Ходимларнинг шахсга доир маълумотлари қандай сақланади ва улардан қандай фойдаланилади

12.03.2024
author avatar

Гулрух НИЯЗМЕТОВА

халқаро алоқалар бўйича Бошқармаси катта мутахассиси
author avatar

Юрий ФЕОКТИСТОВ

«Норма» эксперти

Тавсияномада:

– Қандай маълумотлар шахсга доир маълумотларга киради

– Шахсга доир маълумотлар қандай сақланади ва улардан қандай фойдаланилади

– Қандай ҳужжатларни ишлаб чиқиш керак

– Шахсга доир маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик.

Иш берувчи ходимларнинг шахсга доир маълумотларини хавфсизликда сақлаши шарт. Қонунчилик шахсга доир маълумотларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва ҳимоялаш талабларига риоя қилмаганлик учун иш берувчининг зиммасига жавобгарлик юклайди.

Шахсга доир маълумотларга қандай маълумотлар  киради

Ходимнинг шахсга доир маълумотлари – ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги  маҳфий ахборотдир . Ходимлар шахсга доир маълумрларни меҳнатга оид муносабатлар сабабли иш берувчига тақдим этади.

Шахсга доир маълумотлар жумласига ходим тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар киради:

  • Ф.И.О., туғилган санаси ва жойи;
  • ЖШШИР (мавжуд бўлса);
  • маълумоти ва бу тўғрисидаги ҳужжалар;
  • меҳнат фаолияти бошланганидан эътиборан бажарилаётган ишлари, ҳарбий хизматни қўшиб ҳисоблаганда;
  • доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили;
  • паспорт ёки ID-карта маълумотлари – серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилганлиги;
  • шахсий телефон рақами, электрон почта манзили;
  • ҳарбий мажбуриятга дахлдорлиги, ҳарбий рўйхатга олиш бўйича маълумотлар – захирада бўлган фуқаролар ва ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган шахслар учун;
  • СТИР, мавжуд бўлса;
  • ШЖБПҲнинг рақами;
  • мажбурий тиббий кўрик натижалари;
  • ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари;
  • оилавий аҳволи, яқин қариндошларининг Ф.И.О. ва туғилган саналари;
  • ходимнинг ва унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги иш берувчига маълум бўлиб қолган фактлар, воқеалар ҳамда ҳолатлар ҳақидаги бошқа маълумотлар.

Шахсга доир маълумотларга шу жумладан ходимнинг анатомик ва физиологик ўзига хос хусусиятларини тавсифловчи биометрик маълумотлар ҳам киради .

Вазият
Ходимнинг иш ҳақи миқдори унинг шахсга доир маълумотларига кирадими
Ташкилотимизда ходимлар уларга белгиланган иш ҳақи миқдорини ўзаро муҳокама қилишади. Агар иш ҳақи ҳисоблаш бўйича бухгалтер бошқа ходимлар билан уларнинг ҳамкасбларининг иш ҳақи миқдорини муҳокама қилса, бу қоидани бузиш ҳисобланадими ва бунинг учун жазолаш мумкинми?
Ҳа, мумкин.
Ходимнинг иш ҳақи миқдори, қоидага кўра, унинг шахсга доир маълумотларининг бир қисми ҳисобланади. Шахсга доир маълумотлар муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ҳар қандай ахборотни ўз ичига олади . Иш ҳақи миқдори муайян ходим билан боғлиқ бўлган маҳфий маълумот ҳисобланади ва унга ишлов бериш шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун таъсирига тушади. Шунинг учун, агар бухгалтер ташкилот ходимларининг ҳисобланган даромадлари тўғрисидаги маълумотни тарқатаётган бўлса, и
Вазият
Фотосурат шахсга доир маълумот ҳисобланадими
Ишга қабул қилишда номзод резюме келтирди. Резюмедаги фотосурат шахсга доир маълумотларга кирадими?
Ҳа, агар фотосурат бўйича унинг эгасини таниш мумкин бўлса, у шахсга доир маълумотларга киради.
Шахсга доир маълумотлар — бу муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот .
Фотосурат – бу ахборотни сурат кўринишида берувчи тасвир. У инсонни танишга ёрдам беради. Демак, фотосуратни ходимнинг шахсий маълумоти деб ҳисоблаш мумкин. Шунинг учун фотосуратли маълумотларга, мазкур ҳолатда резюмега, ишлов беришда бундай ахборотга ишлов беришнинг умумий қоидалари қўлланилади.
Бунда резюмеда кўрсатилган шахсга доир маълумотларга шунингдек миллати, оилавий аҳволи, меҳнат стажи, ҳарбий унвони ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар ҳам киради.

