ИМТҚнинг амал қилиш муддати қандай

preview

«Компанияга янги директор келган. Аввалги раҳбар тасдиқлаган ички меҳнат тартиби қоидаларини қайта тасдиқлаш керакми? Қоидаларнинг амал қилиш муддати қандай? Янгиларини қабул қилгандан кейин эски ИМТҚларни қанча вақт сақлаш керак?». 

Саволларга «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

– Ички меҳнат тартиби қоидалари, ИМТҚ – бу ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тартибини, меҳнат қоидаларини, рағбатлантириш ва жарималарни, мулкчилик шаклларидан қатъи назар ташкилотларда меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг бошқа масалаларини тартибга солувчи ички норматив ҳужжатдир.

Корхона, муассаса ва ташкилотлар учун идоравий мансублигидан, мулкчилик ва бошқарув шаклларидан қатъи назар, тахминий ИМТҚлар ишлаб чиқилган. Уларга асосланиш ва фаолиятингиз хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўз ИМТҚни ишлаб чиқишингиз мумкин.

Амалдаги қонунчиликда ИМТҚнинг амал қилиш муддати белгиланмаган. Шунинг учун бу масалани ташкилотнинг ўзи маҳаллий тартибда ҳал қилади. Агар иш берувчи вақт бўйича ИМТҚ ҳаракатини чеклашни истаса, уларни тасдиқлаш ҳақидаги буйруқда  ҳужжатнинг амал қилиш муддати кўрсатилиши керак.

Агар бу бажарилмаса, ИМТҚ муддатсиз амал қиладиган ҳисобланади.

Ташкилот директорининг ўзгариши, ўз-ўзидан ИМТҚни қайта тасдиқлаш учун асос бўлмайди. Агар ходимлар ҳам, янги раҳбарият ҳам амалдаги қоидалардан мамнун бўлса, уларни ўзгартириш шарт эмас. Аммо агар янги раҳбар амалдаги қоидаларни қайта кўриб чиқмоқчи бўлса, бу унинг ҳуқуқидир.

Ҳужжатнинг янги таҳрирдаги лойиҳасини касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиш шарт. Шундан сўнг иш берувчи буйруқ билан янги ИМТҚни тасдиқлайди .

Буйруқда ИМТҚнинг янги таҳрири тасдиқланаётганини, эскиси эса бекор қилинганини кўрсатиш керак.

 

«Эски» ИМТҚ қанча ва қаерда сақланади

Иш берувчи янги ИМТҚни тасдиқлаганидан ва амалга киритганидан сўнг, кучини йўқотган қоидалар 1 йил давомида сақланади. Бунинг учун улар архивга жойланади  ёки уларни сақлашнинг бошқа усули таъминланади.

Эътибор беринг

ИМТҚни сақлаш муддати (1 йил) Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари фаолиятида тузиладиган бошқарув ҳужжатларининг сақлаш муддатлари кўрсатилган намунавий рўйхатининг 823-бандида белгиланган.

Бошқарув ҳужжатларининг намунавий рўйхати 2011 йилда «Ўзархив» агентлиги томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Бу расмий ҳужжат эмас (Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтмаган).

Бунда Марказий Давлат архиви мутахассислари мулкчилик шаклидан қатъи назар, намунавий рўйхатда кўрсатилган сақлаш муддатларига риоя қилиш барча ташкилотлар учун мажбурий деб ҳисоблашади .


Ўзбекистонда кадрлар ҳужжатлари – кадрлар ҳужжатларини расмийлаштириш, меҳнат ҳужжатларини меҳнат билан олиб бориш ўзбекистонда кадрлар ҳужжатлари, кадрлар ҳужжатлари, меҳнат ҳужжатлари Ўзбекистонда кадрлар ҳужжатлари. Kadrovik.uz сайтидан Ўзбекистонда кадрлар ҳужжатлари ҳақида мақолалар топилади. Бу ерда кадрлар ҳужжатларини расмийлаштириш ҳақида фойдали маълумотлар берилган. Бу ерда Ўзбекистонда меҳнат ҳужжатларини тузиш тўғрисида маълумот берилди. Ҳамма меҳнат шартномаларини тузиш тўғрисида /ru/publish/doc/text182863_imtqning_amal_qilish_muddati_qanday