўтказишлар, лавозим, таркибий бўлинма ва бошқалардаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни меҳнат дафтарчасидаги ёзувларга мос равишда қайд этинг. Агар ташкилотда узоқ масофадаги бўлинмалар бўлса, у ердаги ходимларнинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар билан хабарнома юбориш орқали таништиришга рухсат этилади, бу ҳақда шахсий варақада белги қўйилади.
Меҳнат дафтарчасига қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни албатта киритинг:
- ишга қабул қилиш;
- бошқа доимий ишга ўтказиш;
- меҳнат шартномасини бекор қилиш;
- Қуролли Кучлар, Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар органларидаги, шунингдек хизмат ўтаётганларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва давлат ижтимоий суғуртаси татбиқ этилмайдиган турли қўриқлаш муассасаларидаги хизмат вақти – хизматга чақирилган сана ва хизматдан бўшатилган санани кўрсатган ҳолда;
- малака ошириш вақти;
- ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ўқиш даври.
Ходимнинг илтимосига кўра унинг ёзма аризаси асосида меҳнат дафтарчасига қуйидагилар тўғрисидаги ёзувларни киритинг:
- ўриндошлик асосида ишлаган даврлар;
- бошқа ишга вақтинча ўтказиш даврлари;
- бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш даврлари.
«Ходим ҳақида маълумотлар» бўлими
Ходим ҳақидаги маълумотлар меҳнат дафтарчасининг биринчи саҳифасида (титул варағида) кўрсатилади. Бундай маълумотлар илгари биринчи марта ишга кираётган шахсларнинг меҳнат дафтарчасини тўлдиришда, шунингдек меҳнат дафтарчасининг дубликати ёки унга қўшимча варақ беришда киритилган.
Ҳозирги вақтда иш берувчилар учун ушбу бўлимни тўлдириш шарт эмас. Аввалроқ ишлаган ходимлар биринчи саҳифаси аллақачон тўлдирилган меҳнат дафтарчасини олиб келишади. Биринчи марта ишга кираётган ёки меҳнат фаолиятини 2020 йилдан кейин бошлаган шахсларга эса қоғоз меҳнат дафтарчаси очилмайди, фақат my.mehnat.uz сайтидаги ЯММТда электрон меҳнат дафтарчаси юритилади. Меҳнат биржалари 2020 йилдан бошлаб меҳнат дафтарчаларининг қоғоз бланкалари, қўшимча варақлар ва уларнинг дубликатларини бермайди.
Шу билан бирга, инсон ҳаётида меҳнат дафтарчасининг биринчи саҳифасида кўрсатилган ходим ҳақидаги маълумотларга ўзгартириш киритишни талаб қиладиган воқеалар содир бўлиши мумкин. Энг кўп учрайдиган ҳолат – ходимнинг фамилияси ўзгариши. Кўпинча бу никоҳдан ўтиш ёки никоҳнинг бекор бўлиши билан боғлиқ. Кадрлар ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш учун ходим ариза бериши ва тегишли ҳужжатларнинг (паспорт, ID-карта, туғилганлик/никоҳ/никоҳнинг бекор қилиниши тўғрисидаги гувоҳнома, фамилия, исм, отасининг исмини ўзгартириш тўғрисидаги ҳужжат ва бошқалар) асл нусхаларини тақдим этиши керак. Уларнинг нусхалари ходимнинг шахсий йиғма жилдига тикилади.
Ходимнинг аризаси ва у тақдим этган ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш ҳужжатларида фамилияни ўзгартириш тўғрисида шахсий таркиб бўйича буйруқ тузинг. Буйруқ матнида ходимнинг ўзгаришгача ва ўзгаришдан кейинги шахсий маълумотларини кўрсатинг. Ходимни буйруқ билан имзо қўйдириб таништиринг. Кейин – меҳнат дафтарчасига ўзгартиришлар киритинг.
Аввалги фамилияни устидан бир чизиқ тортиб ўчиринг ва янгисини аввалгисининг устига ёзинг. Фамилияни паспорт ёки ID-картадаги каби аниқ ёзинг. Муқованинг ички томонида тегишли ҳужжатларга ҳавола қилиб, уларнинг рақами ва берилган санасини кўрсатган ҳолда ёзув киритинг:
«Исломова» фамилияси ... серияли ...сон ... томонидан берилган никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома асосида «Алимова» фамилиясига ўзгартирилди.
Кадрлар бўлими бошлиғи _______________ Ф.И.Ш.
(имзо) муҳр
Амалга оширилган ёзув ташкилот раҳбари ёки у ваколат берган шахснинг имзоси ва ташкилотнинг (мавжуд бўлганда) ёки кадрлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланади. Худди шундай тартибда зарур бўлганда исм, таълим, касб, мутахассислик ва ҳоказолар тўғрисидаги ўзгартиришларни киритинг.
1975 йил намунасидаги меҳнат дафтарчаларида «Фамилия» устунидан кейин пастда айнан шундай ҳолатлар учун иккита бўш устун назарда тутилган. Юқори устундаги фамилия бир чизиқ билан ўчирилади ва пастдаги устунга янги фамилия ёзилади.
Ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув
Меҳнат дафтарчалари 402-сон Йўриқноманинг 3 ва 4-бўлимларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ тўлдирилади.
Ходимни ишга қабул қилишда «Иш тўғрисидаги маълумотлар» бўлимининг 3-устунига сарлавҳа сифатида ташкилотнинг тўлиқ номини ёзинг. У уставда ва бошқа таъсис ҳужжатларида кўрсатилган номга мос бўлиши керак. Ёзув қўлда ёки ташкилот номи кўрсатилган штамп ёрдамида қилиниши мумкин.
Агар ташкилотнинг номи кейинчалик ўзгарса, буни ҳар бир ходимнинг меҳнат дафтарчасида акс эттиринг. 3-устунда навбатдаги рақамни бермасдан ёзув киритинг:
«Масъулияти чекланган жамият 2024 йил 15 майдан «Orom» масъулияти чекланган жамияти деб қайта номланди». 4-устунга кадрлар ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақамини ёзинг.
Сарлавҳа остидаги 1-устунга тартиб рақамини қўйинг.
2-устунда ишга қабул қилинган санани кўрсатинг.
3-устунга: «________ цехга, бўлимга, бўлинмага, участкага ва ҳ.к. ________ лавозимига (касби, мутахассислиги бўйича) қабул қилинди (тайинланди ёки сайланди)» деб ёзинг. Берилган малака разрядини кўрсатинг (агар у берилган бўлса).
4-устунда ёзув қайси ҳужжат асосида қилинганлигини кўрсатинг, унинг санаси ва тартиб рақамини ёзинг.
|
Т/р
№№ |
Сана
Дата |
Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар
Сведения о приеме на работу, переводах на другую работу и прекращении трудового договора |
Қайси хужжатга асосланиб ёзилган (санаси, тартиб рақами)
На основании какого документа внесена запись (дата, номер) |
||
|
йил
год |
кун
день |
ой
месяц |
|||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
|
«Profline» Масъулияти чекланган жамияти
Общество с ограниченной ответственностью «Profline» |
|
|
4 |
2020 |
26 |
09 |
3-цехга II-разрядли йиғувчи-чилангар сифатида қабул қилинди
Принят слесарем-сборщиком II разряда в цех № 3 |
26.09.2020 й. 115-к-сон буйруқ
Приказ № 115-к от 26.09.2020 г. |
Бошқа доимий ишга ўтказиш тўғрисидаги ёзув
Доимий ўтказишда:
- 1-устунга ёзувнинг тартиб рақамини қўйинг;
- 2-устунда иш бошланган санани кўрсатинг;
- 3-устунга бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги ёзувни киритинг: «_________________ лавозимига (касби, мутахассислиги) ўтказилди». Ходим ўтказилаётган таркибий бўлинмани кўрсатинг (агар ўтказиш муайян таркибий бўлинмага амалга оширилаётган бўлса);
- 4-устунга тегишли буйруқ рақами ва санасини киритинг.
|
Т/р
№№ |
Сана
Дата |
Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар
Сведения о приеме на работу, переводах на другую работу и прекращении трудового договора |
Қайси хужжатга асосланиб ёзилган (санаси, тартиб рақами)
На основании какого документа внесена запись (дата, номер) |
||
|
йил
год |
Кун
День |
ой
месяц |
|||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
|
«Market» Очиқ акциядорлик жамияти
Открытое акционерное общество «Маркет» |
|
|
5 |
2020 |
27 |
09 |
Сотув ишлари менежери сифатида қабул қилинди
Принят менеджером по продажам |
27.09. 2020 й. 115-к-сон буйруқ
Приказ № 115-к от 27.09. 2020 г. |
|
6 |
2024 |
02 |
02 |
Сотув ишлари бўлими мудири лавозимига ўтказилди
Переведен на должность заведующего отделом продаж |
02.02.2024 й. 03-к-сон буйруқ
Приказ № 03-к от 02.02. 2024 г. |
|
|
|
|
|
|
|
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзув
Меҳнат шартномасини бекор қилишда:
- 1-устунга ёзувнинг тартиб рақамини қўйинг;
- 2-устунда меҳнат шартномаси бекор қилинган санани кўрсатинг;
- 3-устунга: «Меҳнат шартномаси бекор қилинди» деган ёзувни киритинг;
- 4-устунда буйруқнинг санаси ва рақамини кўрсатинг.
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ушбу ташкилотда ишлаган давр учун меҳнат дафтарчасининг «Иш тўғрисидаги маълумотлар» бўлимига киритилган ёзувлар ташкилот раҳбари ёки у махсус ваколат берган шахснинг имзоси ва ташкилотнинг (мавжуд бўлганда) ёки кадрлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланади.
|
Сана
Дата |
Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар
Сведения о приеме на работу, переводах на другую работу и прекращении трудового договора |
Қайси хужжатга асосланиб ёзилган (санаси, тартиб рақами)
На основании какого документа внесена запись (дата, номер) |
||
|
йил
год |
кун
день |
ой
месяц |
||
|
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
Тошкент шахар 260-сонли умумтаълим мактаби
Общеобразовательная школа №260 г. Ташкента |
|
|
2020 |
27 |
09 |
Биология ўқитувчиси сифатида қабул қилинди
Принят учителем биологии |
27.09. 2020 й. 115-к-сон буйруқ
Приказ № 115-к от 27.09.2020 г. |
|
2024 |
02 |
02 |
Меҳнат шартномаси бекор қилинди
Трудовой договор прекращен |
02.02.2024 й. 14-к-сон буйруқ
Приказ № 14-к от 02.02.2024 г. |
|
|
|
|
Кадрлар бўлими бошлиғи
Начальник отдела кадров (Ф.И.О.) (Подпись, печать) |
|
Қуролли Кучлар органларидаги хизмат вақти тўғрисидаги ёзув
Меҳнат дафтарчасига ҳарбий хизмат тўғрисидаги ёзув киритилганда асос сифатида ҳарбий билетни кўрсатинг.
