Номзод сизга мос келмаса, телефон орқали суҳбатни қандай якунлаш керак

preview

«Одатда резюме бўйича мос келадиган номзодларга қўнғироқ қиламан ва номзоднинг аввалги иш жойидаги тажрибаси, хизмат вазифаларини  телефон орқали аниқлаштираман. Аммо бундай суҳбатлар чўзилиб кетади, кўп вақтни олади. Баъзан боши берк кўчага кириб қоламан номзод суҳбатга келишни сўрайди, мен эса у бизга мос келмаслигини аллақачон тушуниб етган бўламан».

Кadrovik.uz илтимосига кўра ноқулай вазиятдан қандай чиқиш кераклигини HR-маслаҳатчи Иринa ШАКИРОВА мисолда кўрсатди:

 

Мутахассисларнинг маслаҳатларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Агар суҳбат давомида номзод сизга мос келмаслигини тушунган бўлсангиз, суҳбатни тўғри тугатишингиз керак. Иккита мисолда телефон орқали суҳбатни қандай тугатиш кераклигини кўрсатамиз.

 

Нотўғри

HR-мутахассис: Сиз резюмеингизда молиявий ҳисоботларни МҲХСга айлантириш тажрибангиз борлигини кўрсатгансиз. Сиз акциядорлар учун ҳисоботларни тайёрлаганмисиз, акциядорлар билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришганмисиз?

Номзод: Йўқ, мен олти ой аввал МҲХСни ўрганганман ҳамда янги билим ва кўникмаларни янги иш жойида қўллаб кўрмоқчи эдим.

HR-мутахассис: Тушунарли ... Сизда кредитлар билан ишлаш бўйича тажриба борми?

Номзод: Менда бундай тажриба йўқ, лекин мен тез ўрганаман…

HR-мутахассис: Бу бизга тўғри келмайди ... Хайр!

 

Тўғри

HR-мутахассис: Сиз резюмеингизда молиявий ҳисоботларни МҲХСга айлантириш тажрибангиз борлигини кўрсатгансиз. Сиз акциядорлар учун ҳисоботларни тайёрлаганмисиз, акциядорлар билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришганмисиз?

Номзод: Йўқ, мен олти ой аввал МҲХСни ўрганганман ҳамда янги билим ва кўникмаларни янги иш жойида қўллаб кўрмоқчи эдим.

HR-мутахассис: Сизда кредитлар билан ишлаш бўйича тажриба борми?

Номзод: Йўқ, лекин мен тез ўрганаман…

HR-мутахассис: Афсуски, бу лавозим талабларига тўлиқ мос келмайди. Сизга иш қидиришда муваффақиятлар тилайман ва суҳбатлашиш учун вақт ажратганингиз учун ташаккур дейман. Омад ёр бўлсин, хайр!

 

Умуман олганда, телефон орқали суҳбат – бу  ҳам номзодни баҳолашнинг муҳим босқичи. Тўғри ўтказилган суҳбат муносиб бўлмаган номзодлар учун яна битта фильтрга айланиб, вақтингизни тежайди. Кadrovik.uzдаги навбатдаги мақолада номзод билан телефон орқали суҳбатни қандай қилиб тўғри ўтказиш кераклигини батафсил баён қиламиз.

 

Эътибор беринг

Ходимларни малакали саралашни ўрганишда «Ходимларни қидириш ва саралаш» масофавий курси ёрдам беради.

Долзарб мавзуларни танланг ва уларни ўзингизга қулай бўлган вақтда ўрганинг.

Курс ҳақида кўпроқ билмоқчиман!

 

Kadrovik.uz тавсия қилади

Бизнинг мақолаларимизда қуйидаги вазиятларда нима қилиш кераклиги ҳақида маслаҳатлар топасиз: