2022 йил июль ойида дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун ҳақ тўлаш тартиби

preview

2022 йил июль ойида иш сменаси 9-12 июль санасига тўғри келадиган ва байрам кунида ҳамда бир вақтнинг ўзида тунги сменада ишлайдиган юртдошларимизга байрам ва қўшимча дам олиш кунларига ҳақ қандай тўланишини эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

- 2022 йил июль ойи учун иш вақти тақвими қуйидагича кўринишда бўлади  :

2022 йил июль

Душанба

Сешанба

Чоршанба

Пайшанба

Жума

Шанба

Якшанба

 

 

 

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

5 кунлик иш ҳафтасида иш вақти нормаси 20 иш куни, 159 соатни ташкил қилади.

6 кунлик иш ҳафтасида – 23 иш куни –ҳафтасига 40 соатлик иш нормасида 152 соат ёки ҳафтасига 36 соатлик иш норасмида 137 соат.

Смена режимида ишловчиларга 2022 йил июль ойида 9 июль – 00:00 дан 24:00 гача бўлган иш соатлари учун байрам кунларидаги каби камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади

.

 

Агар ходим байрам кунида, камига тунги сменада ишласа-чи? 2 ва 1,5 коэффициентлар жамланадими?

Биз ушбу вазиятни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан аниқлаштирдик: тўлов коэффициентлари жамланмайди! Байрам куни соат 00:00 дан 24:00 гача ходимлар 2 ҳисса миқдорида, байрамдан кейинги кун соат 00: 00 дан 06: 00 гача – 1,5 ҳисса миқдорида ҳақ оладилар.

Сменали иш режимида ходимларга дам олиш кунлари силжувчи жадвал бўйича тақдим этилади. Агар ходим жадвал бўйича (календарь дам олиш куни эмас)  дам олиш кунида ишга жалб қилинса, бундай иш Меҳнат кодексининг 157-моддасига биноан тўланади.

Қўшимча дам олиш кунлари – 11 ва 12 июль кунлари ишлашга келсак, юқорида айтиб ўтилганидек, июль ойида иш вақти нормаси қисқаради. Тегишинча, смена режимида ишловчилар учун ушбу кунлар ишдан ташқари иш сифатида тўланиши керак , агар умумий иш вақти давомийлиги қуйидагилардан ошса:

  • 6 кунликлар учун  – 152 соат;
  • иш вақтининг жамланган ҳисобида – агар ҳисобот даври учун иш вақти нормаси ошиб кетса.

Нормадан ортиқча ҳар бир иш соати камида 2 ҳисса миқдорида тўланади.

 

Ўзбекистон Республикасида иш вақтини тартибга солиш - иш вақти ва дам олиш вақти, иш вақти ҳақида ҳамма нарса ўзбекистон республикасида иш вақти, иш вақтини тартибга солиш, иш вақтини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ иш вақти. Ушбу саҳифада Ўзбекистонда иш вақтини тартибга солиш ҳақидаги мақолалар мавжуд. Кадрлар бўлими томонидан иш вақтини ҳисобга олиш ва бошқа жиҳатлар ҳақида ўқинг kadrovik.uz /ru/publish/doc/text182779_2022_yil_iyul_oyida_dam_olish_va_bayram_kunlaridagi_ish_uchun_haq_tulash_tartibi