|
Т/р
№№ |
Сана
Дата |
Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар
Сведения о приеме на работу, переводах на другую работу и прекращении трудового договора |
Қайси хужжатга асосланиб ёзилган (санаси, тартиб рақами)
На основании какого документа внесена запись (дата, номер) йил
год |
||
|
йил
год |
кун
день |
Ой
месяц |
|||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
4 |
2024 |
05 |
05 |
4 |
2024 |
|
|
|
|
|
|
|
|
5 |
2024 |
05 |
05 |
5 |
2024 |
Малака ошириш, қайта тайёрлаш тўғрисидаги ёзув
Ходимнинг малака оширганлиги тўғрисидаги ёзувларни меҳнат дафтарчасига ёзишда асос сифатида унинг рақами ва берилган санаси кўрсатилган ҳолда гувоҳнома, ўқишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатни ёзинг.
|
Т/р
№№ |
Сана
Дата |
Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар
Сведения о приеме на работу, переводах на другую работу и прекращении трудового договора |
||
|
йил
год |
кун
день |
ой
месяц |
||
|
1 |
2 |
3 |
||
|
|
|
|
|
|
|
7 |
2022 |
26 |
09 |
7 |
|
8 |
2024 |
02 |
02 |
8 |
Агар ходимга ўқитиш якуни бўйича разряд берилган бўлса, ёзувни қуйидаги намуна бўйича киритинг:
|
Т/р
№№ |
Сана
Дата |
Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар
Сведения о приеме на работу, переводах на другую работу и прекращении трудового договора |
Қайси хужжатга асосланиб ёзилган (санаси, тартиб рақами)
На основании какого документа внесена запись (дата, номер) |
||
|
йил
год |
кун
день |
ой
месяц |
|||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
|
“Автотранссервис” Очиқ акциядорлик жамияти
Открытое акционерное общество «Автотранссервис» |
|
|
7 |
2023 |
26 |
09 |
3-цехга II-разрядли двигателларни йиғувчи-чилангар сифатида қабул қилинди
Принят слесарем-сборщиком двигателей II разряда в цех № 3 |
26.09. 2023 й. 115-к-сон буйруқ
Приказ № 115-к от 26.09.2023 г. |
|
8 |
2024 |
02 |
02 |
Двигателларни йиғувчи-чилангар III разряди берилди
Присвоен III разряд слесаря-сборщика двигателей |
30.01.2024 й. 000-сонли гувоҳнома
Свидетельство № 000 от 30.01.2024 г. |
Агар ходим янги касб ёки мутахассисликни эгаллаган бўлса, меҳнат дафтарчасига ёзувни қуйидаги намуна бўйича киритинг:
|
Т/р
№№ |
Сана
Дата |
Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар
Сведения о приеме на работу, переводах на другую работу и прекращении трудового договора |
Қайси хужжатга асосланиб ёзилган (санаси, тартиб рақами)
На основании какого документа внесена запись (дата, номер) |
||
|
йил
год |
кун
день |
ой
месяц |
|||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
|
“Автотранссервис” Очиқ акциядорлик жамияти
Открытое акционерное общество «Автотранссервис»
|
|
|
7 |
2023 |
26 |
09 |
Автомобилларни таъмирловчи чилангар сифатида қабул қилинди
Принят слесарем по ремонту автомобилей |
26.09. 2023 й. 115-к-сон буйруқ
Приказ № 115-к от 26.09.2023 г. |
|
8 |
2024 |
02 |
02 |
Иккинчи касб - дигателларни синовчиси белгиланди
Установлена вторая профессия – испытатель двигателей |
30.01.2024 й. 000-сонли гувоҳнома
Свидетельство № 000 от 30.01.2024 г. |
Олий таълим ташкилотида ўқиганлик тўғрисида ёзув
|
Т/р
№№ |
Сана
Дата |
Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар
Сведения о приеме на работу, переводах на другую работу и прекращении трудового договора |
Қайси хужжатга асосланиб ёзилган (санаси, тартиб рақами)
На основании какого документа внесена запись (дата, номер) |
||
|
йил
год |
кун
день |
ой
месяц |
|||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
|
«Profline» Масъулияти чекланган жамияти
Общество с ограниченной ответственностью «Profline» |
|
|
4 |
2020 |
26 |
09 |
Бухгалтер-кассир сифатида қабул қилинди
Принят бухгалтером-кассиром |
26.09.2020 й. 115-к-сон буйруқ
Приказ № 115-к от 26.09.2020 г. |
|
5 |
2024 |
01 |
07 |
2020 йил 2 сентябрдан 2024 йил 25 июнгача Тошкент молия институтида ўқиш
Учеба в Ташкентском финансовом институте с 02.09.2020 г. по 25.06.2024 г. |
Диплом серияси 0000 № 000 26.06.2024 й.
Диплом серии 000 № 000 от 26.06.2024 г. |
Ўриндошлик бўйича иш даврлари тўғрисидаги ёзув
Ходим иш берувчидан тегишли ариза бериш орқали ўзининг меҳнат дафтарчасига ўриндошлик бўйича иш даврлари тўғрисидаги ёзувни киритишни талаб қилишга ҳақли. Гап қайси ўриндошлик ҳақида кетаётгани муҳим эмас: ички ёки ташқи.
Ички ўриндошлик шартларида ишлаш тўғрисидаги ёзув.
Ходимнинг аризасига асосан «Иш тўғрисидаги маълумотлар» бўлимига ўриндошлик бўйича иш бошланиши тўғрисида ёзув киритинг. Ўриндошлик бўйича иш тугаганда эса (масалан, меҳнат шартномасининг муддати тугаши муносабати билан) ўриндошлик бўйича ишнинг тугаганлиги тўғрисида ёзув киритинг.
|
Т/р
№№ |
Сана
Дата |
Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар
Сведения о приеме на работу, переводах на другую работу и прекращении трудового договора |
Қайси хужжатга асосланиб ёзилган (санаси, тартиб рақами)
На основании какого документа внесена запись (дата, номер) |
||
|
йил
год |
кун
день |
Ой
Месяц |
|||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
|
«Profline» Масъулияти чекланган жамияти
Общество с ограниченной ответственностью «Profline» |
|
|
3 |
2023 |
27 |
09 |
Қоровул сифатида қабул қилинди
Принят сторожем |
27.09. 2023 й. 115-к-сон буйруқ
Приказ № 115-к от 27.09.2023 г. |
|
4 |
2024 |
02 |
02 |
Ўриндошлик асосида боғбон сифатида ишлаш
Работа садовником по совместительству |
02.02.2024 й. 14-к-сон буйруқ
Приказ № 14-к от 02.02.2024 г. |
|
|
2024 |
02 |
06 |
Ўриндошлик асосида боғбон сифатидаги иш тўхтатилди
Трудовой договор о работе садовником по совместительству прекращен |
02.06.2024 й. 44-к-сон буйруқ
Приказ № 44-к от 02.06.2024 г. |
Ташқи ўриндошлик шартларида ишлаш тўғрисидаги ёзув
Ташқи ўриндошлик бўйича иш даври тўғрисидаги ёзувни меҳнат дафтарчасига киритиш учун ходим асосий иш жойидаги иш берувчига қуйидагиларни тақдим этиши керак:
- тегишли ариза;
- ўриндошлик бўйича иш жойидан маълумотнома. Бу маълумотноманинг шакли Меҳнат вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган 29.01.2013 й. АВ рўйхат рақами 2417-сон. Маълумотнома ходим ўриндошлик асосида ишлаётган ташкилот раҳбари томонидан имзоланади.
Ходим ўриндошлик бўйича ишлаётган даврда бу маълумотларни меҳнат дафтарчасига киритиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган ҳолда ташқи ўриндошлик бўйича иш тўғрисидаги ёзув намунаси:
|
Т/р
№№ |
Сана
Дата |
Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар
Сведения о приеме на работу, переводах на другую работу и прекращении трудового договора |
Қайси хужжатга асосланиб ёзилган (санаси, тартиб рақами)
На основании какого документа внесена запись (дата, номер) |
||
|
йил
год |
кун
день |
ой
месяц |
|||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
|
«Profline» Масъулияти чекланган жамияти
Общество с ограниченной ответственностью «Profline» |
|
|
4 |
2022 |
27 |
09 |
Бухгалтер лавозимига қабул қилинди
Принят на должность бухгалтера |
27.09. 2022 й. 115-к-сон буйруқ
Приказ № 115-к от 27.09.2022 г. |
|
5 |
2023 |
22 |
02 |
2023 йил 10 февралда «Market» Очиқ акциядорлик жамиятига ўриндошлик асосида бухгалтер сифатида қабул қилинди
Принят по совместительству бухгалтером в Открытое акционерное общество «Market» 10.02.2023 г. |
«Market» ОАЖнинг 21.02.2023 й.даги 33-сонли маълумотномаси
|
|
6 |
2024 |
10 |
06 |
«Market» Очиқ акциядорлик жамиятида бухгалтер лавозимидаги ўриндошлик бўйича меҳнат шартномаси 2024 йил 02 июнда бекор қилинди
Трудовой договор о работе по совместительству бухгалтером в Открытом акционерном обществе «Market» прекращен 02.06.2024 г. |
«Market» ОАЖнинг 02.06.2024 й. 44-к-сон буйруқ нусхаси
Копия приказа ОАО «Market» № 44-к от 02.06.2024 г. |
Ходим ўриндошлик бўйича иш тўғрисидаги меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин бу маълумотларни киритиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган ҳолда ташқи ўриндошлик бўйича иш тўғрисидаги ёзув намунаси:
|
Т/р
№№ |
Сана
Дата |
Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар
Сведения о приеме на работу, переводах на другую работу и прекращении трудового договора |
Қайси хужжатга асосланиб ёзилган (санаси, тартиб рақами)
На основании какого документа внесена запись (дата, номер) |
||
|
йил
год |
кун
день |
ой
месяц |
|||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
|
«Profline» Масъулияти чекланган жамияти
Общество с ограниченной ответственностью «Profline» |
|
|
10 |
2022 |
27 |
09 |
Юридик бўлим бошлиғи лавозимига қабул қилинди
Принят на должность начальника юридического отдела |
27.09. 2022 й. 115-к-сон буйруқ
Приказ № 115-к от 27.09.2022 г. |
|
11 |
2022 |
10 |
10 |
2021 йил 3 сентябрдан 2022 йил 3 июлгача 0,5 ставкада Тошкент давлат юридик университетининг Жиноий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси лавозимида ўриндошлик асосида ишлади
В период с 03.09.2021 г. по 03.07.2022 г. работал по совместительству на 0,5 ставки на должности преподавателя кафедры “Уголовное право” Такшкентского государственного юридического университета |
Тошкент давлат юридик университетининг 04.07.2022 йилдаги 67-сонли маълумотномаси
Справка Такшкентского государственного юридического университета от 04.07.2022 г. № 67-к |
Вақтинча бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги ёзув
Вақтинча бошқа ишга ўтказиш иш берувчининг ўтказиш муддатини кўрсатган буйруғи билан расмийлаштирилади. Бу муддат тугагандан сўнг иш берувчи ходимга аввалги ишини тақдим қилиши керак. Қайси ҳолларда вақтинча ўтказиш амалга оширилади ва у қандай расмийлаштирилади – бу ҳақда экспертларнинг тавсиясида ўқинг.