Шахсга доир маълумотлар қандай сақланади ва улар билан қандай ишланади

Ходимларнинг шахсга доир маълумотларини қонунчилик қоидаларига мувофиқ сақланг ва фойдаланинг  . Бу ходимларнинг шахсга доир маълумотларга эга ахборот мавжуд бўлган ҳужжатларига ҳам тааллуқлидир.

МК  биноан иш берувчи ходимларнинг шахсга доир маълумотларга ишлов бериш чоғида қуйидагиларга амал қилиши шарт :

  • шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик қоидаларига асосланиши;
  • ходимнинг шахсга доир барча маълумотларини ходимнинг ўзидан олиши;
  • шахсга доир маълумотларни учинчи шахслардан фақат ходимни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда ва унинг розилиги билан олиш.
  • шахсга доир маълумотларни олишнинг мақсадлари, тахмин қилинаётган манбалари ва усуллари, шунингдек бу маълумотларнинг хусусияти тўғрисида ходимга хабар қилиш;
  • агар ходим шахсий маълумотларни олиш учун ёзма розилик беришни рад этса, бунинг оқибатлари тўғрисида унга хабар қилиш;
  • ходимнинг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилишни таъминлаш;
  • ходимларни шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартиби тўғрисида имзо қўйдириб таништириш;
  • ходимларнинг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқиш;
  • меҳнат фаолияти жараёнида маълум бўлган шахсга доир маълумотларнинг ошкор қилинишига йўл қўймаслик.
Эътибор беринг
Агар, масалан, ходимни малака ошириш курсларига ёки тиббий кўрикдан ўтиш ва ҳоказолар учун ўзи юборган бўлса, ходимнинг розилиги талаб қилинмайди.
Эътибор беринг

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима солишлари мумкин. Хусусан, шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда: йиғиш, сақлаш, ўзгартириш, фойдаланиш, тақдим этиш, тарқатиш, узатиш ва йўқ қилиш учун. 

Жарима миқдори: фуқаролар учун – БҲМ 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахслар учун – БҲМ 5 бараваридан 10 бараваригача .

Мулкдор ёки оператор биометрик ва генетик маълумотларга ишлов беришда ушбу маълумотларни ҳимоя қилиш ва сақлашнинг ташкилий ва техник чора-тадбирларини амалга оширади (Шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларнинг ҳимоя қилинганлик даражасини белгилаш тўғрисидаги Низом, 05.10.2022 йилдаги ВМҚ-570-сон қарорга 2-илова). Бунда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилишнинг, уни қўллаш шартларига қараб, 4 та даражаси мавжуд (05.10.2022 йилдаги ВМҚ-570-сон қарорга 1-илова):

 

Ҳимоя даражаси

Тегишли даражани қўллаш шартлари

Зарур ҳимоя чоралари

Ҳимоя қилишнинг даражаси 

- I-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда махсус ва (ёки) биометрик ва (ёки) генетик маълумотларга ишлов берилганда;

- II-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда мулкдор ва (ёки) операторнинг ходимлари бўлмаган 50 000 дан ортиқ субъектларнинг махсус шахсга доир маълумотларига ишлов берилганда.

- маълумотлар базалари жойлашган биноларнинг хавфсизлик режимини ташкил этиш;

- биноларга кириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларнинг назоратсиз киришига йўл қўймаслик;
- шахсга доир маълумотлар сақланаётган моддий жисмлар хавфсизлигини таъминлаш;
- маълумотлар базасига кириш имкониятига эга бўлган шахслар рўйхатини тасдиқлаш;
- мавжуд таҳдидлардан ҳимоя қилишни таъминлаш;
- масъул мансабдор шахсни тайинлаш;
- электрон хабарлар журналидаги маълумотларга кириш ҳуқуқини фақат масъул ходимлар, шунингдек ваколатли шахсларга тақдим этиш;
- масъул ходимнинг ваколатлари ўзгаришини электрон хавфсизлик журналида рўйхатга олиш;
- маълумотлар базасининг хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинма тузиш

