Келгуси ишдан бўшатиш билан таътилни қандай тақдим қилиш керак
Ходим кейинчалик меҳнат муносабатлари бекор қилиниши билан меҳнат таътили тақдим қилинишини сўрамоқда.
Эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС бу ҳолатда таътил ва меҳнат шартномасини бекор қилишни қандай қилиб тўғри ҳисоблаш ва расмийлаштиришни, шунингдек ушбу ёндашувнинг ижобий ва салбий томонларини тушунтирди:
- Ҳисоблашдан бошлаймиз.
Ходим 2018 йил 8 июнь куни ишга қабул қилинган, қабул қилинган пайтдан бошлаб, 15 кундан икки мартa йиллик таътил олган (шартнома бўйича):
1) 21.01.2020 й.дан 06.02.2020 й.гача;
2) 08.06.2021 й.дан 24.06.2021 й.гача.
Энди унга 2022 йил 27 июлдан 20 иш куни давомийлигида келгуси ишдан бўшаш билан меҳнат таътили беришни сўраб ариза ёзди.
Ходим қабул қилинган пайтдан бошлаб (иш даврининг бошидан бошлаб) қанча таътил кунлари олиши кераклигини, умуман қанчасидан фойдалангани ва қанча қолганини ҳисоблаб чиқамиз. Бундай ҳолда ходим таътилдан айнан қачон фойдалангани муҳим эмас. Тақдим қилиниши керак бўлган таътилларнинг қанчасидан фойдаланилгани муҳим.
Иш даври |
Қанча таътиллардан фойдаланилган |
27.07.2022 йилга қолдиқ |
08.08.2018–07.08.2019 |
15 иш куни (тўлиқ) |
– |
08.08.2019–07.08.2020 |
15 иш куни (тўлиқ) |
– |
08.08.2020–07.08.2021 |
