Ишдан бўшаётган ходим билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби

preview

Ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаяпти.  Таътилни, "касаллик варақалари" ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда ишдан бўшатаётганда барча ҳисоб-китобларни қандай қилиб тўғри амалга ошириш керак? Ундан неустойка ушлаб қолиш мумкинми?

Саволларга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
 
– Дейлик, бизда қуйидаги дастлабки маълумотлар бор:
ходим корхонада 2020  йил 1 январдан буён ишлайди. Жорий иш даври  2022 йил 1 январдан  31 декабргача;

  • у 2022 йил 3 февралдан 2 мартгача меҳнат таътилидан (24 иш куни) фойдаланди;
  • 2022 йил 3 мартдан 2 июнгача 3 ой муддатга иш ҳақи сақланмайдиган таътил расмийлаштирди;
  • 3 июндан 20 июнгача – вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этди;
  • 21 июнь куни ишга чиқди ва 2022  йил 4 июлдан ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида ариза ёзди.

Ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши муносабати билан  бу вазиятда ходимга қуйидагилар ҳисобланади ва тўланади:

1) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси – 2022 йил 3 июндан  20 июнгача;

2) ишдан бўшатиш кунидаги иш ҳақи – 2022 йил 4 июлгача.

Фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация тўланмайди, чунки ходим иш даври охиригача ишлаб бермай, "бўнак" тарзида меҳнат таътилидан фойдаланган. Шунинг учун бу вазиятда иш ҳақидан  таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун ортиқча тўловни ушлаб қолинг:

1) 2 ҳафтадан ортиқ иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлиш даври учун  – 2022 йил 16 мартдан  2 июнгача – 6 иш куни учун (ҳар бир тўлиқ ой учун 2 иш куни ҳисобидан. Бундай ҳолда 2 ой ва 18 кун 3 ойгача яхлитланади).

Жами:
 

24 кун таътил : 12 ой х 3 ой таътил = 6 кун;

2) меҳнат таътили берилган ва тўланган меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги давр учун (2022 йил  5 июлдан  31 декабргача) – 12 иш куни учун (ҳар бир тўлиқ ой учун 2 иш куни ҳисобидан. Бу вазиятда 5 ой ва 27 кун 6 ойгача яхлитланади).
Жами:

24 кун таътил: 12 ой х ишдан бўшатилгандан кейин 6 ой = 12 кун

Ҳаммаси бўлиб бухгалтерия бўлими фойдаланилган, аммо ишлаб берилмаган таътилнинг 18 иш куни (6 + 12) учун "таътил пули"ни ушлаб қолади.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш буйруғида ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш заруратини кўрсатинг.
 
Ҳисоб-китобнинг осонроқ варианти:

1) ходимнинг иш стажига киритиладиган ишдан бўшатиш санасигача бўлган иш даври учун ҳақиқий вақтни ҳисобланг:

  • у ҳақиқатда  меҳнат таътилини ҳисобга олган ҳолда 1 январдан 2 мартгача – 2 тўлиқ ой ишлаган, бунинг учун у таътил олиш ҳуқуқига эга (4 иш куни):
  • касаллик вақти ва касалликдан кейинги иш вақти – 3 июндан 4 июлгача – 1 тўлиқ ой. Улар учун у таътилга ҳақли – 2 иш куни:

24 кун таътил: 12 ой х 2 ой иш = 4 кун;
 

24 кун таътил: 12 ой х 1 ой = 2 кун;

2) фойдаланилган 24 таътил кунидан ходим ишдан бўшатиш санасигача ҳақли бўлган 6 иш кунини (2 + 4) чиқариб ташланг, шунда  “таътил пули” ушлаб қолиниши керак бўлган 18 иш куни келиб чиқади.

Эътибор беринг
Ходимларга “бўнак” тариқасида таътил тақдим қилганда, иш муддати тугагунга қадар меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда улардан ортиқча тўланган таътил пуллари ишланмаган кунлар учун ушлаб қолинишини тушунтиришни тавсия қиламиз.

Неустойкага келсак…

Муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда  ва меҳнат шартномасида тарафларнинг неустойка тўлаши ҳақидаги ўзаро мажбуриятлари назарда тутилган тақдирда неустойка тўланади .
Бу ҳақда батафсил бу ерда ёзганмиз:

 

 

Ишдан бўшаётган ходим билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби

Ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаяпти.  Таътилни, "касаллик варақалари" ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда ишдан бўшатаётганда барча ҳисоб-китобларни қандай қилиб тўғри амалга ошириш керак? Ундан неустойка ушлаб қолиш мумкинми?

Саволларга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

Дейлик, бизда қуйидаги дастлабки маълумотлар бор:

·       ходим корхонада 2020  йил 1 январдан буён ишлайди. Жорий иш даври  2022 йил 1 январдан  31 декабргача;

       • у 2022 йил 3 февралдан 2 мартгача меҳнат таътилидан (24 иш куни) фойдаланди;

  2022 йил 3 мартдан 2 июнгача 3 ой муддатга иш ҳақи сақланмайдиган таътил расмийлаштирди;

• 3 июндан 20 июнгача вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этди;

• 21 июнь куни ишга чиқди ва 2022  йил 4 июлдан ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида ариза ёзди.

 

Ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши муносабати билан (МК 99-м.) бу вазиятда ходимга қуйидагилар ҳисобланади ва тўланади:

1) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси 2022 йил 3 июндан  20 июнгача;

2) ишдан бўшатиш кунидаги иш ҳақи – 2022 йил 4 июлгача.

Фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация тўланмайди, чунки ходим иш даври охиригача ишлаб бермай, "бўнак" тарзида меҳнат таътилидан фойдаланган. Шунинг учун бу вазиятда иш ҳақидан (МК 164-м. 4-б.) таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун ортиқча тўловни ушлаб қолинг:

1)     2 ҳафтадан ортиқ иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлиш даври учун (МК 142-м.) – 2022 йил 16 мартдан  2 июнгача 6 иш куни учун (ҳар бир тўлиқ ой учун 2 иш куни ҳисобидан. Бундай ҳолда 2 ой ва 18 кун 3 ойгача яхлитланади).

Жами:

     24 кун таътил : 12 ой х 3 ой таътил = 6 кун;

 

2)     меҳнат таътили берилган ва тўланган меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги давр учун (2022 йил  5 июлдан  31 декабргача) – 12 иш куни учун (ҳар бир тўлиқ ой учун 2 иш куни ҳисобидан. Бу вазиятда 5 ой ва 27 кун 6 ойгача яхлитланади).

Жами:

24 кун таътил: 12 ой х ишдан бўшатилгандан кейин 6 ой = 12 кун

Ҳаммаси бўлиб бухгалтерия бўлими фойдаланилган, аммо ишлаб берилмаган таътилнинг 18 иш куни (6 + 12) учун "таътил пули"ни ушлаб қолади.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш буйруғида ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш заруратини кўрсатинг.

 

Ҳисоб-китобнинг анчайин осон варианти:

1) ходимнинг иш стажига киритиладиган ишдан бўшатиш санасигача бўлган иш даври учун ҳақиқий вақтни ҳисобланг:

 

·      у ҳақиқатда  меҳнат таътилини ҳисобга олган ҳолда 1 январдан 2 мартгача – 2 тўлиқ ой ишлаган, бунинг учун у таътил олиш ҳуқуқига эга (4 иш куни):

24 кун таътил: 12 ой х 2 ой иш = 4 кун;

·       касаллик вақти ва касалликдан кейинги иш вақти 3 июндан 4 июлгача 1 тўлиқ ой. Улар учун у таътилга ҳақли 2 иш куни:

24 кун таътил: 12 ой х 1 ой = 2 кун;

2) фойдаланилган 24 таътил кунидан ходим ишдан бўшатиш санасигача ҳақли бўлган 6 иш кунини (2 + 4) чиқариб ташланг, шунда  “таътил пули” ушлаб қолиниши керак бўлган 18 иш куни келиб чиқади.

Эътибор беринг!

Ходимларга “бўнак” тариқасида таътил тақдим қилганда, иш муддати тугагунга қадар меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда улардан ортиқча тўланган таътил пуллари ишланмаган кунлар учун ушлаб қолинишини тушунтиришни тавсия қиламиз.

 

Неустойкага келсак…

Муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда  ва меҳнат шартномасида тарафларнинг неустойка тўлаши ҳақидаги ўзаро мажбуриятлари назарда тутилган тақдирда неустойка тўланади (МК 104-м.).

Бу ҳақда батафсил бу ерда ёзганмиз:

·       Ходим қарши бўлса, неустойка ушлаб қолиш мумкинми

https://kadrovik.uz/publish/doc/text182102_mojno_li_vzyskat_neustoyku_esli_rabotnik_-_protiv

Логотип