Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ўқув таътиллари ва ҳарбий йиғинлар даврида дам олиш кунлари ва байрамларни ҳисобга олиш керакми
«1. Ходим (сиртдан ўқийдиган талаба) асосий иш жойи бўйича ишлайди. Бизга унга 30 кун муддатга ўқув таътилини тақдим қилиш тўғрисида таълим муассасасидан чақирув-маълумотнома келиб тушди.
2. Шунингдек, бизда сафарбарлик чақирув резервида бир ойлик ҳарбий йиғинга чақирилаётган ходимларимиз ҳам бор.
Дам олиш, байрам ва қўшимча кунлар ўқув таътили ва ҳарбий йиғинлар даврида ҳисоб-китобга киритиладими?»
Kadrovik.uz ўқувчисига «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб беради:
1. ОТМларда сиртқи таълим шакли бўйича (онлайн ёки офлайн) ўқиётган талабаларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этиш учун ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда асосий иш жойи бўйича таътиллар берилади. Таътил сессиянинг (ўқишнинг) бошланиши ва тугашининг аниқ саналари кўрсатилган ҳолда чақирув-маълумотнома асосида белгиланган шаклда берилади. Бундай таътиллар календарь кунларда берилади ва шунинг учун дам олиш, байрам ва ишланмайдиган қўшимча кунлар таътилнинг умумий давомийлигида ҳисобга олинади.
2. Сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий йиғинларга ҳам шу тартиб амал қилади.
Сафарбарлик чақирув резервига ҳисобга олинган ва ҳарбий йиғинларга чақириладиган ходимнинг иш жойи, лавозими ва йиғинларда бўлган бутун давр учун ўртача иш ҳақи сақланиб қолади . Йиғинларнинг бошланиш ва тугаш саналари мудофаа ишлари бўлимларининг кўрсатмаларида календарь кунларда кўрсатилган бўлиб, унда дам олиш, байрам ва ишланмайдиган қўшимча кунлар йиғинларда бўлишнинг умумий вақти давомийлигида ҳисобга олинади.
Бундай ходимлар учун иш вақтини ҳисобга олиш жадваллари кўрсатма ва маълумотномаларда кўрсатилган саналарга мувофиқ ёпилади. Ҳисоб-китоб Меҳнат кодексининг 257-моддасига мувофиқ амалга оширилади.