Ходим чет элда касал бўлса, тегишли нафақа тўланадими

preview

«Ходим чет элда ўтказган таътил вақтида касал бўлиб қолди. У ердаги клиникалардан бирида даволанди. Қайтиб келгач, хорижий клиниканинг чет тилида ёзилган тиббий маълумотномасини тақдим этиб, таътилни узайтириш ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўлашни талаб қилди. Иш берувчи бундай маълумотнома  асосида нафақа тўлаши шартми?».

Бундай вазиятда ходим ва иш берувчи нима қилиши кераклигини «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА тушунтиради:

 

 - Йўқ, иш берувчи таътилни узайтириши ва чет элда берилган тиббий маълумотнома асосида нафақа тўлаши шарт эмас.

Ходим чет элда вақтинча бўлган вақтда касалланган ва унда бу ҳақида ҳужжат бўлса, у бу ҳужжатни давлат ёки рус тилида нотариал тасдиқлаши керак.

Шундан сўнг ходим нотариал тасдиқланган таржимани яшаш ёки иш жойидаги даволаш-профилактика муассасасининг врачлик маслаҳат комиссиясига тақдим этиши лозим.

Комиссия меҳнатга лаёқатсизликни тасдиқловчи асосларни кўриб чиқади ва меҳнатга лаёқатсизлик варақасини   расмийлаштиради . Унинг асосида иш берувчи ходимга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлайди. Бундан ташқари, ушбу "касаллик варақаси" таътилни тегишли кунларга узайтириш ёки таътилнинг бир қисмини бошқа даврга кўчириш учун асос бўлади .

Ходим чет эл хизмат сафари давомида касалланган ва даволанган бўлса, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси худди шу тартибда расмийлаштирилади.  

 

 


Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари /uz/publish/doc/text182206_hodim_chet_elda_kasallangan_bulsa_kasallik_nafaqasi_tulanadimi