Вақтинча бошқа ишга ўтказиш меҳнат шартномасига ўзгартиришлар ва меҳнат дафтарчасига ёзув киритишни талаб қилмайди. Лекин агар ходим бу маълумотларни меҳнат дафтарчасига киритиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилса, иш берувчи унга рад жавобини бериш ҳуқуқига эга эмас.
Вақтинча бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги ёзув намунаси:
|
Т/р
№№ |
Сана
Дата |
Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар
Сведения о приеме на работу, переводах на другую работу и прекращении трудового договора |
Қайси хужжатга асосланиб ёзилган (санаси, тартиб рақами)
На основании какого документа внесена запись (дата, номер) |
||
|
йил
год |
кун
день |
ой
месяц |
|||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
|
«Market» Очиқ акциядорлик жамияти
Открытое акционерное общество «Market» |
|
|
4 |
2023 |
27 |
09 |
Сотув ишлари менежери сифатида қабул қилинди
Принят менеджером по продажам |
27.09. 2023 й. 115-к-сон буйруқ
Приказ № 115-к от 27.09. 2023 г. |
|
5 |
2024 |
02 |
02 |
2024 йил 02 февралдан 2024 йил 10 мартгача (шу кун ҳам киради) вақтинча сотув ишлари бўлими мудири лавозимига ўтказилди
Временно с 02 февраля 2024 г. по 10 марта 2024 г. включительно переведен на должность заведующего отделом продаж |
02.02.2024 й. 03-к-сон буйруқ
Приказ № 03-к от 02.02. 2024 г. |
|
|
|
|
|
|
|
Бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги ёзув
Бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш – бу ходимнинг ёзма розилиги билан хизмат сафарига юборилган иш берувчи билан тузилган алоҳида муддатли меҳнат шартномаси асосида бошқа иш берувчига вақтинча юборишдир
.
Асосий иш жойидаги меҳнат шартномаси хизмат сафарига юбориш даврида тўхтатиб турилади. Хизмат сафарига юборишни қандай расмийлаштириш ҳақида бу ерда ўқинг.
Ходим хизмат сафарига юборилган иш берувчи у билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси асосида ходимни ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради. Ходимнинг қоғоз меҳнат дафтарчаси (у мавжуд бўлганда) ходимни хизмат сафарига юборган асосий иш берувчида қолади. Ходимнинг ёзма аризаси бўйича бу иш берувчи унинг меҳнат дафтарчасига бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганлиги тўғрисида ёзув киритиши керак.
Бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш тўғрисида ёзув намунаси:
|
Т/р
№№ |
Сана
Дата |
Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар
Сведения о приеме на работу, переводах на другую работу и прекращении трудового договора |
Қайси хужжатга асосланиб ёзилган (санаси, тартиб рақами)
На основании какого документа внесена запись (дата, номер) |
||
|
йил
год |
кун
день |
ой
месяц |
|||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
|
«Profline» Масъулияти чекланган жамияти
Общество с ограниченной ответственностью «Profline» |
|
|
4 |
2020 |
26 |
09 |
3-цехга II-разрядли йиғувчи-чилангар сифатида қабул қилинди
Принят слесарем-сборщиком II разряда в цех № 3 |
26.09.2020 й. 115-к-сон буйруқ
Приказ № 115-к от 26.09.2020 г. |
|
5 |
2024 |
02 |
02 |
2024 йил 02 февралдан «Market» Очиқ акциядорлик жамиятига йиғувчи-чилангар сифатида вақтинча хизмат сафарига юборилди Со 02.02.2024 г. прикомандирован в качестве слесаря-сборщика в Открытое акционерное общество «Market» |
01.02.2024 й. 14-к-сон буйруқ
Приказ № 14-к от 01.02.2024 г.
|
Меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тузатиш
Иш тўғрисидаги маълумотларнинг нотўғри ёки ноаниқ ёзуви аниқланганда, тузатиш ёзувни киритган иш берувчи томонидан киритилади ва тасдиқланади (402-сон Йўриқнома 2.4-б.). Бунинг учун қатъий белгиланган тартиб мавжуд бўлиб, унга риоя қилиш керак.
