Ходимга махсус кийим берилмаслиги сабабли ишда бекор туриб қолишга қандай ҳақ тўланади

preview

«Цехнинг бир қанча ходимларига иш ҳақи сақланмасдан бир ҳафтага бекор туриб қолиш расмийлаштирилди, ваҳоланки улар фойдаланадиган иш кийимлари эскирган, янгиларини етказиб бериш эса кечикаётган эди.

Иш берувчининг ҳаракатлари қонунийми, ахир бекор туриб қолишда ходимлар айбдор эмас? Қайси шахсий ҳимоя воситаларини у ёки бу ходимларга ва қанча муддатга бериш кераклигини қаердан кўриш мумкин?»

kadrovik.uz илтимосига кўра «Нормэксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди.

 

Экспертларнинг ҳеч бир тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ходимларни шахсий ва жамоавий ҳимоя қилиш воситалари (ШҲВ) билан таъминламаган иш берувчи улардан меҳнат мажбуриятларини бажаришни талаб қилишга ҳақли эмас. Бу ҳолда иш берувчи ходимга бекор туриб қолишни тўлаши шарт .

Ноқулай меҳнат шароитида банд бўлган ходимларни ШҲВ билан таъминлаш меҳнатни муҳофаза қилиш талабларидан биридир . Ушбу талаб мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча иш берувчилар томонидан бажарилиши керак.

ШҲВ – бу зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларининг ишчиларга таъсирини олдини олиш ёки камайтириш учун махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа воситалардир (ҳимоя костюмлари, респираторлар, газ ниқоблари, кўзойнаклар ва бошқалар).

 

ШҲВ берилиши қандай ҳужжатлар билан тартибга солинади

Ташкилотда ШҲВ билан таъминлаш тартибини тўғри белгилаш учун тасдиқланган қонун нормативларига мурожаат қилиш керак. Алоҳида тармоқлар учун ШҲВ беришнинг ўз Намунавий меъёрлари белгиланган. Уларда у ёки бу касб, лавозим ва фойдаланиш муддатлари учун ШҲВнинг аниқ номлари кўрсатилади. Мисол учун қуйидагилар учун Намунавий меъёрларни келтириш мумкин:

Намунавий меъёрларга мувофиқ ташкилот бажариш учун ШҲВ талаб қилинадиган ишларнинг ўз рўйхатини, шунингдек уларни бериш нормалари ва шартларини белгилайди. Буларнинг барчаси жамоа шартномасига киритилади, агар у тузилмаган бўлса, ходимларнинг вакиллик органи билан келишилади. Шунингдек, ушбу масалалар тармоқ жамоа шартномалари билан тартибга солиниши мумкин.

Эътибор беринг
Ходимлар ШҲВни бепул олишади. Ходимларнинг ШҲВни сотиб олиш, сақлаш, ювиш, тозалаш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантириш иш берувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу мақсадлар учун ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилмайди .

 

Иш берувчи ШҲВ берилмаслиги сабабли бекор туриб қолишни қанча миқдорда тўлайди

Иш берувчи ШҲВ берилмаслиги сабабли ходимга бекор туриб қолишни тўлаши шарт, аммо янги Меҳнат кодексининг бундай тўлов миқдорига оид нормалари саволлар туғдиради. Гап шундаки, Меҳнат кодексининг 356-моддаси 6-қисмида иш берувчи Меҳнат кодексининг 266-моддаси 2-қисмига мувофиқ шу сабаб бўйича юзага келган бекор туриб қолишни тўлаши шартлиги кўрсатилган. Келинг, ушбу ҳаволага мурожаат қилайлик:

«Иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолинган вақт учун бекор туриб қолинган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошининг) камида учдан икки қисми миқдорида ҳақ тўланади».

Бироқ бу ёндашув мантиқсиз кўринади. Корхона ходимларини ШҲВ билан таъминлаш – бу иш берувчининг бевосита мажбурияти ҳисобланади. У ШҲВ билан боғлиқ вазиятни олдиндан таҳлил қилиши ва ишлаб чиқариш «зарар кўрмаслиги» ҳамда бекор туриб қолиш бўлмаслиги учун уларни ўз вақтида етказиб беришни ташкил қилиши керак. Шунинг учун Меҳнат кодексининг 356-моддаси 6-қисмида 2-қисмга эмас, балки Меҳнат кодексининг 266-моддаси 1-қисмига мурожаат қилиш тўғрироқ бўлади, деб ҳисоблаймиз, у ерда иш берувчининг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланиши айтилган.

Бунинг фойдасига Меҳнат кодексида белгиланган ходимга ШҲВ тақдим қилинмаганлиги сабабли уни ишдан четлаштириш учун белгиланган тартибда ҳам  гап боради. Меҳнат кодексининг 152-моддаси 2-қисмида айтилишича, бу ҳолда ходим ишдан четлаштирилган давр учун унинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади.

Меҳнат кодексининг икки моддаси ўртасида зиддият мавжуд. Бу ҳолда, бизнинг фикримизча, ходимнинг ҳуқуқий мақомини ёмонлаштирмаслик принципига риоя қилиш керак.

 

 

 

 

Ўзбекистонда ҳақ ва бошқа тўловлар-ҳақ тўлаш шартлари, ҳақ ва бошқа тўловлар ҳақида маълумот ўзбекистонда иш ҳақи ва бошқа тўловлар, иш ҳақи, иш ҳақи ва бошқа тўловлар Ўзбекистонда иш ҳақи ва бошқа тўловлар. Ўзбекистонда ҳақ тўлаш ва бошқа тўловларнинг турли жиҳатлари ҳақида кўпроқ билиб олинг. Бу ерда сиз иш ҳақи ва бошқа тўловлар ҳақида маълумот топишингиз мумкин. Иш ҳақи ва бошқа тўловлар ҳақида барча маълумотлар /ru/publish/doc/text192326_hodimga_mahsus_kiyim_berilmasligi_sababli_ishda_bekor_turib_qolishga_qanday_haq_tulanadi