Болани парваришлаш учун касаллик варақаси очилса, меҳнат таътили узайтириладими

preview

 «Ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш даврида ходиманинг 10 ёшли боласи касал бўлиб қолди, шу муносабат билан унга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилди. Ходима уни тақдим қилиб, меҳнат таътилини узайтиришларини сўради, чунки у беморни парвариш қилиш ортидан ундан деярли фойдаланмаган.

Агар ходиманинг ўзи эмас, балки боласи касал бўлган бўлса, иш берувчи таътилни узайтиришга мажбурми?»

Саволга меҳнат ҳуқуқи бўйича «Нормa» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўқиш учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Дарҳақиқат, Меҳнат кодексининг 229-моддасига мувофиқ ходимлар қуйидаги ҳолларда меҳнат таътилини узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга:

  • вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;
  • ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг муддати бошланганда;
  • ҳар йилги меҳнат таътили ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;
  • давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажараётганда, агар қонунчиликда бундай мажбуриятларни бажариш учун ишдан озод этиш назарда тутилган бўлса; жамоа келишувларида ёки жамоа шартномасида назарда тутилган
  • бошқа ҳолларда.

Агар ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланишга монелик қилувчи сабаблар таътил бошлангунига қадар келиб чиққан бўлса, таътил тегишли кунлар сонига узайтирилади ёки ходим билан иш берувчининг келишувига кўра таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми бошқа муддатга кўчирилади.

Меҳнат кодексининг 229-моддасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси касал болани парваришлаш учун расмийлаштирилса, ходимнинг таътили узайтирилиши масаласига аниқлик киритилмаган. Аммо Меҳнат кодексининг 281-моддасига мувофиқ вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси нафақат ходимнинг ўзи касал бўлган тақдирда, балки касал оила аъзосини парваришлаш қилишда ҳам тўланади.

Касаллик варақаси бошқа нарсалар қатори, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаш зарурлигини ҳам тасдиқлайди.  У  умумий асосларда – қаровчи меҳнат таътилидами-йўқми, бундан қатъи назар берилади .

Агар боланинг касаллиги ходимнинг меҳнат таътили даврида содир  бўлса, бу таътилдан мақсадга мувофиқ фойдаланишга имкон бермайди: ахир ходим дам олишга эмас, балки бетоб болага ғамхўрлик қилишга мажбур бўлади. Шунинг учун кўриб чиқилаётган вазиятда иш берувчи ходимга вақтинча  меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаши, шунингдек таътилни узайтириши ёки таътилни тегишли кунлар сонига узайтириши ёки ходим билан келишувга кўра таътилнинг фойдаланилмай қолган қисмини бошқа муддатга кўчириши керак.

 

Бетоб болани парваришлаш бўйича «касаллик варақаси» тақдим этилганда таътил қанча муддатга узайтирилади? Таътил вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган ходимнинг таътил даврига тўғри келадиган бетоб болани парвариш қилиш кунлари сонига узайтирилади.

Амбулатория шароитида ўн тўрт ёшга етмаган бемор болани парваришлаш учун ўн тўрт календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади .

 

  Бу мақолада биз ота-оналарнинг касаллик варақасига  ҳақ тўлаш билан боғлиқ ўзига хос жиҳатларни янада батафсил тушунтирамиз.