Масофадан туриб ишловчи чет элликка вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш мумкинми

preview

«Чет элда яшовчи ва масофадан туриб ишлайдиган штатдаги ходим бетоб бўлиб қолди ва шу сабабли «касаллик варақасини очмоқчи». Айтингчи, бу ҳолатда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қандай очилади ва тегишли нафақа қандай тўлаб берилади?»

Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

Амалдаги Меҳнат кодексига кўра

– Амалдаги Меҳнат кодексида (1995 йил) меҳнат муносабатларининг «масофавий иш» каби тури кўзда тутилмаган. Демак, унда чет элда доимий яшовчи ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш тартиби ҳам назарда тутилмаган.

Агар ходим чет элда вақтинча бўлган вақтда касалланган ёки даволанган бўлса ва унда бу ҳақда ҳужжат бўлса, у ушбу ҳужжатнинг давлат ёки рус тилига таржимасини нотариал тасдиқлаши керак. Шундан сўнг ходим нотариал тасдиқланган ҳужжатни яшаш ёки иш жойидаги даволаш-профилактика муассасасининг врачлик маслаҳат комиссиясига (ВМК) тақдим қилиши керак. Комиссия меҳнатга лаёқатсизликни тасдиқловчи асосларни кўриб чиқиб, меҳнатга лаёқатсизлик варақасини расмийлаштиради . Унинг асосида иш берувчи ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлайди.

Агар ходим касал бўлса ва чет элга хизмат сафари даврида даволанган бўлса, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси худди шу тартибда расмийлаштирилади.

Бу ҳақда батафсил бу ерда ёзганмиз:

Бугунги кунда чет элдан туриб ишлайдиган чет эллик ходим учун вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини расмийлаштириш имконсиз. Бундай ходим иш жойига келолмайди ва яшаш ёки иш жойидаги даволаш-профилактика муассасасининг ВМКда касаллик фактини тасдиқлай олмайди. Амалдаги Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқнома эса ходимнинг шахсий иштирокисиз расмийлаштириш вариантларини назарда тутмайди.

 

Янги МК бўйича

2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги Меҳнат кодексида масофадан туриб ишлаш тури назарда тутилган. Хусусан, янги Меҳнат кодексининг 460-моддасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, ижтимоий суғурта бўйича бошқа тўловларни олиш учун масофадан туриб ишловчи ходим қонунчиликда назарда тутилган ҳужжатларнинг аслини (агар у ўриндош бўлса, унда  нусхаларини) иш берувчига маълум қилинадиган буюртма хат билан почта орқали юбориши белгиланган.

Аммо бу ерда ҳам масофадан туриб ишловчи ходимлар учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби ёзилган янгиланган йўриқнома керак бўлади.

 

 

Ўзбекистонда ижтимоий таъминот: ходим туғруқ таътилига чиққанда, нафақага чиққанида ёки ногирон бўлганида иш берувчи ижтимоий ёрдамни қандай ташкил қилиши мумкин ходимларнинг ижтимоий таъминоти, ўзбекистонда ижтимоий таъминот, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ходимларни иш берувчидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш Ўзбекистонда ижтимоий таъминот. Ўзбекистонда меҳнаткашларнинг ижтимоий таъминоти ҳақида батафсил маълумот. Ходим туғруқ таътилида нафақага чиққан ёки ногирон бўлганида ижтимоий ҳимояни рўйхатдан ўтказиш шартлари. Сиз ходимларнинг ижтимоий таъминоти ҳақида кўпроқ маълумот олишингиз мумкин бўлади /ru/publish/doc/text186162_masofadan_turib_ishlovchi_chet_ellikka_vaqtincha_mehnatga_laeqatsizlik_nafaqasini_tulash_mumkinmi