Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Коронавирусни «ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса» деб ҳисоблаш мумкинми
Ходимнинг иш жойида вирус юқтириши, масалан, Covid-19 вируси билан касалланиши ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса саналадими? Вирус юқишининг олдини олиш чораларини кўрмаган иш берувчи бунинг учун жавобгар бўладими?
Саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
- Йўқ, ходимнинг коронавирус билан касалланиши ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса саналмайди.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ, бундай ҳодисаларга қуйидагилар киради:
- жароҳатланиш, заҳарланиш, иссиқлик таъсири, портлаш, фалокатлар, иморатлар, иншоотлар ва конструкциялар бузилиши, куйиш, музлаш, қизиш, электр токи ва яшин уриши, ҳайвонлар, ҳашаротлар ва судралиб юрувчилар томонидан, террористик ҳаракатлар натижасида шикастланишлар, шунингдек табиий офатлар (зилзилалар, ўпирилишлар, сув тошқинлари, тўфонлар ва бошқалар) туфайли саломатликнинг бошқа хил шикастланишлари .
Кўриб турганингиздек, қандайдир юқумли касаллик билан касалланиш ушбу рўйхатга киритилмаган.
Юқорида санаб ўтилганлардан келиб чиқиб, бахтсиз ҳодисалар деганда бажарилган ва тўсатдан ҳамда аниқ содир бўлган иш билан сабабий алоқада бўлган жароҳатлар ёки соғлиққа етказилган бошқа жароҳатларни тушуниш керак. Ҳар бир бундай ҳодисанинг жойи аниқ белгиланиши мумкин.
Буни ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ дарҳол бўлинма раҳбарига хабар бериши кераклиги белгиланган Низомнинг II бўлими 1-банди ҳам тасдиқлайди. У эса ўз навбатида:
- жабрланувчига зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатиши ва уни тиббий-санитария қисмига ёки бошқа даволаш муассасасига етказишни ташкил этиши;
- текшириш комиссияси иш бошлагунига қадар иш жойидаги вазиятни ва жиҳозлар ҳолатини ҳодиса юз берган дақиқада қандай бўлса, шундайлигича (агар бу атрофдаги ходимлар ҳаёти, саломатлигига таҳлика солмаётган бўлса ва ҳалокатга олиб келмаса) сақлаб қолиши керак.
Коронавирусда буни бажариш имконсиз.
Низомга мувофиқ иш берувчи Н-1 шаклидаги далолатнома тузиши шарт ва унинг нусхаларини касаба уюшмаси қўмитасига, саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки Ўздавэнергоназоратнинг вакилига, Вазирликка (хўжалик бошқаруви органларига), юқори хўжалик органига – уларнинг талабига биноан юборади. Эпидемия бўлса, бутунлай бошқа қоидалар қўлланилади.
Хулоса:
Вирус билан касалланиш ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ҳисобланмайди.
Аммо, иш берувчи барибир вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган чораларни, шунингдек «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида» ги Қонун талабларини ва бошқа санитария нормалари ва қоидаларини таъминламаганлиги учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни ўз зиммасига олади.