Келгуси ишдан бўшатиш билан таътилни қандай тақдим қилиш керак

preview

Ходим кейинчалик меҳнат муносабатлари бекор қилиниши билан меҳнат таътили тақдим қилинишини сўрамоқда.

Эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС бу ҳолатда таътил ва меҳнат шартномасини бекор қилишни қандай қилиб тўғри ҳисоблаш ва расмийлаштиришни, шунингдек ушбу ёндашувнинг ижобий ва салбий томонларини тушунтирди:

 

- Ҳисоблашдан бошлаймиз.

Мисол
Агар ходим таътилни келгуси ишдан бўшатиш билан расмийлаштирса, таътил кунлари ва компенсацияни қандай ҳисоблаш мумкин

Ходим 2018 йил 8 июнь куни ишга қабул қилинган, қабул қилинган пайтдан бошлаб, 15 кундан икки мартa йиллик таътил олган (шартнома бўйича):

1) 21.01.2020 й.дан 06.02.2020 й.гача;

2) 08.06.2021 й.дан 24.06.2021 й.гача.

Энди унга 2022 йил 27 июлдан 20 иш куни давомийлигида келгуси ишдан бўшаш билан меҳнат таътили беришни сўраб ариза ёзди.

Ходим қабул қилинган пайтдан бошлаб (иш даврининг бошидан бошлаб) қанча таътил кунлари олиши кераклигини,  умуман қанчасидан фойдалангани ва қанча қолганини ҳисоблаб чиқамиз. Бундай ҳолда ходим таътилдан айнан қачон фойдалангани муҳим эмас.  Тақдим қилиниши керак бўлган  таътилларнинг қанчасидан фойдаланилгани муҳим.

Иш даври

Қанча таътиллардан фойдаланилган

27.07.2022 йилга қолдиқ

08.08.2018–07.08.2019

15 иш куни (тўлиқ)

08.08.2019–07.08.2020

15 иш куни (тўлиқ)

08.08.2020–07.08.2021

15 иш куни

08.08.2021–07.08.2022

15 иш куни

 

Кўриб турганимиздек, ходимда таътилнинг  фойдаланилмаган 30 иш куни бор, сиз уни ишдан бўшатишда компенсация қилишингиз ёки натура кўринишида тақдим қилишингиз ёхуд таътилнинг бир қисмини тақдим қилиб, қолганини эса компенсация қилишингиз мумкин.

Ушбу фойдаланилмаган кунлар йўқолмаслиги керак, шунинг учун унга қуйидагиларни тақдим қилишингиз мумкин:

  •  ўтган давр учун 15 кунлик таътил (08.08.2020 йилдан 07.08.2021 йилгача) ва меҳнат шартномаси бекор қилинганда жорий иш даври учун 15 кунлик таътил учун пуллик компенсация (08.08.2021–07.08.2022);
  • 30 кунлик таътил ва 1,25 иш куни учун пуллик компенсация, чунки таътил иш стажига киритилади ва бундай ҳисоб-китобда  унинг тугаши ходимга бир ойга тенглаштириладиган яна 19 кунлик стаж беради.

 

Келгуси ишдан бўшатиш билан таътил тақдим қилишнинг хусусиятлари

Таътил даврида қандай қилиб ишдан бўшаш ҳақида бу ерда ёзган эдик:

Лекин меҳнат қонунчилиги ҳақиқатдан меҳнат шартномасини кейинчалик бекор қилиш билан таътиллар расмийлаштириш имкониятини назарда тутади . Ушбу тартиб ходим ҳам, иш берувчи ҳам билиши ва амал қилиши керак бўлган бир қатор хусусиятларга эга.

Ушбу тартиб, агар у жамоа шартномасида назарда тутилган бўлса ёки ходим ва иш берувчи ўртасида бундай келишувга эришилган бўлса, қўлланилишини ҳисобга олинг. Биргина ходимнинг хоҳиши етарли эмас.

Шунингдек, биринчи навбатда, ходимга бу ҳолда бухгалтерия бўлими ишини қийинлаштирмасдан ишдан бўшатиш санасида ортиқча ҳисоблашлар ёки ушлаб қолишларнинг олдини олиш учун ишланган вақтга қатъий мутаносиб равишда таътил тақдим қилиш кераклигини тушунтиришни тавсия қиламиз.

Бундан ташқари, ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаётганда таътилдан фойдаланмай бўшаш билан таққослаганда кейинги ишдан бўшаш билан таътил расмийлаштириш қарорининг ижобий ва салбий томонларини билиши керак:

Ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш

Кейинчалик меҳнат шартномасини бекор қилиш билан таътил

Ариза меҳнат шартномаси бекор қилинишидан 2 ҳафта олдин топширилади

Меҳнат шартномаси меҳнат таътилининг сўнгги кунида бекор қилинади

Иш стажи ишдан бўшатилган пайтдан бошлаб янги ишга қабул қилингунга қадар тўхтатилади

 

Таътилда бўлиш муддати иш стажига киритилади  

Ходим огоҳлантириш даври давомида аризасини қайтариб олиш ва ишини давом эттиришга ҳақли

Қонун билан белгиланган 2 ҳафталик ёки тарафларнинг келишуви билан белгиланган бошқа  муддат тугаган бўлса, ходим аризани қайтариб олишга ҳақли эмас

Ходим ўз хоҳишига кўра таътилга ёки эртаси куни янги ишга чиқиши мумкин, чунки ходимнинг меҳнат дафтарчаси унинг сўнгги иш кунида берилади  яъни таътилдан олдин

 

Таътилнинг сўнгги кунида ходимга унинг меҳнат дафтарчаси  берилади  ходим фақат ишдан бўшатилган санадан кейин ишга қабул қилиниши мумкин

 

 

Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш /publish/doc/text183314_kelgusi_ishdan_bushatish_bilan_tatilni_qanday_taqdim_qilish_kerak