Ёзувни тузатиш учун:
- уни ҳақиқий эмас деб тан олинг;
- зарур бўлганда, тўғри ёзувни киритинг.
Ёзув иш берувчининг буйруғи асосида киритилган ёзувга мос келмаса, тузатиш намунаси.
Қуйидаги мисолда кадрлар бўлими инспектори хато қилиб меҳнат шартномаси ва ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруққа мос келмайдиган мутахассислик номини кўрсатган. «Ер ости самосвал ҳайдовчиси» ўрнига шунчаки «самосвал ҳайдовчиси» деб ёзган. Буни қандай тузатиш керак:
|
Т/р
№№ |
Сана
Дата |
Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар
Сведения о приеме на работу, переводах на другую работу и прекращении трудового договора |
Қайси хужжатга асосланиб ёзилган (санаси, тартиб рақами)
На основании какого документа внесена запись (дата, номер) |
||
|
йил
год |
кун
день |
ой
месяц |
|||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
|
«Transservis» Масъулияти чекланган жамияти
Общество с ограниченной ответственностью «Transservis» |
|
|
10 |
2024 |
25 |
05 |
Самосвал ҳайдовчиси сифатида қабул қилинди
Принят водителем самосвала |
25.05.2024 й. 15-к-сон буйруқ
Приказ № 15-к от 25.05.2024 г. |
|
11 |
2024 |
26 |
05 |
10-сонли ёзув ҳақиқий эмас Запись за № 10 недействительна |
|
|
|
2024 |
25 |
05 |
Ер ости самосвал ҳайдовчиси сифатида қабул қилинди Принят водителем подземного самосвала |
25.05.2024 й. 15-к-сон буйруқ
Приказ № 15-к от 25.05.2024 г. |
Иш берувчининг ноқонуний буйруғи асосида кўрсатилган ишга қабул қилиш санасини тузатиш намунаси
Қуйидаги мисолни келтирамиз. Ходим директор томонидан 2024 йил 10 майда ишга қўйилган, у билан меҳнат шартномаси эса фақат 30 майда расмийлаштирилган. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда ҳам шу сана, 30.05.2024 йил кўрсатилган. Ташкилотда меҳнат қонунчилигига риоя қилинишини текшириш жараёнида иш вақтини ҳисобга олиш табели ва бошқа ҳужжатлар асосида меҳнат ҳуқуқи бўйича инспектор ходим 10 майдан бошлаб ўз меҳнат мажбуриятларини амалда бажарганлигини аниқлаган. Шундан сўнг иш берувчига ушбу қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берилган. Бу вазиятда иш берувчи меҳнат шартномасига тегишли тузатишлар киритиши ва ишга амалда қўйилган кундан, яъни 2024 йил 10 майдан бошлаб ишга қабул қилиш тўғрисида янги буйруқ чиқариши керак. Айнан шу янги буйруқ ходимнинг меҳнат дафтарчасига тегишли тузатиш киритиш учун асос сифатида кўрсатилиши керак.
|
Т/р
№№ |
Сана
Дата |
Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар
Сведения о приеме на работу, переводах на другую работу и прекращении трудового договора |
Қайси хужжатга асосланиб ёзилган (санаси, тартиб рақами)
На основании какого документа внесена запись (дата, номер) |
||
|
йил
год |
кун
день |
ой
месяц |
|||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
|
«Transservis» Масъулияти чекланган жамияти
Общество с ограниченной ответственностью «Transservis» |
|
|
10 |
2024 |
30 |
05 |
Самосвал ҳайдовчиси сифатида қабул қилинди
Принят водителем самосвала |
30.05.2024 й. 15-к-сон буйруқ
Приказ № 15-к от 30.05.2024 г. |
|
11 |
2024 |
11 |
07 |
10-сонли ёзув ҳақиқий эмас Запись за № 10 недействительна |
|
|
|
2024 |
10 |
05 |
Самосвал ҳайдовчиси сифатида қабул қилинди Принят водителем самосвала |
11.07.2024 й. 25-к-сон буйруқ
Приказ № 25-к от 11.07.2024 г. |
Ходим аввалги ишига тикланган тақдирда меҳнат дафтарчасига киритиладиган ёзув
Амалиётда тез-тез учрайдиган ҳолат: ишдан бўшатишга рози бўлмаган ходим ишга тиклаш учун судга даъво аризаси беради. Агар суд ходим фойдасига қарор қабул қилса, меҳнат шартномасини бекор қилиш ва аввалги ишига тиклаш тўғрисидаги буйруқни бекор қилинг. Ушбу буйруқ асосида ходимнинг меҳнат дафтарчасига қуйидаги намунада янги ёзув киритинг:
|
Т/р
№№ |
Сана
Дата |
Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар
Сведения о приеме на работу, переводах на другую работу и прекращении трудового договора |
Қайси хужжатга асосланиб ёзилган (санаси, тартиб рақами)
На основании какого документа внесена запись (дата, номер) |
||
|
йил
год |
кун
день |
ой
месяц |
|||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
|
«Profline» Масъулияти чекланган жамияти
Общество с ограниченной ответственностью «Profline» |
|
|
9 |
2023 |
25 |
05 |
Таржимон сифатида қабул қилинди
Принят переводчиком |
25.05.2023 й. 15-к-сон буйруқ
Приказ № 15-к от 25.05.2023 г. |
|
10 |
2024 |
10 |
03 |
Меҳнат шартномаси бекор қилинди |
10.03.2024 й. 11-к-сон буйруқ
Приказ № 11-к от 10.03.2024 г. |
|
|
|
|
|
Кадрлар бўлими бошлиғи
Начальник отдела кадров (Ф.И.О.) (Подпись, печать) |
|
|
11 |
2024 |
15 |
07 |
10-сонли ёзув ҳақиқий эмас, олдинги ишига тикланди Запись за № 10 недействительна, восстановлен на прежней работе |
15.07.2024 й. 21-к-сон буйруқ
Приказ № 21-к от 15.07.2024 г. |
Меҳнат дафтарчасини бериш
Меҳнат дафтарчаси ходимга қуйидаги ҳолларда берилади:
- меҳнат шартномаси бекор қилинганда;
- иш даврида унинг илтимосига кўра – 5 кунгача муддатга, қайтариш шарти билан.
