«Эски МК» бўйича пенсионерлар билан меҳнат шартномалари қайси санагача бекор қилиниши мумкин

preview

2023 йил 30 апрелдан бошлаб иш берувчилар пенсия ёшига етган ва пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишади.

Вазиятни эксперт ва «Нормкадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

«Иш берувчи амалдаги Меҳнат кодексининг 100-модда 7-банди бўйича пенсионер ходимлар билан меҳнат шартномаларини бекор қилмоқчи.  Янги МК бундай имкониятни назарда тутмаганлиги  сабабли, биз ушбу тартиб-таомилни бошлаш учун муддатлар бўйича кеч қолмадикми?».

– Ҳақиқатан ҳам, 2023 йил 30 апрелдан – янги Меҳнат кодекси кучга кирадиган кундан бошлаб – иш берувчилар пенсия ёшига етган ва пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишади.

Шунинг учун ушбу асос бўйича меҳнат шартномаларини бекор қилиш муддати 2023 йил 29 апрелгача.

Эътибор беринг

Иш берувчи ходимларни режалаштирилган меҳнат шартномасининг бекор қилиниши тўғрисида камида 2 ой олдин огоҳлантириши шарт бўлганлиги сабабли, у огоҳлантиришни ходимга 2023 йил 28 февралдан кечиктирмай топшириши шарт.

Мазкур асос бўйича меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг:

  • ходимга камида ўртача ойлик даромад миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўланади ;
  • бунда МКнинг 100, 101, 102, 107, 108, 109, 110, 151-моддалари талаблари бажарилиши керак.
Эътибор беринг

2019 йил 1 майдан бошлаб 07.03. 2019 й. ПҚ-4235-сонли Президент қарори билан иш берувчининг ташаббуси билан хотин-қизларни МКнинг 100-м. 2-қ. 7-б. бўйича  улар 60 ёшга тўлгунга қадар ишдан бўшатиш тақиқланади.

Батафсил қуйидаги тушунтиришда  ўқинг: