Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича мутахассис зиммасидаги жавобгарлик

08.06.2022

«Корхонада меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига риоя қилишга масъул ходимнинг айби билан бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Бунинг учун қандай жазо назарда тутилган?

 

- Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг бузилиши  учун уларнинг бажарилишига масъул ходим интизомий, моддий ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

 

Интизомий ва моддий жавобгарлик

Ходимни Меҳнат кодексининг 181- моддасига мувофиқ интизомий жавобгарликка тортиш – ҳайфсан бериш ёки жаримага тортиш ёхуд меҳнат шартномасини бутунлай бекор қилиш мумкин.

Шунингдек, агар қоидабузарлик натижасида иш берувчининг мулкига шикаст етган бўлса, ходим унинг олдида моддий жавобгар бўлади –етказилган зарарни қоплаши шарт.

Бунда  ходимга интизомий ва моддий жавобгарликни қўллаш иш берувчининг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқидир. Ҳуқуқбузарлик ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда, у "интизомий" жазони қўлламаслик ва ходимдан зарарни тўлиқ ёки қисман ундиришни...

lock

Чтобы читать дальше, войдите на сайт, используя свою учетную запись. Вы можете воспользоваться своей учетной записью от любого сайта компании Norma. Если у вас нет учетной записи, зарегистрируйтесь.