Болани ёки оила аъзосини парваришлаш учун касаллик таътиллари: неча кунга берилади ва қандай тўланади

preview

Амалиётда кўпинча болаларга ёки касал оила аъзоларига қараш учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш тўғрисида саволлар пайдо бўлади.

Саволларга kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди.

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўқиш учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

Ходим касал болани ёки оила аъзосини парвариш қилиш учун касаллик варақасини тақдим қилиши мумкинми?

–Ҳа, ходим ўзи тақдим этган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод қилинади ва шу давр учун унга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланади:

  • амбулатория (стационар бўлмаган) шароитида парваришга муҳтож бўлган ўн тўрт ёшдан катта беморни парваришлаш учун – етти календарь кунидан ошмаган муддатга.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бемор билан бирга яшаш ёки яшамаслиги ҳамда меҳнат таътилида эканлигидан қатъи назар, беморнинг оила аъзолари ёки қариндошларидан бирига берилади ;

  • амбулатория (стационар бўлмаган) шароитида парваришга муҳтож бўлган ўн тўрт ёшга етмаган бемор болани парваришлаш учун – ўн тўрт календарь кунидан ошмаган муддатга.

Меҳнатга лаёқатсизлик тўғрисидаги варақа шифокор томонидан касал боланинг онасига умумий асосларда берилади. Она бўлмаган ёки бетоб бўлганда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бемор билан бирга яшаш ёки яшамаслигидан қатъи назар, бошқа оила аъзоларига берилади .

Амбулатория шароитида ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг парваришга муҳтожлик даври ўн тўрт календарь кундан ошиши мумкин. у ҳолда  бола соғайган ёки сурункали касалликнинг ремиссия даврига ўтганга қадар бемор болани парваришлаганлик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси (138\х шакл) берилади. Ушбу маълумотнома асосида ходим ишдан озод қилинади, аммо  вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланмайди ;

  • шароитда уч ёшга тўлмаган болани стационар даволашда –даволашнинг барча даврига.

Болани парваришлаётган шахсга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади ;

  • оғир касал болаларни стационар даволашда.

Даволовчи шифокор ҳамда бўлим мудирининг бемор бола қўшимча парваришга муҳтожлиги тўғрисидаги хулосасига асосан, ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади ;

  • ОИВ инфекциясини юқтирган болани даволашда.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига бола шифохонада ётган барча давр учун берилади.

Агар боланинг олдинги касаллигига боғлиқ бўлмаган янги касаллик юзага келса ёки оиланинг бошқа фарзанди касал бўлиб қолса, умумий асосларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади ;
Бола амбулатор даволанишдан сўнг стационарга юборилганда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки бемор болани парваришлаганлик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси (138\х шакл) бола стационарга қабул қилинган кундан ёпилади. 

Агарда бола стационардан чиққандан кейин унинг парваришга муҳтожлиги давом этса, стационарга қабул қилинган кунга қадар берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг кунлари чегирилган ҳолда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки бемор болани парваришлаганлик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси (138\х шакл) берилади ;

 

Агар оилада бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ бола касалланса, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси  қандай расмийлаштирилади?

– Мазкур тартиб меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби  тўғрисидаги Йўриқноманинг 35-банди билан назарда тутилган ( АВ рўйхат рақами 2667,  17.04.2015 йил).

Оилада бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ ўн тўрт ёшга тўлмаган бола касалликка чалинса, уларни амбулатория шароитида парвариш қилиш бўйича битта меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки бемор болани парваришлаганлик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси (138\х шакл) берилади.

Агар оилада икки ва ундан ортиқ ўн тўрт ёшга тўлмаган бола навбатма-навбат касалликка чалинса, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки бемор болани парваришлаганлик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси (138\х шакл) уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида берилади.

Агар биринчи боланинг касаллиги даврида бошқа бола касалликка чалинса, кейинги болани парвариш қилиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси биринчи бола учун берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёпилганидан кейин, ушбу варақа бўйича мос тушган кунлар чиқариб ташланган ҳолда берилади.

 

Агар уч ёшга тўлмаган болага ғамхўрлик қилаётган онанинг ўзи касал бўлиб қолса ёки бошқа касал боласи билан стационарда бўлса, кичкина болага ғамхўрлик қилишни қандай расмийлаштириш керак?

– Она ёки унинг ўрнини босувчи шахс касал бўлганда ёки бошқа фарзанди билан стационарда бўлганда уч ёшга тўлмаган соғлом болани ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани парваришлаш учун қариндошларига ҳудудий поликлиникаси врачлик маслаҳат комиссияси томонидан она бўлмаган муддат учун бир йўла ўн тўрт кунгача меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади .

 

Агар мактабгача таълим муассасасида карантин эълон қилинса, ишлаётган она қаровсиз қолган болага қандай қараши мумкин?

–  Мактабгача таълим ташкилотида ёки олти ёшга тўлмаган болага ўрнатилган карантин даврида болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига карантин белгиланган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади. Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари томонидан берилади .

 

Ходимнинг меҳнат таътили вақтида унинг боласи касал бўлса, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштириладими?

– Оиланинг бетоб аъзосини парваришлаш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ходим меҳнат таътилида бўлган даврда ҳам умумий асосда берилади .

 Таътилни узайтириш ҳақида батафсил   қуйидаги мақолада ўқинг «Касал болани парвариш қилиш учун касаллик варақаси очилган бўлса, меҳнат таътили узайтириладими».

 

Қарамоғида уч  ва ундан ортиқ боласи бўлган ходим вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини қанча миқдорда олади? Бу ҳолатда касаллик варақасига қандай ҳужжатлар илова қилиниши керак?

– Қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан . ва касаллик характеридан қатъи назар, шунингдек бола ёки оила аъзоси касаллигида иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади. Ушбу ҳуқуқдан эр-хотинларнинг ҳар бири уларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги тақдирида фойдаланишлари мумкин.   Болалар вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлган тақдирда эса – парвариш қилиш учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган оила аъзоларидан бири.

Ўн олти ёшга тўлмаган болаларнинг мавжудлигини тасдиқлаш учун ходим иш берувчига уларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларининг нусхаларини, 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларда – уларнинг паспорт нусхалари ва таълим муассасаларида ўқишлари тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этиши керак.

 Батафсил қуйидаги мақолада ўқинг «Кўп болали ота-оналарга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик  нафақаси қанча  миқдорда тўланиши керак».