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат дафтарчасини бериш
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўлдирилган меҳнат дафтарчасини ходимга охирги иш кунида беринг. Ходимни меҳнат дафтарчасидаги меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ёзув билан таништиринг. Ходим бу ҳақда Т-2 шаклидаги шахсий варақада меҳнат шартномаси бекор қилинган сана кўрсатилган устун ёнига имзо қўйиши керак 402-сон Йўриқномага 4-илова.
Меҳнат дафтарчасини ходимга беринг. Ходим меҳнат дафтарчасини олганлиги ҳақида Меҳнат дафтарчаларини ҳисобга олиш китобининг 14-устунига имзо қўйиши керак (402-сон Йўриқномага 3-илова).
. Бу ҳолда кадрлар бўйича мутахассис ишончли шахсга (паспорт ёки ID-карта кўрсатилганда) ходимнинг меҳнат дафтарчасини бериши керак, бунда ишончли шахс Меҳнат дафтарчаларини ҳисобга олиш китобининг 14-устунига имзо қўяди.- тузилган сана, жой ва амал қилиш муддати. Тузилган санаси кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Амал қилиш муддати тугаган ишончнома асосида меҳнат дафтарчасини бериб бўлмайди.
- меҳнат дафтарчаси эгасининг паспорт маълумотлари (исми-шарифи, туғилган санаси ва яшаш жойи хатосиз кўрсатилиши керак); • ишончли шахснинг паспорти ёки ID-картасига мувофиқ маълумотлари;
- ишончли шахснинг ваколатлари. Унинг нимага ҳуқуқи борлигини кўрсатиш муҳим, масалан, ҳужжатдаги барча керакли ёзувларнинг мавжудлигини текшириш, меҳнат дафтарчасини (электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани) олиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхасини олиш, ишончномани берган ходимга тегишли пул тўловларини олиш ва ҳоказо;
- собиқ ходим номидан иш кўрадиган шахснинг имзо намунаси;
- ишонч билдирувчининг имзоси.
Шундай бўладики, меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга меҳнат дафтарчасини бериш имконияти бўлмайди, чунки ходим йўқ ёки меҳнат дафтарчасини олишдан бош тортади. Бундай ҳолда кейинги иш кунидан кечиктирмай ходимга меҳнат дафтарчасини олиш учун келиш зарурлиги ёки уни почта орқали юборишга розилик бериш тўғрисида хабарнома билан буюртма хат юборинг.
.|
Ходимга меҳнат дафтарчасини олиш зарурлиги тўғрисида ёзма хабарнома юборилган кундан бошлаб иш берувчи меҳнат дафтарчасини беришни кечиктиргани учун жавобгарликдан озод этилади. |
Баъзан ходим меҳнат дафтарчасини олиш учун келмайдиган ва уни почта орқали юборишга розилик бермайдиган вазиятлар учраб туради. Бундай ҳеч ким олиб кетмаган меҳнат дафтарчалари икки йил давомида ташкилотнинг кадрлар бўлимида ишлаётган ходимларнинг меҳнат дафтарчаларидан алоҳида сақланади. Икки йил давомида талаб қилиб олинмаган меҳнат дафтарчалари бу муддат тугагандан сўнг ташкилот архивида 50 йил давомида сақланади. 50 йил ўтгандан сўнг меҳнат дафтарчалари белгиланган тартибда йўқ қилиниши мумкин.
Агар ходим ўз вақтида олинмаган меҳнат дафтарчасини олиш учун келса, уни ходим мурожаат қилган кундан бошлаб 3 кун ичида беринг. Уч кунлик муддат ходим меҳнат дафтарчасини олиш учун мурожаат қилган кундан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади
. Масалан, агар ходим ўз вақтида олинмаган меҳнат дафтарчасини олиш учун 10-санада мурожаат қилган бўлса, меҳнат дафтарчаси ходимга 13-санадан кечиктирмай берилиши керак.
Агар муддатнинг охирги куни дам олиш кунига тўғри келса, муддат тугайдиган кун деб ундан кейинги биринчи иш куни ҳисобланади. Масалан, ходим меҳнат дафтарчасини олиш учун пайшанба куни мурожаат қилди. Ходимга меҳнат дафтарчаси берилиши керак бўлган уч кунлик муддат жума кунидан бошлаб ҳисобланади. Фараз қилайлик, ташкилот 5 кунлик иш ҳафтаси режимида ишлайди, шанба ва якшанба – дам олиш кунлари. Меҳнат дафтарчаси ходимга душанбадан кечиктирмай берилиши керак.
Ходим вафот этган тақдирда меҳнат дафтарчасини унинг энг яқин қариндошига имзо қўйдириб ёки унинг аризаси юўйича почта орқали юборинг
. Вафот этган ходим меҳнат дафтарчасининг «Иш ҳақидаги маълумотлар» бўлимига: «Меҳнат муносабатлари бекор қилинди» деб ёзиб қўйинг.
Иш берувчининг айби билан меҳнат дафтарчаси берилиши кечиктирилганда ходимга барча мажбурий прогул вақти учун ўртача иш ҳақи тўланади. Бундай ҳолда меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб меҳнат дафтарчаси берилган кун ҳисобланади. Меҳнат шартномаси бекор қилинган янги сана тўғрисида буйруқ чиқарилади ва ходимнинг меҳнат дафтарчасига ёзув киритилади 402-сон Йўриқнома 3.1-б. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида илгари киритилган ёзув бекор қилинади.
:- жамоа шартномасида;
- ташкилотнинг ички ҳужжатида;
- меҳнат шартномасида;
- ходим ва иш берувчи бундай келишувга эришган бўлса.

. Бу ҳолда меҳнат шартномаси бекор қилинган сана деб таътилнинг охирги куни ҳисобланади
. Шунинг учун айнан таътилнинг охирги кунида ходимга унинг меҳнат дафтарчасини беринг
.Иш даврида меҳнат дафтарчасини вақтинча бериш
Ходим меҳнат дафтарчасини шахсий мақсадларда қайтариш шарти билан бир неча кунга беришни сўрашга ҳақли
. Бунинг учун ходимдан эркин шаклда у меҳнат дафтарчасини беришни сўраган ва уни қайтариб беришга мажбурият оладиган ёзма ариза олинг. Аризада ходимни бундай илтимос билан мурожаат қилишга ундаган сабабларни кўрсатиш шарт эмас. Иш берувчи аризада бундай сабаблар кўрсатилмаганлиги асосида ходимга меҳнат дафтарчасини беришни рад этишга ҳақли эмас.
Охирги иш жойи ва эгаллаган лавозими тўғрисида меҳнат дафтарчасига киритилган маълумотларни тасдиқлаш учун сиз маълумотнома беришингиз керак.
Меҳнат дафтарчаси эгаси уни ўзида сақлаб туриши мумкин бўлган энг кўп муддат – 5 кун.
Меҳнат дафтарчаси унинг эгасида бўлган вақтда унга қўшимча ёзувлар киритиш ва уларни ўзгартириш, гаровга қўйиш ёки йўқ қилиш қатъиян тақиқланади. Бунинг учун бутун жавобгарлик ходимнинг ўзига юкланади.
Меҳнат дафтарчасини қайтариб олаётганда уни очинг ва эгасининг ҳузурида диққат билан кўриб чиқинг. Бланк дастлабки ҳолатига мос келишига, ходим унга ҳеч қандай ёзув киритмаганлигига, уни бузмаганлигига ишонч ҳосил қилинг. Агар тузатишлар ёки бошқа ўзгартиришлар аниқланса, гувоҳларни жалб қилган ҳолда далолатнома тузинг. Агар буни қилмасангиз ва ҳужжатни қарамай олсангиз, кейинчалик меҳнат дафтарчасини кадрлар бўйича мутахассис эмас, балки ходимнинг ўзи бузганлигини исботлаш қийин бўлади.
Меҳнат дафтарчасини бузганлик учун иш берувчи ходимга нисбатан МК 312-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли.
. Мутахассиснинг «Ходим аввалги иш стажи ҳақидаги маълумотларни электрон меҳнат дафтарчасига қандай киритиши керак» тушунтиришини қаранг.|
т/р |
Ходимга меҳнат дафтарчаси берилган сана |
Меҳнат дафтарчаси эгасининг Ф.И.Ш. |
Мута хассислик (лавозим) |
Меҳнат дафтарчасининг серия ва рақами |
Меҳнат дафтарчасини олгани тўғрисида ходимнинг имзоси |
Меҳнат дафтарчасини қайтариш санаси |
Меҳнат дафтарчасини қайтаргани тўғрисида ходимнинг имзоси |
Масъул шахснинг ходим меҳнат дафтарчасини қайтаргани тўғрисида имзоси |
||||
|
кун |
ой |
йил |
кун |
ой |
йил |
|||||||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
- Ходим аввалги иш стажи ҳақидаги маълумотларни электрон меҳнат дафтарчасига қандай киритиши керак
- Кадрлар ишини юритишни қандай ташкил этиш керак
- Ўзгартиришларни киритиш учун электрон меҳнат дафтарчасига кириш ҳуқуқини олиш тартиб-таомили
- Ишга қабул қилиш қандай расмийлаштирилади ва меҳнат шартномаси қандай тузилади
- Меҳнат шартномасини бекор қилиш қандай расмийлаштирилади
Телеграм канали