Ҳимоя қилишнинг II даражаси

- I-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда махсус ва (ёки) биометрик ва (ёки) генетик маълумотларга ва ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларга ишлов берилганда;
- II-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда мулкдор ва (ёки) операторнинг ходимлари бўлмаган 50 000 дан кам бўлган субъектларнинг махсус маълумотларига ишлов берилганда;
- II-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда биометрик ва (ёки) генетик маълумотларга ишлов берилганда;
- II-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда мулкдор ва (ёки) операторнинг ходимлари бўлмаган 50 000 дан ортиқ субъектларнинг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларига ишлов берилганда; 
- III-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда мулкдор ва (ёки) операторнинг ходимлари бўлмаган 50 000 дан ортиқ субъектларнинг махсус шахсга доир маълумотларига ишлов берилганда


- маълумотлар базалари жойлашган биноларнинг хавфсизлик режимини ташкил этиш;

- биноларга кириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларнинг назоратсиз киришига йўл қўймаслик;
- шахсга доир маълумотлар сақланаётган моддий жисмлар хавфсизлигини таъминлаш;
- маълумотлар базасига кириш имкониятига эга бўлган шахслар рўйхатини тасдиқлаш;
- мавжуд таҳдидлардан ҳимоя қилишни таъминлаш;
- масъул мансабдор шахсни тайинлаш;
- электрон хабарлар журналидаги маълумотларга кириш ҳуқуқини фақат масъул ходимлар, шунингдек ваколатли шахсларга тақдим этиш;


Ҳимоя қилишнинг III даражаси 

- II-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда мулкдор ва (ёки) оператор ходимларининг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларига ёхуд мулкдор ва (ёки) операторнинг ходимлари бўлмаган 50 000 гдан кам бўлган субъектларнинг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларига ишлов берилганда;
- III-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда мулкдор ва (ёки) оператор ходимларининг махсус шахсга доир маълумотларига ёки мулкдор ва (ёки) операторнинг ходимлари бўлмаган 50 000 дан кам бўлган субъектларнинг махсус шахсга доир маълумотларига ишлов берилганда;
- III-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда биометрик ва (ёки) генетик маълумотларга ишлов берилганда.

- маълумотлар базалари жойлашган биноларнинг хавфсизлик режимини ташкил этиш;

- биноларга кириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларнинг назоратсиз киришига йўл қўймаслик;
- шахсга доир маълумотлар сақланаётган моддий жисмлар хавфсизлигини таъминлаш;

- маълумотлар базасига кириш имкониятига эга бўлган шахслар рўйхатини тасдиқлаш;
- мавжуд таҳдидлардан ҳимоя қилишни таъминлаш;
- масъул мансабдор шахсни тайинлаш.

Ҳимоя қилишнинг IV даражаси 

- III-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда маълумотлар базасида ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларга ишлов берилганда.


- маълумотлар базалари жойлашган биноларнинг хавфсизлик режимини таъминлаш,

- биноларга кириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларнинг назоратсиз киришига йўл қўймаслик;
- шахсга доир маълумотлар сақланаётган моддий жисмлар хавфсизлигини таъминлаш;
- маълумотлар базасига кириш имкониятига эга бўлган шахслар рўйхатини тасдиқлаш;
- мавжуд таҳдидлардан ҳимоя қилишни таъминлаш.

Шахсга доир маълумотлар билан ишлаш учун қандай ҳужжатларни тайёрлаш керак

Қонунчилик шахсга доир маълумотлар билан ишлашнинг умумий тартибини тартибга солади, шунинг учун ташкилотда улар билан ишлаш тўғрисида қўшимча Низом бўлиши керак. Низомни ишлаб чиқишда қонунчилик талабларига асосланинг ва ташкилотнинг спецификаси ва хусусиятларини ҳисобга олинг, масалан:

  • меҳнат мажбуриятларини бажариш учун иш берувчига керак бўладиган ходимларнинг шахсий маълумотларини;
  • ходимларнинг шахсий маълумотларини олиш, сақлаш ва назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатини;
  • шахсий маълумотни сақлаш, унга ишлов бериш, узатиш, бериш, ҳимоя қилиш ва тақдим этиш қоидаларини;
  • тўғри маълумотларни тақдим этиш, шунингдек маҳфийликни сақлаш тўғрисида ходимларнинг ўзларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари рўйхати.

