Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Раҳбар ходимнинг разрядини пасайтириши мумкинми
«Ишлаб чиқариш раҳбари тикувчилик цехига борганда ходималардан бирининг ишидан қониқмади ва ўзининг қарори билан унинг разрядини 4-разряддан 3-разрядга туширди. Бу қонунийми? Ходимнинг разрядини ким белгилайди?».
Kadrovik.uz тушунтиради:
– Ишлаб чиқариш раҳбарининг ҳаракатлари ноқонуний. У ходимнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги ёки унинг малакаси тўғрисида якка ўзи қарор қабул қилишга ва бу билан унинг иш ҳақини камайтиришга ваколатли эмас.
Малака – бу ходимнинг маълум бир лавозим ёки касбда назарда тутилган вазифаларни бажариш қобилияти, тайёргарлик даражаси, маҳоратидир. У тоифа, маҳорат, даража ва бошқа тушунчалар билан белгиланади.
Ишга қабул қилинаётган шахснинг малакаси унинг маълумоти, тайёргарлиги, у қабул қилинадиган лавозим (касб) бўйича иш тажрибасини тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
Ишлаб турган ходимнинг малакаси унинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлигини ва иш натижалари учун жавобгарлигини аниқлайдиган аттестация жараёнида белгиланади. Уни ўтказиш тартиби меҳнат қонунчилиги ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади. Шу жумладан, ходимларнинг вакиллик органининг фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган маҳаллий ҳужжатлар билан.
Ходимнинг нолойиқлиги қуйидагиларни кўрсатувчи аниқ ҳужжатлар (текширув актлари, бевосита раҳбарининг билдириш хати, ҳисоботлар, аттестация ҳужжатлари ва бошқа) билан тасдиқланиши керак:
- ишнинг паст сифатини;
- яроқсиз маҳсулот чиқараётгани;
- иш ҳажмини, ишлаб чиқариш нормасини ва бошқаларни бажармаётганлиги.
Аттестация комиссиясининг хулосаси ходимнинг малакаси етарли эмаслигини тасдиқловчи далиллардан бири саналади. Агар ходим судга мурожаат қилса, судья уларни иш юзасидан бошқа далиллар йиғиндиси асосида баҳолайди. Бунда судлар аттестацияни ўтказишда ўрнатилган тартибга риоя этилганлигини текширмоқлари керак .
Демак, иш берувчи ходимнинг малакасини фақат аттестация натижалари асосида баҳолашга ҳақли.
Ишлаб чиқариш раҳбари аттестация комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин, аммо бир ўзи ходимлар малака даражасини белгилайдиган мансабдор шахс бўла олмайди.
Хатони қандай тузатиш керак
Иш берувчи қуйидагиларни амалга ошириши керак:
1) ходимнинг разряди қандай тартибда пасайтирилган бўлса, ўша тартибда тиклаши;
2) зарурат бўлганда – ходимларни аттестациядан ўтказиш. Қуйидаги тушунтиришда ушбу масала бўйича маслаҳатлар ва ҳаракатлар режасини топасиз:
Нима учун аттестациянинг қониқарсиз натижаларини интизомий ҳуқуқбузарлик сифатида малакалаш мумкин эмаслиги ҳақида бу ерда ўқинг: