Қайси ҳолларда «касаллик» нафақаси тўланмайди

preview

Меҳнат кодексининг 281-моддасида иш берувчига қонунчиликда белгиланган тартибда ўртача иш ҳақи ёки унинг бир қисми миқдорида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа тўлаш мажбурияти белгиланган.

 

Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади (АВ рўйхат рақами, 1136, 08.05.2002 йил). Низом, хусусан, касаллик нафақаси учун пул тўлаш шарт бўлмаган ҳолатларни назарда тутади. 

Агар вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даври қуйидаги даврларга тўғри келса, нафақа тўланмайди:

  • иш ҳақи сақланмайдиган таътил;
  • болани парваришлаш бўйича таътил;
  • иш вақтинча тўхтатилганда;
  • ходим ишдан (лавозимдан) четлаштирилиб, иш ҳақи тўлаш тўхтатиб қўйилганлиги сабабли ишламаганда;
  • ҳарбий ўқув ёки текширув йиғини;
  • ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида таҳсил олиш муносабати билан берилган қўшимча таътил.

Яъни, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик  нафақаси ушбу даврлардан бирига тўғри келадиган кунлар учун тўланмайди. Агар ходимнинг меҳнатга лаёқатсизлиги бундай даврда бошланган бўлса ва у тугагандан давом этса, меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ходим ишга чиқиши (лавозимга тикланиши) лозим бўлган кундан бошлаб берилади .

Мисол

Ходимга 10 июлдан 31 июлгача иш ҳақи сақланмайдиган таътил тақдим қилинди.

Биринчи ҳолат: ходим 12 июлдан 20 июлгача касал бўлди. Бундай ҳолда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланмайди

Иккинчи ҳолат: ходим 12 июлдан 10 августгача касал бўлди – нафақа 1 августдан 10 августгача бўлган давр учун тўланиши керак.

Эътибор беринг
Агар меҳнатга лаёқатсизлик ҳар йилги меҳнат таътили даврида бошланган ва тугаган бўлса, унда бундай касаллик таътиллари ходимга тўланади. Таътил эса вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврига узайтирилиши ёки иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга кўра кўчирилиши мумкин.

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилмайди :

  • ишдан ёки бошқа вазифалардан бўйин товлаш мақсадида ўз саломатлигига атайлаб зиён етказган ёхуд ўзини касалликка солганда.
  • Иш берувчи албатта вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик  варақаси берилишининг қонунийлигини текширишни ташкил қилиш орқали касалликнинг симуляциясини исботлаши керак. Бундай ҳолларда қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида қуйидаги мақолада ёзганмиз «Ҳомиладорлик тўғрисидаги маълумотноманинг ҳақиқийлигига шубҳа бор: қандай қилиб тўғри муносабат билдириш керак»;
  • ходим гиёҳвандлик ёки мастлик билан боғлиқ ҳаракатлар оқибатида, шунингдек, спиртли ва гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш натижасида касалликка чалинганда (жароҳатланганда);
  • ходим жиноят содир қилиш вақтида жароҳатланганда;
  • ходимнинг айби судда белгиланиши ва суд ҳукми кучга кириши керак;
  • Ходим суд қарори асосида мажбурий даволанишга юборилганда (руҳий касаллардан ташқари) – касаллик варақасида сабаби кўрсатилади;
  • ҳибсда бўлган даврда;
  • суд-тиббиёт экспертизасидан ўтиш даврида.

 

Ходим вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик  нафақасини қуйидагилар учун қисман ололмаслиги мумкин:

  • бевосита вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик  бошланишидан олдин узрли сабабларсиз прогул;
  • шифокор томонидан белгиланган режимни бузиш;
  • белгиланган муддатда шифокор кўригига ёки тиббий-меҳнат экспертиза комиссиясига (ТМЭК) келмаслик.

Бу ҳақда меҳнатга лаёқатсизлик варақасида сабаби, санаси кўрсатилган ҳолда қайд қилинади . Бундай ҳолларда ходимлар қоидани бузиш рўй берган кундан бошлаб корхонанинг Ижтимоий суғурта бўйича комиссияси белгилайдиган муддатга нафақадан маҳрум қилинадилар .

«Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тайёрлади

 

 

 

 

Ўзбекистонда ҳақ ва бошқа тўловлар-ҳақ тўлаш шартлари, ҳақ ва бошқа тўловлар ҳақида маълумот ўзбекистонда иш ҳақи ва бошқа тўловлар, иш ҳақи, иш ҳақи ва бошқа тўловлар Ўзбекистонда иш ҳақи ва бошқа тўловлар. Ўзбекистонда ҳақ тўлаш ва бошқа тўловларнинг турли жиҳатлари ҳақида кўпроқ билиб олинг. Бу ерда сиз иш ҳақи ва бошқа тўловлар ҳақида маълумот топишингиз мумкин. Иш ҳақи ва бошқа тўловлар ҳақида барча маълумотлар /uz/publish/doc/text192140_qaysi_hollarda_kasallik_nafaqasi_tulanmaydi