Бунда, шахсга доир маълумотлар билан ишлаш тўғрисидаги Низомдан ташқари, қуйидагиларни ишлаб чиқинг ва тасдиқланг:

1. Шахсга доир маълумотлар билан ишлаш бўйича масъул ходимни тайинлаш тўғрисида буйруқни. Буйруқда шахсга доир маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш қоидаларини, шунингдек уларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик чораларини белгиланг.

2. Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш сиёсатини, агар шахсга доир маълумотларга ташкилотнинг расмий сайтида ишлов берадиган бўлсангиз.

3. Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида Низом, унда шахсга доир маълумотларнинг чиқиб кетишини олдини олиш чораларини белгиланг.

4. Шахсга доир маълумотларни ошкор қилмаслик тўғрисида мажбуриятни.

5. Шахсга доир маълумотлар билан ишлаш учун рухсат бериш регламенти ва талабларини. Регламентда шахсга доир маълумотларга кириш тартиби ҳамда улар билан ишлаш ҳуқуқига эга ходимлар рўйхатини тасдиқланг. 

1-жадвал

Ташкилотнинг шахсга доир маълумотлар билан ишлаш бўйича ҳужжатларига нималар киритилади


Ҳужжатнинг номи 

Нима киритилади 

Шахсга доир маълумотлар билан ишлаш бўйича масъул шахсни тайинлаш тўғрисида буйруқ

Шахсга доир маълумотларни сақлаш ва ишлов бериш қоидалари, уларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик чоралари

Шахсга доир маълумотларга ишлов беришга розилик

  • Ходим ва иш берувчи тўғрисидаги маълумотлар.
  • Шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг мақсади
  • Шахсга доир маълумотлар билан амалга ошириладиган ҳаракатлар рўйхати.
  • Ишлов берилишига розилик бериладиган шахсга доир маълумотлар рўйхати.
  • Розиликнинг амал қилиш муддати

Шахсга доир маълумотлар билан ишлаш тўғрисидаги низомлар

  • Шахсга доир маълумотларга ҳар бир ишлов беришнинг мақсадлари
  • Шахсга доир маълумотларнинг тоифалари ва рўйхати.
  • Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва сақлаш усуллари ва муддатлари.
  • Шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга бериш тартиби.
  • Шахсга доир маълумотларни йўқ қилиш тартиби

Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш сиёсати

  • Шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг мақсадлари
  • Маълумотларга ишлов беришнинг ҳуқуқий асослари.
  • Ишлов бериладиган маълумотларнинг тоифалари.
  • Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартиби ва шартлари.
  • Маълумотлар субъектларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида Низом

  • Шахсга доир маълумотларни олишнинг мақсадлари
  • Шахсга доир маълумотларни олиш усуллари.
  • Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилишни таъминлаш учун чоралар

Шахсга доир маълумотларни ошкор қилмаслик тўғрисида мажбурият

  • Шахсга доир маълумотларни йиғиш ва фойдаланиш мақсади.
  • Маҳфийлик бўйича мажбуриятлар.
  • Шахсга доир маълумотлардан фойдаланишга чеклашлар.
  • Шахсга доир маълумотларни сақлаш муддатлари.
  • Шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш.
  • Шахсга доир маълумотларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик

Шахсга доир маълумотлар билан ишлаш учун рухсат бериш регламенти ва талаблари  

  • Шахсга доир маълумотларга кириш имкониятига эга ходимлар рўйхати.
  • Кириш ҳуқуқи (Рухсат бериш) тартиби
  • Жавобгарлик

Шахсга доир маълумотларни ғайриқонуний равишда фойдаланишдан ҳимоя қилиш мақсадида шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатларнинг бутлигини таъминлаш учун умумий сақлаш қоидаларига риоя қилинг:

  1. Ҳужжатларни сейфлар ва қулфланадиган шкафлар бор бўлган алоҳида бинога жойланг. Ёнмайдиган сейфларга меҳнат дафтарчалари, шкафларга эса шахсий карточкалар, буйруқлар, маълумотномалар ва бошқа ҳужжатлар жойланади.
  2. Ҳужжатларга кириш имкониятини чекланг. Улар билан фақат ваколатли шахс ва маълумотлари иш берувчида сақланаётган ходимнинг ўзи ишлаши мумкин. Бошқа шахслар улардан фақат ёзма рухсатга кўра ёки аниқ бир вазифани ҳал қилиш учун фойдаланишлари мумкин.
  3. Маълумотларни олиш ва улардан фойдаланишга талаблар белгиланг. Бу талаблар МК ҳамда конституциявий ҳуқуқларни бузмаслиги керак. Маълумотларни ходимнинг розилигисиз бериш, шахсий мақсадларда фойдаланиш ва ҳоказо мумкин эмас.
  4. Шахсга доир маълумотларга кириш имкони берилган шахсларни ушбу маълумотлар билан ишлаш бўйича талаблар ва бу талабларга амал қилмаганлик учун жавобгарлик чоралари билан қўл қўйдириб таништиринг.

Бундан ташқари, биометрик ва генетик маълумотларни сақлаш учун ёнғин хавфсизлиги талабларига, санитария қоидаларига қатъий амал қилиниши, шунингдек бинони сув босишини олдини олиш чоралари кўрилиши лозим, шу жумладан :

  • бегона шахсларнинг кириш имкониятини истисно этадиган ишончли ҳимоя воситаларига эга бўлиш;
  • маълумотларни сейфларда, металл жавонларда ёки металл стеллажларда сақлаш;
  • хоналарни қўриқлаш сигнализацияси ва видеокузатув мосламалари билан жиҳозлаш;
  • кириш эшиклари ва деразаларни қўриқлаш хизматига боғлаш.
Вазият
Ходимнинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришларига розилиги
Корхонамиз у қадар катта эмас ва компаниянинг жамоаси кўп йиллардан бери деярли ўзгармаган. Агар биз бир-биримизни билсак ва ишонсак, шахсга доир маълумотларга ишлов беришга розилик олишимиз керакми?
Ҳа, керак.
Шахсга доир маълумотларга ишлов беришга розилик олишни қонунчилик талаб қилади. Бунда, агар иш берувчи ходимнинг шахсга доир маълумотларини учинчи шахслардан олмоқчи бўлса, ходимга бу ҳақда олдиндан ёзма равишда хабар қилиши ва ундан ёзма розилик олиши керак  . Бундай ҳолатда ходим иш берувчида бўлган ўзининг барча шахсга доир маълумотлари тўғрисидаги ахборотни талаб қилиб олишга, шу жумладан уларга ишлов бериш тартиби ҳамда улардан қачон ва нима мақсадда фойдаланилганини билишга ҳақли.
Шундай қилиб, сиз ҳар бир ходимдан шахсга доир маълумотларига ишлов бериш учун ёзма розилигини олишингиз ва уни қонунга мувофиқ расмийлаштиришингиз керак.
Эътибор беринг
Ходим шахсга доир маълумотларига ишлов беришга берган ўзининг розилигини исталган вақтда қайтариб олишга ҳақли.
Вазият
Ходим ЯММТда маълумотларни тўлдириш учун ўз яқинларининг шахсга доир маълумотларини тақдим этишни рад этмоқда
Ташкилотга янги ходим қабул қилинди, аммо ЯММТда маълумотларни тўлдириш чоғида у ўзининг яқинлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишдан бош тортди. Ходим яқинлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши шартми? Ходимнинг барча шахсга доир маълумотларини ходимнинг ўзидан олиш керак . ЯММТга ходимнинг яқинлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш учун бевосита яқинларининг ўзларининг розилиги талаб қилинади. Шунинг учун иш берувчи ходимдан ушбу маълумотларни талаб қилишга ҳақли эмас.
Шундай қилиб, агар ходим ўзининг яқинлари тўғрисида қандайдир маълумотларни тақдим этишни рад қилса, иш берувчи уларни талаб қилишга ҳақли эмас.
Вазият
Ходимларнинг шахсга доир маълумотларини ошкор қилмаслик тўғрисидаги мажбурият қандай расмийлаштирилади
Фаолият тури бўйича шахсга доир маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар (масалан: кадрлар бўлими ходимлари, бухгалтерлар, тизим маъмурлари) ушбу маълумотларнинг махфийлигини сақлашлари шарт.
Ушбу тоифадаги ходимларнинг шахсга доир маълумотларини сир сақлаш мажбуриятини тасдиқлаш учун, улар билан ошкор қилмаслик тўғрисида ёзма мажбуриятни расмийлаштиринг. Бу – ходим қуйидагиларни тасдиқлайдиган ҳужжатддир:
  • меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ шахсга доир маълумотларга кириш имкониятига эга бўлишини;
  • бундай маълумотларни ошкор қилмаслик, узатмаслик ёки шахсий ҳамда бошқа мақсадларда фойдаланмаслик мажбуриятини олишини;
  • ошкор қилганлик учун, шу жумладан у билан меҳнат муносабатлари бекор қилинганидан кейин ҳам, жавобгар бўлишини.
Диққат

Шахсга доир маълумотларнинг четга чиқиб кетиши учун ходимни интизомий ёки моддий жавобгарликка тортиш фақат қуйидаги ҳолларда мумкин:

  • маълумотлар унга меҳнат вазифалари доирасида маълум бўлди;
  • ходим уларни ошкор қилмаслик мажбуриятини олган.
Мажбуриятни алоҳида ҳужжат билан расмийлаштириш ҳам, меҳнат шартномасига қўшимча келишувда мустаҳкамлаш ҳам мумкин.

Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва сақлаш талабларини бузганлик учун қандай жазо чораси қўлланилади

Шахсга доир маълумотларни сақлаш ва фойдаланиш қоидаларининг бузилганлиги учун жавобгарлик бундай ҳужжатлар билан ишлаш ваколати берилган мансабдор шахснинг зиммасига юклатилади . Шахсга доир маълумотларни сақлаш ва фойдаланиш қоидаларининг бузилишига қуйидагилар киради:

  • ҳужжатларни қонунга хилоф равишда учинчи шахсларга бериш;
  • ҳужжатларни тўлдиришдаги хатолар, уларни йўқотиш;
  • нотўғри сақлаш.

Ходимнинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришда қонунчилик қоидаларининг бузилишига айбдорлар интизомий ҳамда моддий жавобгарликка тортилади. Бундан ташқари, уларни шунингдек маъмурий ва ҳатто жиноий жавобгарликка тортишлари мумкин.

2-жадвал

Шахсга доир маълумотларни сақлаш ва фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик


Жавобгарлик тури 

Қоидани бузиш тури 

Жазо тури 

Интизомий жавобгарлик 

Шахсга доир маълумотларга кириш имконига эга бўлган ходим уларни учинчи шахсларга ғайриқонуний равишда ошкор қилди

Қонун томонидан сақланадиган сирни ошкор қилганлик учун ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин

Моддий жавобгарлик 

Ходим шахсга доир маълумотлар билан ишлаш қоидаларини бузди ва компанияга тўғридан-тўғри ҳақиқий зарар етказди.

Иш берувчи қоидабузардан йўқотилган иш ҳақи миқдорида зарарни ундириши мумкин   

Маъмурий жавобгарлик 

Шахсга доир маълумотлар қонунга хилоф равишда йиғилган, сақланган, ўзгартирилган ёки тарқатилган

1) БҲМ 50 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима;

2) 3 йилгача муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;

3) 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари  

Жиноий жавобгарлик 

Маъмурий жавобгарлик назарда тутилган ҳаракатлар:

  • бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
  • такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
  • ғаразли ёки бошқа паст ниятларда;
  • ҳ хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса;
  • оғир оқибатларга сабаб бўлса

1) БҲМ 50 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима;

2) 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

3) 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;

4) 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

Вазият
Ходимнинг иш ҳақи миқдори унинг шахсга доир маълумотларига кирадими
Ташкилотимизда ходимлар уларга белгиланган иш ҳақи миқдорини ўзаро муҳокама қилишади. Агар иш ҳақи ҳисоблаш бўйича бухгалтер бошқа ходимлар билан уларнинг ҳамкасбларининг иш ҳақи миқдорини муҳокама қилса, бу қоидани бузиш ҳисобланадими ва бунинг учун жазолаш мумкинми?
Ҳа, мумкин.
Ходимнинг иш ҳақи миқдори, қоидага кўра, унинг шахсга доир маълумотларининг бир қисми ҳисобланади. Шахсга доир маълумотлар муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ҳар қандай ахборотни ўз ичига олади . Иш ҳақи миқдори муайян ходим билан боғлиқ бўлган маҳфий маълумот ҳисобланади ва унга ишлов бериш шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун таъсирига тушади. Шунинг учун, агар бухгалтер ташкилот ходимларининг ҳисобланган даромадлари тўғрисидаги маълумотни тарқатаётган бўлса, иш берувчи уни интизомий жавобгарликка тортишга ҳақли.
Тушунтиришлар материал эълон қилинган пайтда амалда бўлган нормаларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ва экспертлар фикрини акс эттиради. Якуний қарорни фойдаланувчи аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда қабул қилади
Kadrovik.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг