Қачон ногиронни парвариш қилиш иш стажига киритилиши мумкин

preview

«Мен I гуруҳ  ногиронлиги бўлган бемор отамни парвариш қилиш учун ишдан бўшашга мажбур бўлдим. Пенсияни ҳисоблаб чиқаришда бу вақт стаж сифатида ҳисобга олинадими? Агар олинса, қандай шартларда?».

Саволга kadrovik.uz илтимоси бўйича Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижроия аппарати методология бўлими бошлиғи Фаррух Пардаев жавоб берди:

 

– Даволаш муассасасининг хулосасига кўра ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган қуйидагиларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади :

  • I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга;
  • 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага;
  • 80 ёшга тўлган қарияларга.

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш даври қандай шартларда ҳисобга олинади

Камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлиши керак . Талаб қилинадиган 7 йиллик даврга ходим давлат ижтимоий суғуртасига тортилган ҳар қандай иш киради:

1) иш берувчининг фаолият тури, мулкчилик шакли ва бошқарувидан қатъи назар;

2) қуйидаги шартларда:

– Бюджетдан ташқари пенсия фондига суғурта бадалларини тўлаш – 2019 йил 1 январгача бўлган давр учун;

– меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий солиқни тўлаш шаклида даромадларни ҳисоблаш – 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун;

– ижтимоий солиқни аёл ишламаган давр учун турмуш ўртоғи томонидан иш ҳақи кўринишидаги даромадларидан ихтиёрий равишда тўлаш – 2021 йил 1 июндан кейин.

Эътибор беринг
Иш стажи фақат қараб турган ва қараб туришга муҳтож бўлган шахс билан бирга яшаган шахслардан бирига қўшиб ҳисобланади .

 

Бундай даврни қандай тасдиқлаш керак

Парвариш муддати қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади:

1) парваришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси;

2) ногиронликда бўлганликни (I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болалар учун)  ёшни (кексалар ва ногиронлиги бўлган болалар учун);

3) ўзганинг парвариши зарурлиги тўғрисида (кексалар учун) даволаш муассасасининг тиббий хулосаси билан.

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туришнинг текшириш далолатномаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ходимларидан ва шахслардан сўраб чиқиш, шунингдек уларнинг қўшниларидан сўраб чиқиш асосида Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ҳар 12 ойда тузилади. Агар қандайдир сабабларга кўра текшириш далолатномалари мавжуд бўлмаганда қараб туриш ҳолати суднинг қарори асосида белгиланади .

Далолатномалар 2 нусхада тузилади:

  • биринчи нусхаси I гуруҳ ногирони ва 80 ёшга тўлган кексаларнинг пенсия йиғмажилдига тикилади ёки Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига юкланади. Бундай далолатномалар парваришга муҳтожга қараб турган шахсга пенсия тайинлашда иш стажига киритиш учун асос бўлади;
  • иккинчи нусхаси қараб турган шахсга берилади. Унга пенсия белгилашда улар ушбу шахснинг пенсия йиғмажилдига тикилади

Алла РОМАШКО тайёрлади