Вахта ишчиларига йўлдаги қатнов вақти учун пул тўлаш керакми

preview
Эътибор беринг
Мақола «Норма» экспертларининг коллегиал фикрини инобатга олган ҳолда тўлиқ қайта ишланган.

«Вахта усулидаги ишда ходимларнинг иш жойи (вахта шаҳарчаси жойлашган жойдан 2 ҳафтадан чиқмасдан) яшаш жойидан 30 км олисдаги (бир соатлик йўл) ҳудудда жойлашган. Ходимларни иш жойига хизмат транспорти орқали етказамиз. Бунда иш ҳақини тўлаш ва дам олиш вақтини ҳисоб-китоб қилишда яшаш жойидан иш жойига бориш ва ортга қайтиш чоғида йўлда бўлиш вақтини сира ҳисобга олмаймиз. Бу тўғрими?».  

Kadrovik.uz тушунтиради: 

 

–  Вахта усулида ишловчи шахсларнинг меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари Меҳнат кодексининг 465–472-моддаларида белгиланган.

Иш жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш чоғида йўлда бўлиш кунлари (вақт) иш вақтига киритилмайди.

Улар вахталар ўртасидаги дам олиш кунларига тўғри келиши мумкин , тегишинча, йўлда бўлиш вақтига иш ҳақи тўланмайди.

Аммо Меҳнат кодексининг 472-модда 7-қисмига мувофиқ вахтада ишлаш жадвалида назарда тутилган, иш берувчининг жойлашган еридан (йиғилиш пунктидан) иш бажариладиган жойгача бориш ва у ердан қайтиш чоғида йўлда бўлиш вақти учун ўтган ой учун ҳисобланган иш ҳақи асосида аниқланадиган ўртача кунлик ставка миқдоридан келиб чиққан ҳолда ходимларга компенсация тўланиши керак.

Эътибор беринг
Иш берувчининг жойлашган еридан (йиғилиш пунктидан) иш бажариладиган жойгача бориш ва у ердан қайтиш чоғида йўлда бўлиш вақтига, ходимнинг яшаш жойидан бўлган вақтга эмас, компенсация тўланади .
Эътибор беринг

Сизга қуйидаги тушунтиришлар фойдали  бўлиши мумкин:

Валерия ЛЯНДРЕС,

«Норма» эксперти