Талабага «ўқиш таътилини» «меҳнат» таътили билан алмаштириш мумкинми

preview
Эътибор беринг
Тушунтириш янги Меҳнат кодекси асосида тайёрланган.

«Сиртдан таълим олаётган талаба – ходим ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда 30 кунлик ўқиш таътили беришни сўрамоқда. Аммо у МКнинг 385-моддасига мувофиқ жорий йилда унга ажратилган 30 кундан фойдаланиб бўлган. Ушбу мақсад учун унга йиллик меҳнат татилидан фойдаланишни таклиф қилиш мумкинми? Йилига неча марта «ўқиш таътили»ни тақдим этишимиз шарт?»

Саволларга  эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Иш берувчи ходимнинг ўқиши учун ҳақ тўланадиган таътилини меҳнат таътили билан бир томонлама алмаштиришга ҳақли эмас.  Ходимлар меҳнат таътилларидан  дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун фойдаланади. Аммо ходимнинг ўз хоҳишига кўра меҳнат таътили давлат аттестацияси вақтига ва битирув малакавий ишлар ҳимоясига (бакалаврлар учун), магистрлик диссертацияси ҳимоясига (магистрлар учун) ёхуд имтиҳонлар ва  лаборатория-имтиҳон сессиялари вақтига тўғрилаб берилиши мумкин. 

 

МК «ўқиш таътиллари» учун қандай муддатларни назарда тутади

ОТМларда таълим олаётган ходимларга ўқиш йили ва  шаклига қараб турли давомийликдаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътиллар берилади  .

Жумладан:

  • олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида ўқиётган биринчи ва иккинчи курс талабаларига – камида йигирма календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида – камида ўн календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса ҳар йили –  камида ўттиз календарь кун миқдорида;
  • олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида учинчи ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга – камида ўттиз календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида – камида йигирма календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.

Янги МК ўқишни якунлаш босқичида ОТМларда диплом ишларини (лойиҳаларни) тайёрлаш ва ҳимоя қилиш учун иш ҳақи сақланадиган таътилларни назарда тутмайди.

Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар давомийлиги кўпроқ бўлган ўқув таътилларини назарда тутиши мумкин. 

 

Ўқув таътилини таътиллар жадвалига киритиш керакми

Агар йиллик меҳнат таътиллари, одатда, таътиллар жадвалига мувофиқ тақдим этилса, ўқиш ва ижодий таътиллар – уларга эҳтиёж пайдо бўлганда берилади. 

Агар йиллик таътил ўқиш таътилига тўғри келса, ходим уни бошқа муддатга кўчириш ёки узайтиришга ҳақли . 

 

Кўриб чиқилаётган вазиятда: 

1. Ўқув юртидан келган чақирув-маълумотномани диқққат билан ўрганиб чиқинг – унда  ўқиш курси, таътилнинг тури ва давомийлиги кўрсатилган бўлиши керак. Эҳтимол, жорий йилда талаба биринчи таътилни таълимнинг бир курси учун олган бўлиб, энди бошқаси учун сўраётган бўлиши мумкин. 

Меҳнат кодексининг 385-моддаси таътилнинг аниқ муддатини эмас, балки унинг энг кам муддатини кўрсатади. У МКда кўрсатилган минимал муддатдан кўп ҳам бўлиши мумкин. 

2. Зарурат бўлганда ОТМга асосли сўров юбориш ва талабаларни сессияга чақиришнинг қонунийлигини аниқлаштириш учун талаба ходимга берилган барча таътиллар ҳосибини юритинг.

Эътибор беринг
Тегишлича расмийлаштирилган ОТМ чақирув маълумотномасисиз ходим ўқиш таътили олишга ҳақли эмас.

 

 

Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари /uz/publish/doc/text186320_talabaga_uqish_tatilini_mehnat_tatili_bilan_almashtirish_mumkinmi1